Zangiota tumani hokimligi
3.75K subscribers
41.4K photos
2.98K videos
47 files
14K links
Zangiota tumani hokimligi rasmiy kanali
Download Telegram
📍 Туман Прокурори Ҳоким ёрдамчилари ҳамда Ёшлар етакчилар фаолиятига бефарқ эмас

🔹 Ёшлар бандлигини таъминлаш, уларга тадбиркорлик билан шуғулланишлари учун қулай имконият яратиш ҳамда спорт тўгаракларига жалб қилиш борасида маҳаллалардаги Ҳоким ёрдамчилари ҳамда ёшлар етакчиларининг ўрни муҳим аҳамият касб этмоқда.

🔹 Зангиота туман Прокурори Х.Кенжаев, корхона ва ташкилот раҳбарлари билан биргаликда Токзор, Ойбек маҳалла фуқаролар йиғинларидаги Ҳоким ёрдамчилари ва Ёшлар етакчиларининг фаолиятини ўрганиб, камчиликлар юзасидан ўз тавсияларини бердилар.

https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimligi
Зангиота туманидаги энг маьсулиятли сектор раҳбари маҳаллалардаги Ёшлар етакчиси билан Профилактика инспектори ҳамкорликда жиноятчиликни олдини олиш борасида ташкил этилаётган амалий ишлар билан танишдилар.
⚡️ Зангиота тумани 3-сектор раҳбари Д.Мухаммеджанов 3-сектор ҳудудидаги Шодлик, Навбаҳор, Тўқимачи маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб, ёшлар етакчиси билан учрашди.

📌 Мазкур масъулиятли вазифа эгаси билан учрашув давомида сектор раҳбари ёшлар етакчисининг фаолияти билан яқиндан танишиб, маҳалладаги "Ёшлар дафтари"да рўйхатда турган фуқароларга ҳар томонлама ёрдам бериш ва бу борада шаффофлик механизмига амал қилиш лозимлиги хусусида алоҳида тўхталиб ўтди.

https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimligi
#Онлайн
#Жараён
Туманимизда ҳамкорлик катта!
Зангиота туманидаги Ички ишлар бошқармасида туман Ички ишлар бошқармаси бошлиғи Д.Муҳаммеджанов бошчилигида 25-май куни ўтказиладиган “Сўнги қўнғироқ” тадбирини кўтаринки руҳда ўтказилишини таьминлаш ва мактаб ўқитувчилари, ўқувчилари, ота-оналар шу билан бир қаторда ташриф буюрадиган мехмонлар хафвсизлигини таьминлаш мақсадида тумандаги барча мактабларга профилактика инспекторлари, ёшлар етакчилари ва бўлим-ташкилотлар бриктирилди.
Мақсадимиз битирувчиларимизнинг кайфияти ва бўлиб-ўтадиган тадбирнинг шаффофлигини таьминлашдир.
Биздан узоқлашманг тунги назоратлар бўйича алоҳида ўртоқлашамиз.

https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimligi
#Семинар
Маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари ўқув семинарда!

Зангиота туманининг барча маҳаллаларида янги иш фаолиятини бошлаган хотин-қизлар фаоллари учун "Эхтиёжманд аҳолининг ижтимоий ҳимояси ва маҳаллада ижтимоий хизматларни юритиш" мавзусида семинар бўлди.
Ўқув-семинар давомида туман ҳоким ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи С. Усмонова тингловчиларни қизиқтирган саволларига жавоб берди.

Мазкур ўкув-семинарда туманнинг барча хотин-қизлар фаоллари, оила ва хотин-қизлар бўлими мутахассислари иштирок этишди.

https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimligi