Zangiota tumani hokimligi
3.45K subscribers
40.7K photos
2.93K videos
46 files
13.7K links
Zangiota tumani hokimligi rasmiy kanali
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев бугун эрта тонгда Шаҳидлар хотираси хиёбонида қатағон қурбонларини ёд этиш маросимида иштирок этди ҳамда "Янги Ўзбекистон" боғида Мустақиллик монументи пойига гул қўйди.

Кечқурун давлатимиз раҳбари мамлакатимиз мустақиллигининг 31 йиллигига бағишланган байрам тадбирида иштирок этиб, халқимизга табрик билан мурожаат қилади.

Сегодня ранним утром Президент Шавкат Мирзиёев принял участие в церемонии почтения памяти жертв репрессий в аллее "Шахидлар хотираси" и возложил цветы к монументу Независимости в парке "Янги Узбекистон".

Вечером глава государства примет участие в праздничном мероприятии по случаю 31-й годовщины независимости нашей страны и выступит с поздравлением к народу.

Facebook|Instagram|Twitter
Forwarded from Ахборот хизмати
#эътибор
#таълим_фидойиси

🔹Бугун Зангиота тумани марказида жойлашган туман ХТБ тасарруфидаги 14-умумтаълим мактабида халқ таълими соҳасида баркамол авлодни вояга етказиш, ёшларни ватанпарварлик ва истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш учун яратилган бунёдкорлик, ҳомийлик ишлари учун Зангиота туман ҳокими А. Тамикаев ва шу мактабнинг собиқ ўқувчиси, ҳомий-тадбиркор Қ. Ҳошимбековлар Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирининг “Таълим ҳомийси” кўкрак нишони билан тақдирландилар.

📌Кўкрак нишонини Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Инсон ресурсларини ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Б. Ҳўжамқулов ва Тошкент вилояти ХТБ бошқармаси бошлиғи А. Камалов, туман ХТБ мудири А. Раҳматуллаевлар топширишди.

Мактаб қайта таъмири билан танишиб чиққан Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги вакили ушбу мактабнинг замонавий тарзда реконструкция қилинганини муносиб таърифлади.
#эътироф

⚡️Тошкент вилоятининг бир гуруҳ фаоллари ва нуронийларига “Маҳалла ифтихори” кўкрак нишонлари Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаев томонидан топширилди.

🇺🇿Мамлакатимиз мустақиллигининг 31 йиллиги муносиб тантана қилинаётган шукуҳли кунда вилоятнинг 60 нафар ташаббускор фуқаролари орасида тумандошларимиз борлиги ҳам биз учун фахр.

📌Улар Зангиота туман “Обод турмуш”МФЙ раиси Ҳ. Абдуллаев, “Эшонгузар” МФЙ фаоли Т. Акбаров, “Навбаҳор” МФЙ фаоли К. Вакиловалардир.

📌Барча мукофотланганларга "Маҳалла" хайрия жамоат фонди қошида ташкил этилган "Навбаҳор" санаторийсида даволаниш учун бепул йўлланма қўшиб берилди.

Мукофотланганларни бундай юксак эътироф билан яна бир бор қутлаймиз!

https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimligi
👉YouTube
Президент Шавкат Мирзиёев мамлакатимиз мустақиллигининг 31 йиллигига бағишланган байрам тадбирида халқимизга табрик билан мурожаат қилмоқда.

Тадбирдан онлайн трансляцияни Президент матбуот хизматининг Facebook ижтимоий тармоғи, YouTube видеохостинги ва Telegram видеохостингидаги саҳифаларида томоша қилишингиз мумкин.

Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/yuz_official
#табрик
#шукуҳ

⚡️Хабар қилганимиздек, Нурафшон шаҳридаги "NURAFSHON SMART CITY" ҳудудида янги қуриб битказилган амфитеатрда мустақиллигимизнинг 31 йиллиги муносабати билан Тошкент вилояти ҳокимлиги томонидан ташкиллаштирилган катта байрам тадбири бўлиб ўтди.

🔹Тантанали маросимда
Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаев байрам тадбири иштирокчилари ва улар тимсолида вилоят аҳлини байрам билан табриклади.

🔹Қуйида ана шу табрик матни эълон қилинмоқда.

👉Батафсил

➡️Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube |Twitter | TikTok
#табрик

Ассалому алайкум, азиз тумандошлар!
Авваламбор, Сиз азизларни ва бутун туманимиз аҳлини энг улуғ ва энг азиз байрамимиз – Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 31 йиллиги билан самимий муборакбод этаман!
Бу йил барчамиз ушбу шонли санани “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!” деган бош ғоя билан нишонламоқдамиз. Бу шиор чуқур маънога эга эканлиги билан аҳамиятлидир. Бу шиор мустақиллик йилларида эришилган оламшумул ютуқларимизни, одамларимиз қалбидаги бугунги ҳаётдан шукроналик, эртанги кунга бўлган қатъий ишонч туйғуларини ифода этишга хизмат қилади.
Ўтган йиллар давомида мамлакатимиз, хусусан, туманимизда кенг кўламли қурилиш-бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда, катта ўзгаришлар юз бермоқда, барча соҳаларда арзирли ютуқларга эришилмоқда.

Батафсил:
https://t.iss.one/istiqbolgazetasi/19801