Zangiota tumani hokimligi
3.46K subscribers
40.9K photos
2.94K videos
47 files
13.8K links
Zangiota tumani hokimligi rasmiy kanali
Download Telegram
Муаммо ва ижро

Аҳолига қулайлик яратиш бизнинг бош мақсадимиз бўлсин

Янгийўл тумани Халқобод маҳалласи Соҳибкор кўчасида яшовчи аҳолига бир ой давомида ичимлик суви келмай қолганлиги сабабли ўрганиш ишлари ўтказилди.

Ушбу манзилга Зангиота Сувоқава бўлими хизмат кўрсатадиган ҳудуд бўлганлиги сабабли Тошкент Сувтаъминоти МЧЖ бош муҳандиси Р.Ҳокимбоев ва Зангиота Сувоқава ходимлари чақиртирилиб туман ҳокими У.Ялгашев ҳамда туман Сувоқава ходимлари иштирокида мазкур манзилдаги муаммолар ўрганилиб, бартараф этиш чоралари кўрилди.

Айни пайтда ушбу ҳудудга ичимлик суви етказиб берилиши юзасидан амалий ишлар бошланди.

Каналга аъзо бўлиш 👈

✍️ Янгийўл туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

Telegram | Instagram | Facebook | Youtube |Web-site
Forwarded from AOKB TOSHKENT vil
⚡️⚡️Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғон рафиқаси билан Самарқандга етиб келди
_

⚡️⚡️Президент Турции Эрдоган вместе с супругой Эмине прибыл в Самарканд

https://t.iss.one/AOKBToshvil
#аёллар_мурожаати

🔹Зангиота тумани "Эшонгузар" ва "Қатортол" ҳудуди аҳолиси аёллари ва "Аёллар дафтари"га киритилганлар билан туман Маданият саройида қабул бўлиб ўтди.
♻️Мурожаатчи аёлларга туман прокурори Х. Кенжаев ҳамда туман ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи С. Усмонова биргаликда керакли кўрсатмалар беришди. Айрим муаммолар жойида ҳал этилди.

https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimligi
#жараён
#тарғиботчи

Давлатимиз раҳбарининг 2021 йил 26 мартдаги «Маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига кўра юртимиздаги умумтаълим мактабларида Ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчи лавозими жорий этилган эди.
📌Айнан шу қарор ижроси юзасидан Зангиота тумани ХТБга қарашли 40-умумтаълим мактабида туман умумтаълим мактаби раҳбарлари ва ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчилари иштирокида ҳисобот-йиғилиши бўлиб ўтди.

🔹Унда Республика Маънавият ва маърифат маркази Тошкент вилояти бўлими раҳбари Сайёра Файзиева ва Зангиота туман Маънавият ва маърифат бўлими раҳбари Ш. Бобожонова ҳамда ХТБ вакиллари иштирок этди.
⚡️Хўш, тарғиботчилар иш фаолиятларини қандай олиб бормоқда? Иқтидорли ўқувчилар билан ишлашда ўзига хос билим ва тажрибаларни қўллашяптими?
Шу аснода йиғилиш танқидий ва таҳлилий руҳда ўтди.
https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimligi
#жараён

Зангиота тумани “Нуронийлар кенгаши” 2022 йил 3 чорак якунлари бўйича бир пиёла чой устида туман нуронийлари билан биргаликда йиғилиш ўтказди.

🔹Унда Президентимизнинг 2022 йил 19 январ кунидаги 92-сонли қарорида кўрсатилган "Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарорига биноан “Ҳар бир фаол нуронийга ўн нафар ёш” тамойили асосида олиб борилган ишлар, мавжуд 39 та мактабларда нуронийлар соати ўтказилиши, тўғри овқатланиш, 5000 минг қадам ва 9 ой мобайнида қилинган ишлар ҳисоботи эшитилди.

♻️Келгусида қилинадиган ишлар режаси тўғрисида фикр алмашилди.

https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimligi