Aktam XAITOV | rasmiy kanal
14K subscribers
9.81K photos
2.04K videos
22 files
5.5K links
O’zLiDeP Siyosiy Kengashi Ijroiya qo’mitasi raisi, Deputat, Spiker o‘rinbosari

Sayt: www.uzlidep.uz
Facebook: fb.com/aktam.khaitov.5
Murojaat uchun: [email protected]
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қамаши туманидаги "Бозор ўғли Абди" фермер хўжалиги раҳбари, Ўзбекистон Қаҳрамони Абди Бозоров:

Пахта харид нархининг кўтарилиши биз фермерларни ниҳоятда руҳлантирди

Қарийб 55 йилдан буён деҳқончилик билан шуғулланаман. Ўтган вақт давомида пахта харид нархининг деҳқонлар учун бу даражада манфаатли бўлганлигини эслай олмайман. Тан нархининг кўтарилиши фермерлар кучига куч қўшмоқда.

50 гектар майдонда пахта парваришламоқдаман. Яхши даромад олишни мақсад қилганман. Насиб бўлса, даромадимдан фермер хўжалигимда янги технологияларни жорий қилишни кўзламоқдаман.

#uzlidep #fermerlik

@uzlidep
Қанча кўп дарахт эксак, умримиз шунча узоқ бўлади

👉 Батафсил

Актам Хаитов Президентимизнинг жорий йил 6 октябрдаги “Қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш ҳамда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга оширилган ишлар билан танишиш мақсадида Қашқадарё вилоятида ўрганишлар олиб борди.

Кўкдала тумани “Ахмад Яссавий” ҳудудидаги “Галабек” фермер хўжалиги дала майдонида тумандаги секторлар, фермер хўжалик раҳбарлари, депутатлар, партия фаоллари иштирокида “Дала маданияти фермер даромади” шиори остида ўқув-амалий семинари ташкил этилди.

#uzlidep #fermerlik

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Нукус туманидаги фермер хўжаликлари, кластерлар фаолияти ўрганилмоқда

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/13229

Актам Хаитов Қорақалпоғистон Республикасида ўрганишлари давомида Нукус туманидаги фермер хўжаликлари фаолияти билан ҳам яқиндан танишди.

"Биогумус" фермер хўжалигида доимий ишчилар сони 90 нафар, мавсумий ишчилар сони эса 110 нафарни ташкил қилади. Экиладиган ерлар майдони 60 гектарни ташкил қилиб, лойиҳа қиймати 3,041 млрд сўм, хорижий инвестиция қиймати 100 минг доллар, экспорт қиймати йилига 310 минг долларни ташкил этади.

Партия етакчиси хўжалик фаолияти билан яқиндан танишар экан, фермер хўжалик фақатгина помидор маҳсулотини етиштириш билан чекланиб қолмасдан келажакда бошқа турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспортга чиқариш бўйича ўз таклиф ва тавсияларини айтиб ўтди.

#uzlidep #fermerlik

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Пойтахтимизда Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни нишонланмоқда.
Президентимизнинг қишлоқ хўжалиги ходимларига йўллаган байрам табригидан сўнг турли вазирлик ва ташкилотлар раҳбарлари соҳа вакилларини бугунги байрам билан табриклади.

Унда Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси А. Хаитов ва кенгаш жамоаси ҳам фаол иштирок этмоқда.

#uzlidep #fermerlik

@uzlidep
Қишлоқ хўжалиги корхоналари ва молиявий институтларнинг самарали ҳамкорлиги масалалари бўйича давра суҳбати бўлиб ўтмоқда.

А. Хаитов сўзга чиқиб, кенгаш томонидан амалга оширилаётган янгиликлар ҳақида тўхталиб ўтди.

"Кенгашнинг  мутахассислари томонидан" Фермер минбари" телеграм гуруҳи яратилган. Соҳага тегишли саволларни,  бемалол йўллашингиз мумкин. Ҳеч бир мурожаат эътибордан четда қолмайди. Хабарингиз бор ҳар йили техникалар хариди учун маблағлар ажратилади. Бу йил ҳам 400 миллион сўм минитехникалар хариди учун йўналтирилади. Сув масаласида субцидиялар берилмоқда", - дейди А.Хаитов.

Байрам тадбири давом этмоқда.

#uzlidep #fermerlik

@uzlidep
Маҳсулотлар кўргазмаси бўлиб ўтмоқда

Аввал хабар берганимиздек, Ўзэкспомарказ кўргазмалар залида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлар кўргазмаси ҳам бўлиб ўтмоқда.

Қайд этиш керакки, кейинги йилларда  томорқа ерларидан фойдаланиш самардорлиги 1,90 - 2,0 фоизга ошди.

Ҳудудларда узумчилик, анорчилик, мевачилик ва боғдорчилик, интенсив сабзавотчилик, картошкачилик каби йўналишларга ихтисослашган маҳаллалар сони ортиб бормоқда.

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгашининг сервис хизматлари ва унинг кўмагида етиштирилган маҳсулотлар акс этган павилон кўпчиликни эътиборини тортмоқда.

#uzlidep #fermerlik

@uzlidep
Пахтакорда жиззахлик фермерлар билан учрашув ташкил этилди

👉 Батафсил

Учрашувда Давлатимиз раҳбарининг Жиззах вилоятига қилган ташрифи давомида фермерлар, қишлоқ хўжалиги соҳаси мутасаддилари ва пахта-тўқимачилик кластерлари раҳбарлари билан қилган мулоқоти чоғида ҳосилдорликни ошириш, қишлоқ хўжалигини саноатлаштириш, янги корхонлар очиш ва касаначилик орқали аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича берган кўрсатмалари ва тавсияларини кенг жорий қилиш борасида фикр-мулоҳазалар алмашилди.

#uzlidep #fermerlik

O'zLiDeP расмий канали
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
☝️ Энди cув ҳўжалиги хизматларини таъминлаш бўйича туман ирригация бўлими фермерлар билан шартнома тузади.

#uzlidep #fermerlik

O'zLiDeP расмий канали