Zangiota tumani hokimligi
3.46K subscribers
40.9K photos
2.94K videos
47 files
13.8K links
Zangiota tumani hokimligi rasmiy kanali
Download Telegram
#Зангиота тумани

👗“Takro” болалар трикотаж либоси эндиликда Ўзбекистон бозорига ҳам кириб борди.

👕“Takro” –болалар трикотаж либоси Зангиота туманида жойлашган бўлиб, 100 дан ортиқ ишчи ўрин яратган. “Takro” – 11 ёшгача бўлган болалар ва чақалоқлар учун уйда, спорт ва меҳмонларга кийиладиган кийимларни кенг кўламдаги турларини тавсия этади. Сиз турли нақшдаги, бичимдаги, рангдаги, экологик тоза, замонавий дизайндаги маҳсулотларни танлаб олишингиз мумкин. Барча маҳсулотлар Италия ва Япониядан келтирилган юқори технологик асбоб-ускуналарда ишлаб чиқарилади.

👚Экспортга йўналтирилган ўн йил мобайнида олиб борган самарали меҳнати туфайли Россия, Белорусия ва Англия бозорларига кириб борди. Натижада ўнлаб Европа ва бошқа сертификатларга эга бўлган. “Takro” болалар либоси эндиликда Ўзбекистон бозорларида.

🚙“Ташаббус-2015” кўрик-танловида ғолибликни қўлга киритиб, спарк автомашинаси билан тақдирланган. Ташкилотда ҳодимлар учун барча шароитлар яратилган.

✍️Зангиота тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
#Зангиота тумани

❇️ИШГА ТАКЛИФ ЭТАДИ

👗“Takro” болалар трикотаж либоси текстили ишга таклиф этади.

👕“Takro” –болалар трикотаж либоси Зангиота туманида жойлашган бўлиб, 100 дан ортиқ ишчи ўрин яратган. “Takro” – 11 ёшгача бўлган болалар ва чақалоқлар учун кийим ишлаб чиқарадиган корхона. У ўз маҳсулотларини Италия ва Япониядан келтирилган юқори технологик асбоб-ускуналарда ишлаб чиқаради ва бошқа давлатларга экспорт қилади.

Корхонада 70 кишилик ётоқхона мавжуд. Ишлаш учун барча шароитлар етарли. 8 соатлик иш режимида ишланади. Махсус автобуслар ҳодимларни ишга келиб кетишларида хизмат қилади. Корхона ошхонаси мавжуд бўлиб, овқатлар бепул ўз вақтида берилади.

📞Қўшимча маълумотларни 👆эълондаги телефон рақамга қўнғироқ қилган ҳолда олишингиз мумкин.

✍️Зангиота тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimligi

Telegram
Zangiota tumani hokimligi®
Zangiota tumani hokimligi Axborot xizmati
#ЗАНГИОТА_ ТУМАНИ

🇺🇿Халқ депутатлари Тошкент вилояти Зангиота туман Кенгашининг “Зангиота тумани маъурий-ҳудудий бирликлар чегараларини белгилаш тўғрисида”ги Қарори қабул қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 23 апрелдаги “Маъмурий-ҳудудий бирликлар чегараларини белгилаш, ер ресурсларини хатловдан ўтказиш ҳамда яйлов ва пичаназорларда геоботаник тадқиқотларни ўтказиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 299-сонли Қарори ижросини таъминлаш мақсадида Халқ депутатлари Тошкент вилояти Зангиота туман Кенгашининг йиғилиши ўтказилди.

❗️Унга кўра, Зангиота тумани маъмурий-ҳудудий бирликлар чегараларини белгилаш бўйича бажарилган ишларининг якуний натижаларини кўриб чиқиш юзасидан шаҳар комиссиясининг ахбороти ўқиб эшиттирилди.

📌Зангиота туманида ўтказилган маъмурий-ҳудудий бирликлар чегараларини белгилаш бўйича бажарилган лойиҳа натижалари тасдиқланди.

✍️Зангиота тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimligi
#Зангиота_тумани

#ДОРИЛАР НАРХИНИ КЎРСАТУВЧИ БОТ

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги томонидан дори воситаларининг энг юқори чекланган чакана нархлари тўғрисида маълумот берувчи Telegram-бот – @dorinarx_bot ишга туширилди.

❇️Агентлик хабарига кўра, ушбу манзилда жойлашган робот дорилар нархи устидан жамоатчилик назоратини ўрнатишга имкон беради. Ахборот тизимига 2 мингдан ортиқ савдо номлари киритилган бўлиб, робот фойдаланувчи сўровига жавобан савдо номи, дозаси, қадоқланган сони ва қадоқ тури, ишлаб чиқарувчи номи, халқаро патентланмаган номи, максимал чакана нархи ҳақидаги маълумотларни тақдим этади.

https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimligi

Telegram
Zangiota tumani hokimligi®
Zangiota tumani hokimligi Axborot xizmati

Информационная служба хокимията Зангиатинского района
#Зангиота_тумани
#ТАНЛОВГА МАРҲАМАТ!

Зангиота туманидаги захирага олинган қуйидаги ер майдонида фермер хўжалиги ташкил этиш учун танлов ўтказилади.

1-лойиҳа бўйича “Чиғатой-Оқтепа” қишлоғи, “Ўзбекистон” массиви 1-участкаси ҳудудидаги “Sharipov Sardor Agro” фермер хўжалигидан ғалла-сабзавотчилик йўналишида туман заҳирасига олинган жами 8,59 гектар шундан 6,26 гектар суғориладиган экин ери, 2,0 гектар боғзор, 0,22 гектар ариқ ва зовурлар, 0,10 гектар йўл ости ерлари ер майдони.

2-лойиҳа бўйича “Чиғатой-Оқтепа” қишлоғи, Ўзбекистон” массиви 1-участкаси ҳудудидаги туман заҳирасидаги 300-, 301- ва 323-контурларида жойлашган жами 9,66 гектар шундан 8,66 гектар суғориладиган экин ери, 0,44 гектар ариқ ва зовурлар, 0,20 гектар йўл ости ерлари ва 0,36 гектар қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган бошқа ер майдони.

Танлов 2020 йил 30 ноябрь куни соат 16:00 да туман ҳокимлиги биносининг катта мажлислар залида ўтказилади.
Талабгорлардан қуйида келтирилган ҳужжатлар талаб этилади:
1. Ариза (аризада ҳудуд номи, гектари ва лойиҳа рақами кўрсатилиши шарт).
2. Бизнес режа (бизнес режада баён қилинган таклифларнинг иқтисодий асосланганлиги).
3. Маълумоти тўғрисидаги ҳужжат (диплом, шаҳодатнома ва унинг белгиланган тартибда нотариал тасдиқланган нусхаси).
4. Меҳнат дафтарчаси (унинг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси, бунда қишлоқ хўжалигидаги иш стажи учун балл берилади).
5. Банк маълумотномаси (Танловга мол-мулк таклиф этилган тақдирда, унинг баҳосини ва унга эгалик ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат ва мажбуриятларидан ҳоли бўлса) (оила аъзоларининг нотариал тасдиқлаган розилиги билан).
6. Техник паспорт (Ҳайдов трактори ёки ўрим техникаси, ишлов бериш трактори, транспорт трактори, юк машинаси, енгил машинаси, бошқа қишлоқ хўжалиги техникаси (оила аъзоларининг нотариал тасдиқланган розилиги билан) ўзига тегишли яроқли техника).

📌Талабгорлардан юқорида келтирилган ҳужжатлар 2020 йилнинг 20 ноябригача қабул қилинади.

✍️Туман ҳокимлиги ҳузуридаги махсус комиссия

https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimligi

Telegram
Zangiota tumani hokimligi®
Zangiota tumani hokimligi Axborot xizmati

Информационная служба хокимията Зангиатинского района
#Зангиота_тумани
#ЭКСПОРТЧИЛАР УЧУН ИМКОНИЯТ

❇️Ўзбекистоннинг Хитойдаги элчихонаси томонидан биринчи ташқи иқтисодий фаолият электрон портал – “uzchinaexport.com” ишга туширилди. Ушбу порталда ўзбек компаниялари ўз маҳсулотлари ва хизматларини жойлаштириши ва Хитойда ўз истеъмолчиларини топиши мумкин.

❗️Порталга жойлаштирилган Ўзбекистоннинг экспортга мўлжалланган маҳсулотлари каталоги Хитой ишбилармон доиралари вакиллари учун мўлжалланган. Мазкур тўпламда озиқ-овқат, қандолатчилик, мева-сабзавот, тўқимачилик, тери-чарм, қурилиш материаллари, нефть, кимё маҳсулотлари, металлургия, электр техникаси ва миллий ҳунармандчилик буюмларига доир барча зарур маълумотлар ўз ифодасини топган.

https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimligi

Telegram
Zangiota tumani hokimligi®
Zangiota tumani hokimligi Axborot xizmati

Информационная служба хокимията Зангиатинского района
ЭНДИ ФУҚАРОЛИКНИ ID-КАРТА ТАСДИҚЛАЙДИ
#Зангиота_тумани
#ЭНДИ ФУҚАРОЛИКНИ ID-КАРТА ТАСДИҚЛАЙДИ

❇️Мамлакатимизда ахборот тизимини жадал ривожлантириш, аҳолига давлат хизматларини кўрсатишда замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан кенг фойдаланиш, турли ахборот тизимларида ва масофавий хизмат кўрсатишда шахсни идентификациялашнинг ягона механизмини жорий этишга ҳозирлик кўрилмоқда.

❗️Жумладан, Президентимизнинг жорий йил 22 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикасида идентификация ID-карталарини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6065-сонли Фармонига мувофиқ, республиканинг мавжуд биометрик паспорт тизими инфратузилмаси негизида Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг 2011 йилги намунадаги биометрик паспорти ўрнига 2021 йилдан бошлаб идентификация ID-карталарини расмийлаштириш ва бериш тизими жорий этилмоқда.

📌 ID-карта унинг эгасининг шахсини, фуқаролигини тасдиқлайдиган ҳужжат ҳисобланади ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фойдаланилади.
Фармонда белгилаб қўйилишича, 2021 йилнинг 1 январидан бошлаб янги туғилган болага, Ўзбекистон Республикаси фуқаросига, мамлакат ҳудудида доимий яшайдиган фуқаролиги бўлмаган шахсга ва хорижий фуқарога белгиланган намунадаги идентификация ID-картаси берилади ва у берилган вақтдан бошлаб 10 йил муддатда амал қилади.

❇️Фуқароларнинг биометрик паспортлари ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахс ва чет давлат фуқароларининг яшаш гувоҳномалари идентификация ID-карталарига икки босқичда алмаштирилади. Биринчи босқичда, 2021 йилнинг 1 январидан 2022 йилнинг 31 декабрь кунига қадар ихтиёрийлик асосида 16 ёшга тўлган ҳамда қонунчиликда кўзда тутилган бошқа сабабларга кўра, шунингдек, иккинчи босқичда эса, 2023 йилнинг 1 январидан 2030 йилнинг 31 декабрь кунига қадар мажбурий тартибда амалга оширилади.
ID-карта расмийлаштирилгани ва берилгани учун давлат божи миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг 89 фоизи, яъни жорий йилнинг 22 сентябрь ҳолатига кўра, 198 минг 470 сўм миқдорида тўлов ундирилиши белгиланган.

🇺🇿Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг 2011 йилги намунадаги биометрик паспорти 2030 йилнинг 1 январидан бошлаб ҳақиқий эмас, деб ҳисобланади.

✍️Ихтиёр ҚОСИМОВ,
туман Ички ишлар бўлими Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими бошлиғи, подполковник.

https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimligi
Президент Шавкат Мирзиёев 10 ноябрь куни Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг видеоанжуман шаклида ўтадиган мажлисида иштирок этади.
Делегациялар раҳбарлари устувор йўналишларда кўп томонлама муносабатларни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қиладилар, шунингдек, халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан фикр алмашадилар.

Президент Шавкат Мирзиёев 10 ноября примет участие в заседании Совета глав государств-членов ШОС, которое пройдет в формате видеоконференции.
Главы делегаций обсудят перспективы развития многосторонних отношений по приоритетным направлениям, а также обменяются мнениями по актуальным международным и региональным вопросам.

#Mirziyoyev #sammit #ShHT #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter