Zangiota tumani hokimligi
3.39K subscribers
40.6K photos
2.92K videos
46 files
13.7K links
Zangiota tumani hokimligi rasmiy kanali
Download Telegram
#Биласизми

🗓 Рамазон байрами муносабати неча кун дам олиш берилади?

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселекторда келгуси ҳафтада Рамазон Ҳайити муносабати билан ҳам аҳолимизга яна 5 кунлик дам олиш берилиши маълум қилинди. Аслида бу янгилик эмас, ўтган йили декабрь ойидаги Президент фармонида бу назарда тутилган эди, бугун қайта эслатиб ўтилди холос.

Кўпчилик дам олиш қайси кунларга тўғри келишини сўрамоқда.

Бу ерда 2 та муҳим маълумотни билишингиз керак:

1️⃣ кетма-кет 5 кунлик дам олиш ҳаммага эмас, фақат ҳафтасига 5 кун ишловчиларга 5 кун дам олиш бўлади. Ҳафтасига 6 кун ишловчиларга эса 4 кун дам олиш берилади;

2️⃣ Президент фармонида 4 май (чоршанба) ва 5 май (пайшанба) кунлари дам олиш кунлари деб эълон қилинган. Лекин бу ерда Рамазон Ҳайити 3 майга тўғри келиши ҳисобга олинган. Ҳали Ҳайит қайси кунга тўғри келиши аниқ эмас, аммо 2 май куни бўлиши эҳтимоли жуда юқори. Шу сабабли дам олиш кунларида ўзгариш бўлиши мумкин.

Келинг, Ҳайит байрамини 2 майга тўғри келади деб тасаввур қиламиз. Шунда дам олиш кунлари қуйидагича бўлади:

ҳафтасига 5 кун ишлайдиганлар учун:

1️⃣ 30 апрель (шанба);
2️⃣ 1 май (якшанба);
3️⃣ 2 май (душанба) – Рамазон ҳайити;
4️⃣ 3 май (сешанба) — кўчирилган дам олиш куни;
5️⃣ 4 май (чоршанба) — кўчирилган дам олиш куни.

Изоҳ: 5 кун ишловчилар кўчирилган дам олиш кунлари эвазига 7 май ва 14 май шанба кунлари ҳам ишга чиқиши керак бўлади.

ҳафтасига 6 кун ишлайдиганлар учун:

1️⃣ 1 май (якшанба);
2️⃣ 2 май (душанба) – Рамазон ҳайити;
3️⃣ 3 май (сешанба) – қўшимча дам олиш куни;
4️⃣ 4 май (чоршанба) – қўшимча дам олиш куни;

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
#Биласизми

ОТМга ўқишга киришда кимлар имтиёзга эга?

❗️Қуйидаги абитуриентлар олий таълим муассасаларига ўқишга киришда имтиёзга эга:

▫️ Қуролли Кучлар ҳарбий хизматчиларининг фарзандлари;

▫️ халқаро ва республика олимпиадалари, танловлар ва мусобақалар ғолиблари бўлган битирувчилар;

▫️ Зулфия номидаги Давлат мукофоти лауреатлари;

▫️ “Мард ўғлон” давлат мукофоти соҳиблари;

▫️ “Йилнинг энг яхши тарбиячиси” республика танлови ғолиблари;

▫️ тиббиёт муассасалари ҳамшираларининг “Ҳамшира” республика танлови ғолиблари;

▫️ Бадиий академиянинг тасвирий санъат бўйича республика танлови ғолиблари;

▫️ “Ниҳол” мукофоти совриндорлари;

▫️ Ўзбекистон ёшлар иттифоқи республика комиссияси берган тавсиянома совриндорлари (педагогика йўналишларига);

▫️ тўлиқ давлат таъминотидаги етим болалар;

▫️ Қуролли Кучлар сафида ҳарбий хизматни ўтаб, ҳарбий тавсияномага эга бўлганлар;

▫️ чет тилини билиш даражаси тўғрисида давлат намунасидаги В1 ва ундан юқори даражадаги сертификатга эга абитуриентлар;

▫️ ҳарбий қисм қўмондонлиги ва Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти тавсияномасига эга бўлганлар;

▫️ ички ишлар органлари ходимларининг фарзандлари.

🔰Шунингдек:

▫️Исҳоқхон Ибрат номидаги хорижий тилларга ихтисослаштирилган мактаб-интернатнинг бутун ўқиш даврини аъло баҳоларга ўқиган битирувчилари;

▫️мутахассислиги бўйича 5 йил иш стажига эга хотин-қизлар;

▫️эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизлар;

▫️ички ишлар органларида 3 йилдан ортиқ иш стажига эга профилактика (катта) инспекторлари;

▫️иқтисодиёт тармоқларида камида 5 йил иш стажига эга фуқаролар;

▫️Тошкент давлат юридик университети қошидаги академик лицейнинг битирувчилари.
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

Қишлоқ туманларида сартарошхона хизматларини, якка тартибдаги буюртмалар бўйича кийим тикиш хизматларини, пойабзал таъмирлаш хизматларини кўрсатиш бўйича фаолиятни ташкил этган, шунингдек, жамоат ҳаммомларини ташкил этган якка тартибдаги тадбиркорлар 2023 йил 1 июлгача барча турдаги солиқлар тўлашдан озод этилган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot