Zangiota tumani hokimligi
3.75K subscribers
44.4K photos
3.31K videos
51 files
15.1K links
Zangiota tumani hokimligi rasmiy kanali
Download Telegram
#сайёр_қабул
Зангиота тумани ИИБ, 3- сектор раҳбари Д.М.Мухамеджанов бошчилигида навбатдаги сайёр қабул Туркистон ҳудуди "Алимбува" МФЙ да секторга бириктирилган ишчи гуруҳ вакиллари ва маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси ва хотин-қизлар фаоли билан биргаликда бўлиб ўтди. Фуқаролар қабули жараёнида тўпланиб қолган муаммо ва таклифлар тегишлигича ўрганилди. 24 нафарга яқин аҳолининг мурожаати тингланди. https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimligi
#сайёр_қабул Зангиота тумани 4-сектор раҳбари, ДСИ бошлиғи Ш. Нафасов ва 14-округ депутати Н.Халходжаева бошчилигида "Қуёшли" МФЙ фуқаролари иштирокида "Сайёр қабул" бўлиб ўтди.
🔹Тадбир жараёнида фуқаролар томонидан сув таъминоти, пиёдалар йўналиши, ободонлаштириш, йўл белгиларини ўрнатиш каби мавзулар юзасидан берилган саволларга мутасадди раҳбар ходимлар томонидан тегишли тушунтиришлар берилди. https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimligi
#сайёр_қабул Зангиота тумани 4-секторнинг навбатдаги сайёр қабули "Қаҳрамон" МФЙда бўлиб ўтди. Маҳалла фуқаролари томонидан 4-сектор ёнига жойлашган собиқ умумтаълим мактаби биносида мактабгача таълим ташкилотини қурилиши жараёнларини тезлаштиришда амалий ёрдам бериш, шу ерни ўзида тиббиёт пунктини ташкил этиш учун амалий ёрдам сўралди. "Истиқлол" кўчаси бўйлаб асфальт ётқизиш ҳамда эскириб қолган электр трансформаторларини янгисига алмаштириш ҳам долзарблиги таъкидланди. Ҳар бир саволга тегишлилиги бўйича ташкилотларга топшириқ берилди, жумладан, маълум бир вақт ва тегишли маблағ талаб этиладиган мавзулар бўйича батафсил маълумотлар берилди. https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimligi
#сайёр_қабул "Сайёр қабул"нинг навбатдаги манзили "Бодомзор" маҳалла фуқаролар йиғинида ташкил этилди. Зангиота тумани 4-сектор ходимлари, "Бодомзор" МФЙ фаоллари билан ҳамкорликдаги сайёр қабул жараёнида фуқаролар томонидан трансформатор қурилмасини ҳозирги жойлашган жойидан бошқа манзилга олиб ўтиш, "Баҳористон" кўчаси бўйлаб ўтган 15 та эски электр симёғочларни янгисига алмаштириш, ҳозирги жазирама иссиқ кунларда сув таъминотини яхшилаш каби мавзуларда мурожаатлар қилинди. Ҳар бир қилинган мурожаат ҳам маълум бир вақтни, тегишли маблағларни талаб этиши ҳақида тушунтиришлар берилиб, мурожаатлар баённома асосида расмийлаштирилди. https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimligi
#сайёр_қабул Навбатдаги сайёр қабул манзили "Туркистон" МФЙ бўлди. Зангиота тумани 4-сектор ходимлари, "Туркистон" МФЙ фаоллари ҳамкорлигида маҳалла фуқаролари учун навбатдаги "Сайёр қабул"ни ташкил этдилар. Қабул жараёнида фуқаролар томонидан имтиёзли кредитни олиш тартиблари, темир дафтарга киритилган фуқарога субсидия асосида тикув машинаси берилиши қоидалари, ичимлик суви таъминотини яхшилаш мавзуларида берилган саволларга батафсил жавоблар берилди. Сектор ходимлари томонидан ҳар бир МФЙга мунтазам равишда уюштириб келинаётган мана шундай тадбирлар боис, мурожаатлар сони ҳам камайиб бормоқда. Энг эътиборлиси, мурожаатларнинг аксарияти жойида ҳал этилмоқда. https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimligi
#сайёр_қабул Зангиота туман ҳокими А. Тамикаев 1-секторга қарашли Зангиота ҳудуди "Чорбоғ" МФЙ фуқаролари билан учрашди. https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimligi
#сайёр_қабул 🔹Зангиота ҳудуди "Чорбоғ" маҳалласида янги қурилган намунавий уйлар ва эски маҳалла бирлашиб аҳоли истеъмоли ортган сув, электр тармоғи, йўл муаммолари йиғилиб қолган эди. Туман ҳокими аҳолини бирма-бир тинглаб, жойида ҳал қилиниши лозим бўлган муаммоларнинг талайгинасини ижроси ижобий бўлишига сўз берди. Ва бунда аҳоли жипслашиб биргаликда ҳал қилиниши лозим бўлган ишларга хашар йўли билан янада тезроқ эришиш мумкинлигини таъкидлади. https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimligi
#сайёр_қабул 📌Туман ҳокими "Чорбоғ" маҳалла аҳлининг муаммоларини жойига чиқиб ҳам ўрганди. Яъни аҳолига яқин манзилда қурилган ишлаб чиқариш корхонасидан чиқаётган ёқимсиз иснинг ҳамда "Салар" каналининг оқавалари оқиб ўтиши натижасида ҳудуд ҳавоси, яшаш жойларига атроф-муҳитни зарарлаётгани назоратини туман экология қўмитаси мутасаддисига алоҳида ўрганиб чиқиб тегишли таклиф киритишини тайинлади. Бундан ташқари айрим фаросатдан йироқ одамлар қилмиши билан юзага келган ахлат уюмлари тўпланиб қолган, маҳаллага олиб кирувчи кўча юзаси ҳам назардан четда қолмади. Маҳалла раисига "Маҳалла бедарвоза эмас", бу масалани кузатув камераси билан ҳал қилишдан бошқа чора йўқлиги ва ҳозирги ҳолатда муаммони ечишда сўнгги бор туман мутассадилари кўмак бериши ва келажакда назоратни МФЙ фаоллари ўз қўлига олиш зурурлиги тушунтирилди. https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimligi
#Зангиота_тумани
#сайёр_қабул
Зангиота тумани "Назарбек" МФЙда 2-сектор раҳбари, туман прокурори Х. Кенжаев фуқоролар муамоларини ўрганиб, уларга тегишли маслаҳат ва амалий ёрдам берди. https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimligi
#сайёр_қабул Зангиота тумани Зангиота ҳудуди 1- секторида Фуқаролик ва жиноят суди судялари, туман Адлия бўлими, туман Оила ва хотин қизлар бўлими бошлиғи, ХТБ вакиллари, тиббиёт ходимлари иштирокида фуқаролар билан сайёр қабул бўлиб ўтди. Аҳоли мурожаатлари назоратга олиниб, тегишли йўл-йўриқлар ва ҳуқуқий маслаҳатлар берилди. https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimligi
#сектор
#сайёр_қабул
🔹Зангиота тумани 3-сектор таркибида
"Рамадон" маҳалласида навбатдаги оммавий
сайёр қабул бўлиб ўтди. Учрашувда сектор раҳбари Д.М.Муҳамеджонов, туман ҳокими ўринбосари ва бўлим бошлиқлари, маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар фаоли, сектор штабига бириктирилган ишчи гуруҳ аьзолари ҳамда маҳалла фуқаролари иштирокида маҳалладаги мавжуд камчиликлар ва "Обод маҳалла" дастури асосида қандай ишлар амалга оширилгани, қайси ишлар бажарилиши сустлашганлиги юзасидан очиқ мулоқат ўтказилиб, мавжуд масалалар бўйича ташкилотларга муддати белгиланган ҳолда топшириқлар берилди. https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimligi
#сектор
#сайёр_қабул

🔹Зангиота тумани 1-сектор таркибидаги
"Гулбоғ" маҳалласида навбатдаги оммавий
сайёр қабул бўлиб ўтди.
Учрашувда туман ҳокими, 1-сектор раҳбари А.Тамикаев, тегишли бўлим ва ташкилот раҳбарлари, маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар фаоли иштирок этди. Учрашувда маҳалладаги мавжуд камчиликлар ва муаммолар юзасидан очиқ мулоқат ўтказилиб, мавжуд масалалар бўйича ташкилотларга муддати белгиланган ҳолда топшириқлар берилди.
Шунингдек, мазкур маҳаллада ёшлар билан сектор раҳбарининг учрашуви ўтказилиб, ёшлар томонидан кўтарилган муаммо ва таклифлар эшитилди.
Кўтарилган барча масалалар бўйича чора-тадбирлар белгиланиб, муддатида бартараф этилиши назоратга олинди.

https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimligi
#сайёр_қабул
1-секторга қарашли, Зангиота ҳудуди "Ҳўжамозор" МФЙда туман ҳокими А. Тамикаев ҳамда туман Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Ш.Умарходжаева ва туман мутасадди раҳбарлари иштирокида навбатдаги сайёр қабул ўтказилди. Аҳолининг таклиф ва муаммолари ўрганилиб, аниқ ечимини кутиб турган муаммолар бўйича тегишлигича ижро этиш учун йўналтирилди.
#сайёр_қабул
Зангиота тумани Маданият саройида навбатдаги “Сайёр қабул” бўлиб ўтди.
Жараёнда 35 дан ортиқ аҳолининг мурожаатлари ўрганилди. 18 нафар мурожаатчининг масаласи жойида ҳал этилишга йўналтирилди. 9 нафар мурожаатчи муаммолари назоратга қўйилди.
Муаммога ечим топиш илинжида келган аҳолига имкон қадар ҳуқуқий жиҳатдан йўл-йўриқ кўрсатиш ва рози қилишда туман ҳоким ўринбосарлари С. Носиров, С. Усмонова, туман Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Ш. Умархажаева, туман Хотин-қизлар масалалри бўйича маслаҳатчиси Д. Ташметова, туман Халқ қабулхонаси мудираси Ю. Мирзаева ва сектор раҳбарлари ҳамда бошқа мутасадди ташкилот раҳбарлари бошчилик қилишди. https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimligi
#сайёр_қабул 📌Зангиота тумани З-секторга қарашли "Илғор" МФЙ да туман ҳокими ўринбосари Ж. Сафаралиев, туман ИИБ бошлиғи Д. Муҳаммеджанов ва туман Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Ш. Умархажаева иштирокида сайёр қабул бўлиб ўтди. Аҳоли мурожаатлари ўрганилиб, ҳуқуқий ва амалий ёрдам кўрсатилди. 🌿Бугунги кун ҳолатидан келиб чиқиб, аҳолини ободонлаштириш ишлари ва Мустақиллигмизнинг 31 йиллик байрами арафасида бирдамликка, ҳашар ишларида фаол бўлишга эътибор қаратишлари тушунтирилди. Ҳар бир хонадон ободлиги инсон меҳнати билан эканлиги таъкидланди. https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimligi
#сайёр_қабул_ижроси ⚡️Зангиота тумани 1-сектор Гулбоғ МФЙ ҳудудида сайёр қабулдан сўнг тумани ҳокими А.Тамикаевнинг ташаббуси билан маҳалланинг "Суғдиёна" кўчаси аҳолисини электр таъминотини яхшилаш мақсадида 443-сонли трансформатордан чиқувчи 0,4 кВ ҳаво тармоғининг эскирган ёғоч таянчлари ўрнига янги темир бетон таянчларга алмаштириш учун 20 та бетон таянчлар олиб келинган. Ҳозирги кунда таянчларни ўрнатиш ишлари амалга оширилмоқда. https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimligi
#сектор #сайёр_қабул
Навбатдаги сайёр қабул "Ўрикзор" МФЙда ташкил этилди.
📌Зангиота тумани Халқ қабулхонаси мудири Ю.Мирзаева, 4-сектор раҳбари, тумани ДСИ бошлиғи Ш.Нафасов бошчилигида "Ўрикзор" МФЙ фаоллари, туманнинг бир қатор мутасадди ташкилот раҳбарлари, масъул ходимлар иштирокида бўлиб ўтган сайёр қабул жараёнида аҳолидан сув таъминоти, маҳалла ҳудудида мактабгача таълим ташкилотини қуриш, электр симларини янгилаш, чиқиндиларни вақтида олиб кетишни ташкиллаштириш каби муаммоларига тегишлилиги бўйича раҳбар ва масъул ходимларга кўрсатмлар берилди ва назоратга олинди.
https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimligi
#сайёр_қабул

📌Бугун бўлиб ўтган сайёр қабулда ҳуқуқий жиҳатдан алоҳида кўмакка муҳтож аҳоли қатлами билан тушунтириш ишлари амалга оширилганини алоҳида таъкидлаш лозим.

https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimligi
#сайёр_қабул

Зангиота тумани Маданият саройида навбатдаги “Сайёр қабул” бўлиб ўтди.
♻️Жараёнда 20 дан ортиқ аҳолининг мурожаатлари ўрганилди.
🔹Муаммога ечим топиш илинжида келган аҳолига имкон қадар ҳуқуқий жиҳатдан йўл-йўриқ кўрсатишда туман ҳоким ўринбосарлари ҳамда бошқа мутасадди ташкилот раҳбарлари бошчилик қилишди.

https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimligi
#сайёр_қабул

☄️ Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси раҳбарияти томонидан Тошкент вилояти фуқаролари учун сайёр қабул ўтказилади.

📍Тошкент вилояти

📆 2023 йил 28 декабрь соат 16:00 – Зангиота тумани Обод турмуш МФЙ, 1-сектор биноси

Сайёр қабул ўтказиладиган вақт ва жойи ҳақида қўшимча маълумотни олиш, шунингдек, раҳбарнинг шахсий қабулига ёздириш:

Пенсия жамғармаси “Ишонч телефони” - “11-40”

Тошкент вилояти бошқармаси - 95-340-40-18
телефон рақамлари орқали амалга оширилади.

Telegram | YouTube I Bot | Fecebook
| Website

Kanalga ulanish:👉 https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimligi