Zangiota tumani hokimligi
3.46K subscribers
40.7K photos
2.93K videos
47 files
13.7K links
Zangiota tumani hokimligi rasmiy kanali
Download Telegram
#ҳоким_ёрдамчисини_кўмаги

Бобурнинг навбатдаги тавсияси асосида хонадон эгаларини бандлиги таъминланди. Зангиота тумани 4-секторга қарашли "Қурилиш" МФЙ ҳоким ёрдамчиси Бобур Абдувохидов ҳам тиниб-тинчимаслардан биридир. Бобурнинг тавсияси асосида Эркин кўчаси 177-хонадонда истиқомат қилаётган Зилола Расуловага имтиёзли кредит асосида қиймати 32,6 млн.сўмлик 17 дона қўй, қўзилар олиб берилиб, Зилоланинг бандлиги таъминланди.

https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimligi
#ҳоким_ёрдамчиси_фаолияти

Ҳоким ёрдамчилари тавсияси асосида имтиёзли кредитлар олиб берилиши бир йўналиш бўлса, аммо мана шу олинган имтиёзлардан нечоғлик самарали фойдаланилаётганлик масаласини ҳам ўрганиб бориш ва бир йўла хонадон эгаларига услубий ва амалий ёрдам бериш ҳам ҳоким ёрдамчиларининг пировард мақсадидир. Зангиота тумани 4-сектор тасарруфидаги "Деҳқонобод" МФЙ ҳоким ёрдамчиси Даврон Абдуллаевнинг тавсияси асосида Маданият кўчаси 8 уйда яшовчи фуқаро Шахобиддин Тангировга имтиёзли кредит асосида 26,0 млн.сўмга иссиқхона қурилиши учун кредит маблағлари ажратилган эди. Даврон мана шундай имтиёзли кредит олган хонадонларда босқичма-босқич олиб борилаётган ишлар жараёнида ҳам кўмак бериб келмоқда. Мана тасвирларда кўриб турганингиздек, ҳадемай бир ҳафталар ичида (бу тасвирлар илгари олинган) ғарқ пишиқ етилган бодринг маҳсулоти хонадонларга, рамазон ҳайитига туфҳа сифатида етказиб берилади. Келгуси жараёнлар хусусида қўшимча маълумотлар бериб борамиз.

https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimligi