Zangiota tumani hokimligi
3.86K subscribers
44.5K photos
3.33K videos
52 files
15.2K links
Zangiota tumani hokimligi rasmiy kanali
Download Telegram
#сектор Саҳоватпеша инсонлар сони кўпаяверсин! Зангиота тумани 4-секторга қарашли "Қурилиш" МФЙ "Эркин" шоҳ кўчаси бўйлаб илгари ётқизилган асфальт йиллар давомида ёғингарчиликлар сабаб ўнқир-чўнқирликларни вужудга келтирган эди. Ушбу ҳолат шу ерда истиқомат қилаётган маҳалла аҳлини муаммо сифатида қийнаб келарди. Маҳаллада яшовчи ҳожатбарор, саҳоватпеша инсонларнинг холис ёрдамлари туфайли, махсус техникаларни жалб этган ҳолда асфальт маҳсулоти олиб келиниб, шоҳ кўча тартибга келтирилди, қайта таъмирланди. https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimligi
#ОАВ_ нигоҳида 🎤📻Зангиота тумани "Қиргузар" маҳалласи ҳоким ёрдамчиси Асия Мирзали қизи Кудайбергенованинг "Ўзбекистон" радиоканалига берган интервьюси. https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimligi
Audio
#спорт 🔰Тошкент вилоятида маҳалла ёшлари ўртасида анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган «Чарм тўп» футбол мусобақасининг 14-16 ёшли болалар иштирокидаги туман босқичи бўлиб ўтмоқда.

🔰Жумладан, жорий йилнинг 15 июль куни Зангиота туманида ҳам «Чарм тўп» мусобақаси ўз якунига етди.

Умумий натижага кўра:
1 - ўрин "Гулзор"
2 - ўрин "Ибрат"
3 - ўрин "Фаробий" МФЙлар қўлга киритди.
📌"Гулзор" МФЙ вилоят босқичида Зангиота туманини химоя қиладиган бўлди. https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimligi
#соғлом_турмуш ⚡️Зангиота тумани 1-секторга қарашли маҳаллалардаги хотин-қизлари ўртасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 7 мартдаги ПФ- 87 -сон Фармони билан қабул қилинган "2022-2026 йилларда хотин-қизларнинг фаоллигини ошириш бўйича Миллий дастур" нинг 60 банди ижросини таъминлаш, хотин-қизлар ўртасида спортни оммалаштириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида " Спорт нафислик- соғломлик манбаи" шиори остида тонгги беш минг қадам юриш ва бадантарбия машқлари ўтказилди. https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimligi
🔰 Умумхалқ муҳокамаси давомида фуқаролар ва жамоатчилик томонидан 19 июль ҳолатига кўра тақдим этилган таклифлар юзасидан #инфографика

☝️ Умумхалқ муҳокамаси 1 августга қадар давом этади.

📄 Таклиф билдириш учун:

1. https://www.meningkonstitutsiyam.uz
2. 📞Қисқа рақам: 1341
3. 📩 Манзил: Ўзбекистон, 100035, Тошкент, Чилонзор тумани, Бунёдкор шох кўчаси, 1 https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimligi
📗Ўзбекистонда 2,6 млнта аҳоли хонадонида кадастр ҳужжатлари йўқ, шу боис улар ер солиғини 3 карра миқдорда тўлаяпти. Президент 1 октябргача уларнинг рўйхатини шакллантиришни буюрди. Ҳукумат тегишли қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш орқали кадастри йўқ уйлар масаласини узил-кесил ҳал қилмоқчи. 👉Манба https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimligi
#сайёр_қабул Навбатдаги сайёр қабул манзили "Туркистон" МФЙ бўлди. Зангиота тумани 4-сектор ходимлари, "Туркистон" МФЙ фаоллари ҳамкорлигида маҳалла фуқаролари учун навбатдаги "Сайёр қабул"ни ташкил этдилар. Қабул жараёнида фуқаролар томонидан имтиёзли кредитни олиш тартиблари, темир дафтарга киритилган фуқарога субсидия асосида тикув машинаси берилиши қоидалари, ичимлик суви таъминотини яхшилаш мавзуларида берилган саволларга батафсил жавоблар берилди. Сектор ходимлари томонидан ҳар бир МФЙга мунтазам равишда уюштириб келинаётган мана шундай тадбирлар боис, мурожаатлар сони ҳам камайиб бормоқда. Энг эътиборлиси, мурожаатларнинг аксарияти жойида ҳал этилмоқда. https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#магнит_бўрони #ОАВ_тавфсия Лавҳадан Зангиота куп тармокли марказий поликлиника олий тоифали шифокори Нодира Муҳаммедова тавфсиялари ҳам ўрин олган. https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimligi