Zangiota tumani hokimligi
3.36K subscribers
40.5K photos
2.89K videos
46 files
13.6K links
Zangiota tumani hokimligi rasmiy kanali
Download Telegram
Секторлар фаолияти

Зангиота тумани 3-сектор раҳбари Д. Муҳаммаджонов, ҳоким ёрдамчиси ва маҳалласи раиси билан биргаликда "Рамадон" МФЙда хонадонма хонадон юриб, аҳолининг муаммолари, уларни қизитираётган масалаларни ўрганмоқда. Муаммоларга иложи борича жойида амалий ечимлар берилмоқда.

👉Каналга уланиш учун:
https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimligi
Президент ихтисослаштирилган мактаблар фаолиятини таҳлил қилар экан, ҳозирги кунда халқ таълими тизимида ихтисослашган мактаблар сони 790 тага етганини таъкидлади.

Жумладан, хорижий тиллар бўйича 207 та, математика ва физика бўйича 126 та, IT бўйича 99 та, кимё-биология фанлари бўйича 87 та мактаб.

Ушбу мактабларнинг фақат 135 таси тўлиқ ихтисослашган ва интернат мақомига эга. Қолган 655 та мактабдаги 25 фоиз синфларда у ёки бу фанлар чуқур ўргатилади.

"Шу билан бирга, ушбу 655 та ихтисослашган мактабда таълим дастури, ўқув дарсликлари, ўқитиш методикаси, фан тўгараклари оддий мактаблардан деярли фарқ қилмайди.

Мисол учун, математика ёки чет тилига ихтисослашган синфларда қолганларга нисбатан 2 соат кўпроқ махсус фан ўтилади, холос", деди давлатимиз раҳбари.

👉Каналга уланиш учун:

https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimligi
2022 йилдаги режалар тақдимоти

Бугун Зангиота тумани ҳокими ўринбосари С. Носиров ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ҳамда маънавий-маърифий йўналишдаги барча тизим ташкилотлари раҳбарлари билан 2022 йилда бажариладиган ишлар юзасидан йиғилиш ўтказди. Тадбирда режаларга оид тақдимот намойиш этилиб, муҳокамалар олиб борилди. Галдаги вазифалар белгилаб олинди.

👉Каналга уланиш учун:
https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimligi
"2025 йилга қадар ялпи ички маҳсулотни 100 миллиард долларга етказишни ва экспорт ҳажмини 30 миллиард доллардан оширишни режа қилганмиз.

Бунинг учун бизга, энг аввало, ҳозирги замон талабларига мос келадиган ва зарур билимлар билан қуролланган,
мантиқий фикрлайдиган, лидерлик қобилиятига эга бўлган ватанпарвар ёш авлодни тайёрлашимиз керак", - деди Президентимиз йиғилишда.

Шу муносабат билан соҳа мутасаддилари ва вилоят ҳокимларига ишни қуйидаги йўналишларда ташкил этиш топширилди:

- янги ўқув йилидан бошлаб, вилоят марказларидан, катта шаҳар ва туманлардан 2 тадан, туман ва шаҳарлардан 1 тадан ихтисослашган мактаблар Халқ таълими вазирлигидан Президент таълим муассасалари агентлигига ўтказилади;

- бунда, туман ва шаҳарлардаги саноат ва қишлоқ хўжалигининг ривожланганлиги, бу ҳудудларда азалдан кучли ўқитилган фанлардан келиб чиқиб, мактаблар ихтисослашиши керак;

- бундан буён ихтисослашган мактаблар Президент таълим муассасалари агентлиги тизимида ташкил этилади.

👉Каналга уланиш учун:

https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimligi
#Дайжест

❗️17 - январь : БУГУН ВИЛОЯТДА

*Чиноз тумани.
Нуронийлар эъзозда

*Юқори Чирчиқ тумани.
Томчилатиб суғориш — сувни тежаб, даромадни оширади

*Бекобод тумани.
Ҳоким ёрдамчилари-Халқ кўмакчилари

*Оҳангарон тумани. "
Ёнариқ" МФЙда тоза ичимлик суви қувурлари тортилмоқда

*Қибрай тумани.
Туман ҳокими ёрдамчиларнинг шароити ва аҳоли муаммоларини ўрганди

*Бўстонлиқ тумани.
Бир раҳбардан ўн китоб...

*Пискент тумани.
Тадбиркорлик ривожланса, камбағаллик қисқаради

*Ангрен шаҳри.
Ҳоким ва прокурор ҳудудларда бўлдилар

*Зангиота тумани.
Ҳоким ёрдамчиси — аҳоли кўмакчиси

*Нурафшон шаҳри.
Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Нурафшонда

*Тошкент тумани.
Инвестицион лойиҳа таннарх арзонлашувига замин яратмоқда

*Ўрта Чирчиқ тумани.
Давлат мактабгача таълим ташкилотлари сони яна биттага кўпаяди

*Оққўрғон тумани.
Эзгу, хайрли ишлар давом этмоқда

*Паркент тумани.
Паррандачилик ва иссиқхона йўналишида тадбиркорлик қўллаб-қувватланмоқда

*Олмалиқ шаҳри.
Белгиланган режалар натижадорлиги муҳокама қилинди

*Қуйи Чирчиқ тумани.
Ёшлар бандлиги устувор вазифа!

*Янгийўл шаҳри.
Ҳоким ёрдамчилари томонидан аҳоли шароитлари ўрганилмоқда

*Чирчиқ шаҳри.
Ҳоким ёрдамчилари иш бошлашди

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси Раисининг ўринбосари Сердар Бердимуҳамедовни қабул қилди.
Юқори мартабали меҳмон Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди ҳамда унинг барча йўналишларда жадал ривожланиб бораётган Туркманистон-Ўзбекистон алоқаларига юксак баҳо берилган мактубини топширди.
Учрашувда олий даражада эришилган келишувларнинг амалга оширилиши кўриб чиқилди.

Президент Шавкат Мирзиёев принял заместителя Председателя Кабинета Министров Туркменистана Сердара Бердымухамедова.
Высокий гость передал сердечные приветствия и пожелания от имени Президента Туркменистана Гурбангулы Бердымухамедова и вручил письменное послание туркменского лидера, в котором дается высокая оценка туркменско-узбекскому сотрудничеству.
В ходе встречи рассмотрен ход реализации договоренностей, достигнутых на высшем уровне.

#Mirziyoyev #qabul #Turkmaniston #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
"Ихтисослашган мактабларга раҳбар ва педагог кадрлар танлов асосида қабул қилиниб, уларга устама тўланади" - Президент.

Йиғилишда ихтисослашган мактаблар муаллимларини тайёрлаш, малакаси ва педагогик маҳоратини оширишнинг узлуксиз тизими яратилиши таъкидланди. Уларга агентликнинг нуфузли хорижий ташкилотлар билан биргаликда малака сертификати берилиши жорий этилади.

Мутасаддиларга жорий йил 1 августгача мактабларга педагогларни жамлаб, уларни ўқитиш, миллий ва халқаро сертификатларни олишларини ташкил этиш юзасидан топшириқлар берилди.

Бундан ташқари, агентликнинг ҳудудий бўлимлари ташкил этилиши маълум қилинди.

"Умуман, ушбу янги ташаббусларни амалга ошириш катта масъулият талаб қилади. Сабаби, 220 та мактабга 12 мингдан зиёд муаллимни танлаш ва тайёрлаш, 140 мингдан ортиқ ўқувчини саралаб олиш зарур", - деди Президент ва бу ишларни ташкил этиш ва мувофиқлаштириш учун доимий Ишчи гуруҳ тузиш вазифасини қўйди.

Айни пайтда муҳокама қилинган масалалар юзасидан мутасаддилар ахбороти бермоқда.
Зангиотада "маҳаллабай" ишлаш тизими

Зангиота туманида жойлашган "Ўртаовул" МФЙда "Аёллар дафтари"
билан ишлаш тизимининг 3-босқичи якунига етказилди. Сўровнома тўлдирилиб, маҳаллада истиқомат қилаётган хотин-қизларнинг муаммолари ўрганилди. Уларни қизиқтирган саволларга жавоблар берилмоқда.

👉Каналга уланиш учун:

https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimligi
Депутатлар учун семинар

Бугун Халқ депутатлари Зангиота тумани Кенгашида депутатлар учун "Open budjet" тизими борасида семинар ўтказилди. Семинарда Зангиота тумани молия бўлим мудири Б. Абдураҳимов айни масала бўйича маълумотлар берди ҳамда йиғилганларнинг саволларига жавоб қайтарди.

👉Каналга уланиш учун:
https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimligi