Zangiota tumani hokimligi
3.39K subscribers
40.6K photos
2.92K videos
46 files
13.7K links
Zangiota tumani hokimligi rasmiy kanali
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Зангиота_тумани

Зангиота-Учтепа ҳамкорлиги йўлга қўйилади

❇️Тошкент вилоятининг Зангиота тумани Ахборот хизмати ва Тошкент шаҳрининг Учтепа тумани Ахборот хизмати ҳамкорлигини йўлга қўйиш мақсадида икки раҳбар учрашуви Учтепа тумани ҳокимлигида бўлиб ўтди.

👉Маълумки, Зангиота тумани Учтепа тумани билан чегарадош. Ахборот хизмати соҳасида икки туман ҳамкорлигини йўлга қўйиш режалаштирилган бўлиб,
хозирги кунда ҳамкорликда олиб бориладиган ишлар режаси ишлаб чиқилмоқда. Навбатдаги учрашув Зангиота туманида бўлиб ўтиши белгиланган.

https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimligi
#Зангиота_тумани

Амир Темурга "ЗИЁ" маскани совға бўлди.

👉
Зангиота тумани, 2-сектор "Амир Темур" маҳалласида бугун янги 75 ўринли "ЗИЁ" болалар боғчаси очилиши бўлиб ўтди. Бу тумандаги 71 - мактабгача таълим ташкилоти ҳисобланади. Туманда давлат боғчалари билан бирга 38 та давлат хусусий шерикчилик асосидаги боғчалар , оилавий боғчалар ва хусусий боғчалар фаолият юритади. Барча мтт лар замонавий жихозланган ва барча шарт-шароитлар яратилган.

📌Ҳаммамизга маълумки, бугунги кунда карантин қоидаларига жиддий эътибор берилмоқда. Биринчи галда болалар соғлиғига эътибор берган ҳолда туман ҳокими томонидан тумандаги болалар боғчалари сонини кўпайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда - дейди ҳоким маслаҳатчиси С.Туляганова.

https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimligi
#Зангиота_тумани

😷Зангиота туманида ниқобсиз юрманг, жаримага тортиласиз!

👉Зангиота тумани аҳолиси саломатлигини ўйлаган ҳолда туманда назорат кучайтирилди. Ҳар бир маҳалла ва жамоат жойларида ниқобсиз юрган шахсларга нисбатан жарима қўлланилиши юзасидан огоҳлантириш берилмоқда.

❇️Карантин қоидаларига риоя қилмаганлар жаримага тортилади.

https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimligi
#Зангиота тумани
#Расмий муносабат

🎤 Муҳбир Мафтуна Ибрагимова томонидан “Марказий студия” учун тайёрланган "Зангиота туманидан ўтаётган газ қувурлари бўйича аҳоли норозилиги” юзасидан тайёрланган лавҳага Зангиота тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати қуйидагиларни маълум қилади.
#Зангиота тумани
#Расмий муносабат

🎤 Муҳбир Мафтуна Ибрагимова томонидан “Марказий студия” учун тайёрланган "Зангиота туманидан ўтаётган газ қувурлари бўйича аҳоли норозилиги” юзасидан тайёрланган лавҳага Зангиота тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати қуйидагиларни маълум қилади.

🇺🇿Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 декабрдаги 65-сон йиғилиши, 2020 йил 10 декабрдаги 1038м-сон йиғилиш баёнига асосан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти истеъмолчиларнинг газ таъминотини яхшилаш мақсадида Тошкент шаҳри, Сергели тумани ТХАЙ кўчасидан ўтувчи (Сергели, Зангиота, Янгийўл туманларидан ўтади) юқори босимли Д-1020 мм газ тармоғи ва “Toshkent Metallurgiya Zavodi” МЧЖ ҚК корхона ҳудудига келтирилган юқори босимли Д-720 мм газ қувури оралиғида 8,0 км узунликдаги газ қувурини ўтказиш режалаштирилган. Мазкур қурилиш монтаж ишлари “Ўзгазлойиха” МЧЖ томонидан ишлаб чиқилган 2021 йил 01/04-45 сонли лойиҳага асосан амалга оширилмоқда. Лойиҳада юқори босимли Д-1020 мм бўлган газ қувури ва аҳоли истиқомат қиладиган уй-жойлар ўртасидаги оралиқ масофа Шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларининг ШНҚ 2.04.08-13 “Газ таъминоти”. Лойиҳа меъёрлари 4.13-бюанди хамда ШНҚ 2.07.01-03 талабларига мувофиқ жойлаштирилган бўлиб, қурулаётган газ қувурининг 400 метр қисми Зангиота тумани Тошкент маҳалласидаги аҳоли яшайдиган хонадонлар ва бинолардан газ қувуригача 14-18 метргача бўлган масофада ўтказилади.

❇️ Зангиота тумани Тошкент маҳалласидаги фуқароларининг хонадонлари олдидан олиб ўтилаётган Д-1020 мм газ қувурини қурилиш монтаж ишларига аҳоли томонидан билдирилган норозилиги бўйича 2021 йил 26 январь куни Тошкент маҳалласи 22-мактабда “Саноатгеотехназорат саноатда хавфсиз ишлаб чиқариш” қўмитаси ходими А.Хакимов, “Ўзгазлойиха” МЧЖ ходими А.Мирсагатов, “Худудгаз Таъминот” АЖ ходими Б.Рахмонов ҳамда “Худудгаз Тошкент” газ таъминоти филиали бош мухандиси А.Джўраевлар иштирокида учрашув ташкил этилган. Тошкент маҳалласи фуқароларига Д-1020 мм газ қувурини қурилиш монтаж ишлари биринчи навбатда, ахоли хавфсизлигини таъминлаган ҳолда амалдаги нормалар ва қоидаларга мувофиқ бажарилаётганлиги тўғрисида тушунтириш ишлари олиб борилган. Бундан ташқари аҳоли билан яна бир неча бор туман ҳокимлиги мутасаддилари учрашиб, тушунтириш ишлари олиб борган.

📌Зангиота туман ҳокимининг қурилиш ишлари бўйича ўринбосари Ж.Усмоналиев хамда қурилишга маъсул ходимлар билан биргаликда 2021 йил 20 январь, 28 январ, март-апрель ойларида жойида аҳолига қайта тушунтириш ишлари олиб борган холда қурилиш монтаж ишлари давом эттирилмоқда.
Шунингдек, лавҳада Янгийўл туманида юз берган ноҳуш ҳолат хақида ҳам тўхталиб ўтилган бўлиб, бу борада бугунги кунда суриштирув ва тергов ишлари олиб борилмоқда.

👉Шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, бугунги кунда олиб борилаётган ислоҳотларнинг барчаси аҳоли учун, уларнинг яшаш турмуш тарзини яхшилаш учун амалга оширилмоқда ва ҳар бир амалга оширилаётган ишлар аҳоли хавфсизлигини таъминлаган ҳолда, давлат назоратида амалга оширилмоқда.

✍️Зангиота
туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimligi