Forwarded from Tarovat.uz
ТАНЛОВ ҒОЛИБЛАРИ ТАҚДИРЛАНДИ
Жорий йилнинг май ойида вилоят халқ таълими бошқармаси ва “Юрт таровати” газетаси таҳририяти ташаббуси билан мактаб ўқитувчилари учун “Хотира – тарихни уйғотгувчи нур” деб номланган онлайн мақолалар ҳамда 10 ёшдан 14 ёшгача бўлган ўқувчилар ўртасида “Шодликларга тўлдир дунёни” деб номланган онлайн шеърият танловлари эълон қилинган эди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қашқадарё вилояти Халқ қабулхонаси, вилоят адлия, божхона, транспорт, ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармалари, ҚарМИИ ва Ўзбекистон "Адолат" СДП Қашқадарё вилояти Кенгаши ҳамкорлигида ташкил этилган ушбу танловларда ўқитувчилар ва ўқувчилар ҳам фаол иштирок этишди. Жумладан, “Хотира – тарихни уйғотгувчи нур” танловига беш юздан ортиқ ўқитувчи онлайн равишда мақола юборган бўлса, “Шодликларга тўлдир дунёни” танловида беш юзга яқин ўқувчининг ижод намуналари келиб тушди.
Юборилган материаллар ҳакамлар ҳайъати томонидан кўриб чиқилиб, “Хотира – тарихни уйғотгувчи нур” танлови ғолиблари Хотира ва қадрлаш куни арафасида, “Шодликларга тўлдир дунёни” танлови ғолиблари эса Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни арафасида эълон қилинган, бироқ коронавирус пандемияси билан боғлиқ вазият сабаб ғолибларни тақдирлаш маросими бироз кечиктирилган эди.
Карантин талаблари бироз юмшатилгач, куни кеча Журналистлар уйида ўтказилган тадбирда ҳар иккала танлов ғолиблари тақдирланиб, уларга диплом ва ташкилотчиларнинг эсдалик совғалари топширилди.
✍ Насиба Ибрагимова, "Юрт таровати" газетаси бош муҳаррири
👉 https://t.iss.one/tarovat_uz

Telegram
Tarovat.uz
Qashqadaryo viloyati "Yurt tarovati" gazetasi rasmiy saytining telegram kanali
Muammoli vaziyatlar sizni qiynayaptimi?! Biz siz bilan birgamiz, o'rganamiz, yechimini topishga ko'maklashamiz!
Tel: 91 472 16 20

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Davlat_gerbi_iftixor_ishonch_va_ezgulik_ramzidir_
Abdulla Oripov nomli Ijod maktabining 7-sinf o‘quvchisi Badalova Shaxnozaning O‘zbekiston Respublikasi Davlat gerbi qabul qilinganligining 28 yilligiga bag‘ishlab shoir G‘ayrat Majidning "Davlat timsoli"she‘ri asosida tayyorlagan ijodiy ishi.

#IQTIDORLI_YOSHLAR_FAXRIMIZ_
Sevinch Hamrayeva 10 -sinf o'quvchisi.Shu kungacha bir qancha yutuqlarni qo'lga kiritdi.
Xalqaro Forum ishtirokchisi.
Samimiy , kamtar , adabiyotni , ijodni sevadi.
Yaqinda uning "Tong yulduzi"gazetasida maktab haqidagi maqolasi chop etildi.

#Taniqli_san‘atkorlar
2 июль- Ўзбекистон халқ артисти Гулчеҳра Жамилова таваллуд топган кун
ЖАМИЛОВА Гулчеҳра (1946.2.7, Тошкент) — Ўзбекистон халқ артисти (1992). Ўзбекистон хореография билим юртини (1964), Тошкент давлат театр ва рассомлик санъати институтини (1968) тугатган. Ижодий фаолиятини «Баҳор» давлат халқ рақс ансамблида раққосаликдан бошлаган. 1966 йилдан ҳозирги Ўзбекистoн миллий академик драма театрининг актрисаси (1987—91 йиллар Аброр Ҳидоятов номидаги драма театрида ишлаган). Г. Жамилова ижодининг бошланиш давридаёқ Сильвия («Вероналик икки йигит»), Ақиқа («Қонли сароб»), кинода Кумуш («Ўтган кунлар») ролларини ижро этиб, беғубор ёшликка хос мафтункор чирой, покиза орзу ва интилиш ҳиссиётларию, мушкул қисматнинг фожиали туғёнларини табиий ва таъсирчан воситалар билан тасвирлади. Театрдаги энг яхши роллари: Феруза («Мирзо Улуғбек»), Гулсанам («Абу Райҳон Беруний»), Озода («Имон»), Шакунтала («Йўқолган узук»), Гулчеҳра («Кўрмайин босдим тиконни»), Камола («Ганг дарёсининг қизи»), Жамила («Бой ила хизматчи»), Зебуннисо («Зебуннисо»), Дездемона («Отелло»), Ойсара («Алла»), Нодирабегим («Фиғон»), Бибихоним («Соҳибқирон») ва бошқалар. Актриса кинода ҳам бир қанча роллар ижро этган: Гулчеҳра («Қалбингда қуёш»), Гири («Hyp ва соялар»), Манзура («Шиддат»), Гулнора («Эҳтирос қурбонлари»), Малькане («Севги афсонаси»), Офтобойим («Ўтган кунлар») кабилар шулар жумласидан. Шунингдек, видеофильмлар (Азиза, «Имон»; Хадича, «Сўнгги ўқ»; Манзура, «Шайтанат»), телефильмлар (Зулайҳо, «Тўлқинлар»; Фарида, «Кунда изғирин» ва бошқалар)да ҳам қисмати, табиати, ёши бир-бирига ўхшамаган бадиий образлар оламини яратди.

"Ҳоким ва ёшлар" учрашувида Косон тумани ҳокими ёшларни байрам билан табриклади
Косон тумани ҳокимлигида 30 июнь - Ёшлар куни кенг нишонланди.
"Ҳоким ва ёшлар" учрашуви ташкил этилиб, Косон тумани ҳокими Асрол Бойкараев косонлик ёшлар билан самимий мулоқот қилди.
Ёшларнинг муаммосига қулоқ тутди. Ютуқлар борасида фикр билдирилди.
Учрашув давомида туман ҳокими 2019 ва 2020 йилда Косон туманининг эришган ютуқлари ҳақида гапирди. Бу борада билимга чанқоқ ёшларнинг ўрни катта бўлганини таъкидлади. Шу жиҳатни инобатга олиб, ҳокимликнинг қимматбаҳо совғалари фаол ва қатор соҳаларда ютуқларга эришган ёшларга топширилди.Улар орасида Абдулла Орипов ижод мактаби битирувчиси , Зулфия номидаги Давлат мукофоти лауреати Алишерова Эъзозанинг борлиги барчамизга к,увонч улашди.

Forwarded from Prezident maktablari
Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларнинг ўқувчилари учун «Онлайн оромгоҳ» лойиҳаси ишга туширилди
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги «Онлайн оромгоҳ» лойиҳасини ишга туширди.
Мазкур лойиҳа Агентлик тизимига кирувчи Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактаблар ўқувчиларининг бўш вақтини қизиқарли ва самарали ташкил этишга қаратилган.
«Онлайн оромгоҳ» лойиҳаси доирасида агентлик таркибига кирувчи мактаб ўқувчилари мусиқа, хорижий тиллар, расм, дастурлаш, график ва дизайн, жисмоний тарбия каби йўналишлар бўйича онлайн дарслар ёрдамида билим ва кўникмаларга эга бўлишлари мумкин.
Шу билан бирга, лойиҳа доирасида ўқувчилар иштирокида турли танловлар ҳам ташкил қилиш режалаштирилган.
Агентликнинг янги лойиҳаси ҳозирги кунда фақат Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларнинг ўқувчилари учун очиқ. Агентлик мактабларга тизимга кириш учун логин ва калит сўзлар тақдим этди.
- «Онлайн оромгоҳ» лойиҳаси ўқувчиларимизга дарсдан ташқари вақтларини унумли ва мазмунли ўтказишлари учун ташкил этилди. Лойиҳа ўқувчиларга қизиқарли бўлиши учун янада такомиллаштириб борилади. Умид қиламизки, мазкур лойиҳа доирасида ёшларимиз билимларини ошириб борадилар, - деди Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги директори Сарвар Бабаходжаев.
Telegram | Facebook | web page|

Prezident maktablari
Prezident maktablarining asosiy maqsadi ta’lim jarayonida ilg‘or texnologiyalarni qo‘llash orqali iqtidorli va vatanparvar yoshlarni tarbiyalashdir
Бу қизиқ
Телефон рақамингиз кимлигингизни айтиб беради!
Янги сим карта олаётганда биз, албатта, ўзимизга ёқадиган чиройли рақам танлашга ҳаракат қиламиз. Бир олам сонлар кетма-кетлиги ичидан юрагимиз жиз этгани бизнинг ташриф қоғозимизга айланади. Юракнинг жиз этгани, аслида, ақл ва қалб танлови — бу ҳар бир инсонга хос хусусият. Руҳшунослар мазкур танловга асосланиб, яъни телефон рақами ёрдамида феъл-атворни аниқлаш имкониятини ҳам аниқлашди. Бунинг учун телефон рақамингиздан оператор ва вилоят кодларини чиқариб, қолган 7 та сонни токи бир хонали сон ҳосил бўлгунча бир-бирига қўшиб чиқасиз. Ҳосил бўлган сон характерингиз кўзгуси саналади.
Масалан, агар телефон рақамингиз 857-23-21 бўлса, 8+5+7+2+3+2+1=28. 2+8=10, 1+0=1. Демак, сизга 1 рақами таърифи мос.
Туғма етакчи ва тадбиркор
1 рақамига мос келувчи инсон кучли интеллектуал салоҳиятга эга, иродали, ўз кучига ишонган ва ҳақиқатпараст. У ўзида юксак меҳнат қобилиятини жам қилган, бу орқали атрофдагилар назарига тушиши мумкин. Бизнесини жадал ривожлантириб юбориш қобилиятига эга, туғма етакчи, мансаб пиллапояларидан илдамлик билан кўтарила олади. Бу рақам янги иш ёки бизнес бошламоқчи бўлганлар учун жуда омадли саналади. Уларнинг асосий жиҳатларини санайдиган бўлсак, етакчиликка интиладиган, ўзига хос ғоя ва мақсадлар эгаси.
Тинчликсевар дипломат
Телефон рақамлари йиғиндиси 2 сонини ташкил этадиган инсонлар иккифеъл, шу билан бирга ўзида дипломатик қобилият ва ажойиб муомала маданиятини ҳам жам қила олган бўлади. Бир рақамидан фарқли ўлароқ, уларни етакчиликдан кўра, ўзгалар дардини тинглаш кўпроқ қизиқтиради. Муҳаббат ва романтика, тинчлик ҳамда гармония тарафдори. Бундай рақам эгалари ўзларининг кучли ва кучсиз қирраларини тафтиш қила олиш қобилиятига эга. Янги ҳамкорлар билан алоқа ўрнатиш учун бемалол шу рақамга суянишингиз мумкин. Юридик ва бошқарув офисларида ишлаш, зиддиятли ва мураккаб вазиятларни юмшатиш ниятида юрганлар учун омадли рақам.
Ижод олами кишиси
3 сонини баъзида ҳаёт ва ўлим рақами ҳам дейишади. У, асосан, ҳар бир ишга ижодий ёндашадиган кишилар учун мос келади. Шунингдек, бу рақам эгаси омма орасида ўз истеъдоди, дўстлари кўплиги билан ҳам ажралиб туради. Бизнес, саёҳат, шоу-бизнес, реклама, журналистика, санъат ва актёрлик бобида фаолият юритиш, уларнинг характерига мос.
Меҳнаткаш ва ўзига талабчан инсон
4 рақами меҳнаткаш ва ўзига талабчан инсонлар учун. Бу рақамдан фирибгарлик ва кўзбўямачилик мақсадида фойдаланиб бўлмайди. Кўнгилхушлик ва туризм унга унча мос тушмайди. Бироқ у қурилиш фирмалари, ишлаб чиқариш компаниялари ва аҳолига маиший хизмат кўрсатиш тармоқларини ривожлантириб юбориш хусусиятига эга. Телефон рақамларингиз йиғиндиси шундай чиққан бўлса, коммунал муаммолар сизни четлаб ўтади. Мансаб пиллапояларидан юқорилаш имконияти доим сиз учун. Бироқ агар шахсий ҳаётингиз чалкашликларга тўла бўлса, бу рақамдан воз кечганингиз маъқул.
Муҳаббат оҳанрабоси
5 рақамига мансуб инсонлар тез орада янги ҳаёт остонасига қадам қўйишади. Ҳар қандай муаммо йўл-йўлакай ўз ечимини топиб кетади. Шу орқали киши шахс сифатида шаклланади. Бу рақам барча муносабат, айниқса, муҳаббат учун мос. Бизнес учун эса бефойда. Бироқ кучингиз етса, муваффақиятингиз икки баробар ортиши аниқ. Гап шундаки, беш рақами ўзига одамларни магнитдек тортиш хусусиятига эга. Шу боис атрофдагилар сизга ҳадеб қўнғироқ қилавериб, безор қилиб ташлашади. Бироқ ҳар бир суҳбатда бирор муҳим гап эшитиши керак, бўлмаса, бўлмайди. Агар руҳий алоқа ўрната олса, бошқаларни танг вазиятдан олиб чиқиб кетади. Одамовилар эса, яхшиси, бу рақамдан воз кечгани маъқул, акс ҳолда натижа тескарисига кетиши мумкин.
Ғамхўрлик ва раҳмдиллик тимсоли
6 рақами — тинч ва осойишталик, виждон ва адолатга йўғрилган инсон тимсоли. Бу рақамдан бир вақтлар сиздан хафа бўлиб, аразлаб юрган дўстларга ярашиш учун қўнғироқ қилган маъқул. Унинг эгаси уй-рўзғор борасида маслаҳат ва йўл-йўриқ беришга уста. Бизнесда эса хизмат кўрсатиш соҳасида фаолият юритгани маъқул. У сабр-қаноат, ғамхўрлик ва раҳмдиллик тимсоли. Бу хислатларга эга инсонларга мазкур рақам насиб этгани бежиз эмас. У эгасини ўзи танлайди в

а хотиржамлик, бахт ҳамда муваффақият олиб келади.
Файласуф ва илоҳиётчи
7 энг сирли ва ғайриоддий рақам бўлиб, унинг эгасида донишмандлик, илоҳийлик, воқеликка фалсафий баҳо бериш кучли. Телефон рақамлари йиғиндиси 7 чиққан инсон мистика, фалсафа, афсунга оид билимларга жуда қизиқади. Бундай инсонлар ақлга эмас, кўпроқ ички сезгисига ишонишади. Бунинг натижаси икки хил бўлиши мумкин. Бир томондан сизда интуитив туйғу ривожланиб, хатоларингиз камаяди. Иккинчи томондан эса ақл ҳам катта куч эканлигини эсдан чиқармаслик лозим. Туйғуларингиз қаърига ғарқ бўлиб юраверсангиз, атрофдагилар наздида ғалати, тушунарсиз, «ичимдагини топ» инсон бўлиб таниласиз. Ҳамма нарса меъёрида бўлгани маъқул.
Моддий тўкинлик тимсоли
8 рақами — моддий тўкин-сочинлик, омад, гуллаб-яшнаш, куч-қудрат, ҳокимиятга интилиш ва муросасизлик рамзи. У мақсад сари интилишда сизга қўшимча куч беради, ишни ярим йўлда қолдириб кетишингизга йўл қўймайди. Агар сизда молиявий қийинчиликлар пайдо бўлса, рақамлари йиғиндиси 8 га тенг сим карта сотиб олинг. Ана шунда барча муаммоларингиз барҳам топади. Муносабат ўрнатиш, бизнес ва пул борасида омадингиз чопади. Обрўингиз ошади. Барча муҳим ва номуҳим қарорларни осонлик билан қабул қиласиз.
Фавқулодда куч-қудрат эгаси
9 энг универсал рақам бўлиб, ҳар қандай иш учун мос келади. У ўзида қолган барча рақамлар салоҳиятини жамлаган. Ҳар қандай ишда кўмакчи, бироқ турли сюрприз ва тақдир туҳфаларига сабаб бўлиши мумкин. Фавқулодда интуицияси кучли, ҳиссиётли, ўта таъсирчан. Ғамга кучли берилади. Тўққиз рақами битмас-туганмас куч-қудрат, ҳар қандай мушкул вазиятдан осонлик билан чиқа олиш рамзидир.
Анқов ва соддадил
0 — ишонч ва анқовлик, соддадиллик рақами. Албатта, рақамлар йиғиндиси 0 чиқиши мумкин эмас. Бунда телефон рақамингизда 0 сони қанчалик кўп учраса, сиз ўз имкониятларингиздан фойдаланишга бор куч-ғайратингиз билан ҳаракат қилишингиз лозим. Чунки бутун коинот сизни қўллаб-қувватлайди. Агар телефон рақамингизда битта эмас, бир нечта 0 учраса, елкангизга жуда катта масъулият юкини ортиб олгансиз, тез-тез дам олиб туринг.
Озода ҲАЛИМОВА тайёрлади.
(«Ҳордиқ плюс» газетаси хазинасидан)