Forwarded from Y.Kamalovna
#Бахт_ва_шодлик_куйчиси
#Барҳаёт_сиймолар
Абдулла Орипов
ҲАМИД ОЛИМЖОН ХОТИРАСИГА
Ўрик гуллаганмиш кечаги тунда,
Баҳор муждаси бу, яйрагин, эй жон.
Йиллар ўтар экан, бугунги кунда
Олтмишга кирибсиз, устоз Олимжон.
Бир ёнда Ҳулкар бу, бир ён Омон бу,
Бир ён шоирамиз — машҳури олам.
Сизнинг тегрангизда аҳли замон бу,
Сизнинг тегрангизда дўстлар бўлмиш жам.
Барҳаёт Ойбек бу — қутлайди мамнун,
Қутлар Ғафур Ғулом — донгдор замондош.
Сизни қутлаётир дўст-ёрлар букун,
Қутлар Ўзбекистон — мағрур эгиб бош.
Етимтов бағридан чиққан навқирон,
Сиз бу — шеъримизнинг энг жаранг саси.
Сизнинг сатрингизда қурмиш ошён
Учирма қуш каби шеър илоҳаси.
Олтмишга кирибсиз, ёдингиз аммо
Шабнамдай маъсуму кўклам каби ёш.
Ахир қанча қадим бўлмасин дунё
Бағрида нур борки. қаримас қуёш.
Ҳаёт бўлсайдингиз турардингиз шод
Улкан шу давранинг энг ўртасида,
Тириклик шаънини улуғлаб кушод
Достон иншо этиб, битиб қасида.
Ҳаёт бўлсайдингиз ҳар салқич саҳар
Ошко булоқларга қуярдингиз лаб.
Юрардингиз элда азиз, мўътабар,
Сонсиз шогирдларнинг манглайин силаб.
Яхшиям боқийдир дилбар шеърият,
Самандар мисоли ўлим билмас жон.
Миннатдор юрт сизни қутлайди фақат,
Кутлуғ бу айёмда, устоз Олимжон.
Юрт бу кун карвонлар бошида нордир,
Юрт бу кун Шарқ ичра тенгсиз бир диёр.
Юрт бу кун оҳудай хўп ишвакордир,
Сир каби сермавждир, Помирдай пойдор.
Толе юлдузининг қутлуғ зиёси
Саодат буржида балққай, замон бу.
Қадим бир диёр бу — йўқдир қиёси,
Ажиб бир бўстон бу — Ўзбекистон бу.
Устоз, созга солай боқий ҳаётни,
Боқий шеър қошида бош эгай бир он.
Шодлик ва бахтини куйлаган зотни
Шодлик билан эслар одатда замон.
1970
@a_oripov
#Барҳаёт_сиймолар
Абдулла Орипов
ҲАМИД ОЛИМЖОН ХОТИРАСИГА
Ўрик гуллаганмиш кечаги тунда,
Баҳор муждаси бу, яйрагин, эй жон.
Йиллар ўтар экан, бугунги кунда
Олтмишга кирибсиз, устоз Олимжон.
Бир ёнда Ҳулкар бу, бир ён Омон бу,
Бир ён шоирамиз — машҳури олам.
Сизнинг тегрангизда аҳли замон бу,
Сизнинг тегрангизда дўстлар бўлмиш жам.
Барҳаёт Ойбек бу — қутлайди мамнун,
Қутлар Ғафур Ғулом — донгдор замондош.
Сизни қутлаётир дўст-ёрлар букун,
Қутлар Ўзбекистон — мағрур эгиб бош.
Етимтов бағридан чиққан навқирон,
Сиз бу — шеъримизнинг энг жаранг саси.
Сизнинг сатрингизда қурмиш ошён
Учирма қуш каби шеър илоҳаси.
Олтмишга кирибсиз, ёдингиз аммо
Шабнамдай маъсуму кўклам каби ёш.
Ахир қанча қадим бўлмасин дунё
Бағрида нур борки. қаримас қуёш.
Ҳаёт бўлсайдингиз турардингиз шод
Улкан шу давранинг энг ўртасида,
Тириклик шаънини улуғлаб кушод
Достон иншо этиб, битиб қасида.
Ҳаёт бўлсайдингиз ҳар салқич саҳар
Ошко булоқларга қуярдингиз лаб.
Юрардингиз элда азиз, мўътабар,
Сонсиз шогирдларнинг манглайин силаб.
Яхшиям боқийдир дилбар шеърият,
Самандар мисоли ўлим билмас жон.
Миннатдор юрт сизни қутлайди фақат,
Кутлуғ бу айёмда, устоз Олимжон.
Юрт бу кун карвонлар бошида нордир,
Юрт бу кун Шарқ ичра тенгсиз бир диёр.
Юрт бу кун оҳудай хўп ишвакордир,
Сир каби сермавждир, Помирдай пойдор.
Толе юлдузининг қутлуғ зиёси
Саодат буржида балққай, замон бу.
Қадим бир диёр бу — йўқдир қиёси,
Ажиб бир бўстон бу — Ўзбекистон бу.
Устоз, созга солай боқий ҳаётни,
Боқий шеър қошида бош эгай бир он.
Шодлик ва бахтини куйлаган зотни
Шодлик билан эслар одатда замон.
1970
@a_oripov
12 декабрь – халқимизнинг севимли шоири Ҳамид Олимжон туғилган кун.
Эрта тонгдан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси Сирожиддин Саййид ва Ўзбекистон Давлат консерваторияси ректори Камолиддин Ўринбоев бошчилигида бир гуруҳ шоирлар, бастакорлар Адиблар хиёбонидаги Ҳамид Олимжон ҳайкали пойига гулчамбар қўйишди.
Ҳамид Олимжон таваллуд топган кунга бағишланган тантанали тадбир Ўзбекистон Давлат консерваториясида давом этмоқда.
Ҳамид ОЛИМЖОН
КУЙГАЙ
Сўзимнинг шарпаси текканда олам боб, боб куйгай,
Денгизлар, дарёлар, ҳаттоки кўлларда ҳубоб куйгай.
Камондек қошларинг киприкларингдин ўқ отар доим,
Сенинг ёдинг билан тинмай ҳама нозу итоб куйгай.
Ёниб ишқингда қалбим кулга айланса ажаб эрмас,
Кўзинг осмонга тушганда ловуллаб офтоб куйгай.
Олай тоқатни қайдин, кўзларингга ҳеч қаролмайман,
Тушубдир учқуни бағримга гўёки китоб куйгай.
(Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси каналидан)

#XUSHXABAR
Abdulla Oripov nomli Ijod maktabi o'quvchilari "PIIMA-onlayn oromgoh" loyihasi doirasida salomatlik va sog'lom turmush tarzini targ'ib etish maqsadida Is'hoqxon Ibrat maktabi tashabbusi bilan 10-25-noyabr kunlari o'tkazilgan "BE STRONG" (kuchli bo'l) student healt and wellness festivalida faol ishtirok etib, 3 nafar o'quvchi g'oliblikni qo'lga kiritdilar, 8 nafar o‘quvchi faol ishtiroki uchun Sertifikat bilan taqdirlandilar.

12 декабрь - Ҳамид Олимжон туғилган кун
ХАЁЛИМДА БЎЛДИНГ УЗУН КУН…
Хаёлимда бўлдинг узун кун,
Сени излаб қирғоққа бордим.
Оч тўлқинлар пишқирган тунда,
Топиб бер, деб ойга ёлвордим.
Ишон, бунда сени доимо
Эсга солар чиройли тунлар,
Шўх юлдузлар, салқин саҳарлар,
Эсга солар бахтиёр кунлар.
Толеимнинг ошиноси сен,
Сен севгимнинг кўкарган боғи.
Сенинг билан бирга иқболим,
Ишончимнинг сен вафо тоғи.
Мени қуршар салқин бир ҳаво,
Сув устидан тун қуюлади.
Шунда қанча-қанча гапларни
Эсга солиб ой ҳам тўлади.
Кеча жим-жит, ёлғиз тўлқинлар
Пишқиради билмай тинимни.
Ҳийлагар ой, сеҳргар дилбар,
Солиб қўйдинг ёдимга кимни?..
Ҳамид Олимжон
ХАЁЛИМДА БЎЛДИНГ УЗУН КУН…
Хаёлимда бўлдинг узун кун,
Сени излаб қирғоққа бордим.
Оч тўлқинлар пишқирган тунда,
Топиб бер, деб ойга ёлвордим.
Ишон, бунда сени доимо
Эсга солар чиройли тунлар,
Шўх юлдузлар, салқин саҳарлар,
Эсга солар бахтиёр кунлар.
Толеимнинг ошиноси сен,
Сен севгимнинг кўкарган боғи.
Сенинг билан бирга иқболим,
Ишончимнинг сен вафо тоғи.
Мени қуршар салқин бир ҳаво,
Сув устидан тун қуюлади.
Шунда қанча-қанча гапларни
Эсга солиб ой ҳам тўлади.
Кеча жим-жит, ёлғиз тўлқинлар
Пишқиради билмай тинимни.
Ҳийлагар ой, сеҳргар дилбар,
Солиб қўйдинг ёдимга кимни?..
Ҳамид Олимжон