Zangiota tumani hokimligi
3.36K subscribers
40.5K photos
2.89K videos
46 files
13.6K links
Zangiota tumani hokimligi rasmiy kanali
Download Telegram
Кексаларимиз доимо эътиборда

Бугун Тошкент вилояти хотин-қизлар масалалари бўйича ҳоким маслаҳатчиси О. Парпибоева, Зангиота тумани ҳокими ўринбосари — Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Ш.Умархўжаева ва ҳомий — "BRIGHT FUTURE" МЧЖ раҳбари ўринбосари И. Мирфайзиева билан биргаликда 5 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож кекса отахоннинг хонадонига бориб, хабар олишди. Улуғ ёшдаги отахонларга музлатгич, телевизор каби совғалар хонадонларига етказиб берилди.

👉Каналга уланиш учун:

https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimligi
Ҳоким ёрдамчилари иш бошлади

Зангиота туманида жойлашган маҳаллаларга бириктирилган ҳоким ёрдамчилари ўз иш фаолиятини бошлади. Соҳа мутасаддилари улар билан хизмат вазифалари нималардан иборат экани, аҳолининг ҳеч бир мурожаатини эътиборсиз қолдирмаслик, халқ билан доимий равишда мулоқотда бўлиш кераклиги борасида фикр алмашдилар. Галдаги режалар, йўналишлар белгилаб олинди.

👉Каналга уланиш учун:

https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimligi
Истиқболдаги ишлар муҳокамаси

Зангиота туманида жойлашган маҳаллаларга бириктирилган ҳоким ёрдамчилари ўз иш фаолиятини бошлагани муносабати билан туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Ф. Закиров, Республика ишчи гуруҳи аъзолари, соҳа вакиллари билан биргаликда истиқболдаги ишлар, режаларни муҳокамадан ўтказдилар. Жойлардаги муаммоларга эътибор қаратилиб, уларни ҳал этиш борасида масъулларга керакли топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

👉Каналга уланиш учун:
https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimligi
Зангиота тумани Ички ишлар бошқармасида тунги хизматга жалб қилинган ходимлар учун йўриқнома ўтказилди.

👉Каналга уланиш учун:
https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimligi
#Дайжест

❗️14 - январь : БУГУН ВИЛОЯТДА

*Қуйи Чирчиқ тумани.
Ватан ҳимоячилар ва хизмат вақтида халок бўлганларни оилалари тақдирланди

*Янгийўл шаҳри.
Ҳеч ким, ҳеч нарса унутилмайди

*Чирчиқ шаҳри.
Мудофаа қудрати юксалмоқда

*Юқори Чирчиқ тумани.
14 январ "Ватан ҳимоячилари куни!"

*Бекобод тумани.
Ватан сизни унутмайди эй ўғлон!

*Қибрай тумани.
Болаларни касбга йўналтириш учун экскурсия уюштирилди

*Бўстонлиқ тумани.
Ёш шахматчилар беллашуви

*Пискент тумани.
Журналистлар учун матбуот анжумани ўтказилди

*Ангрен шаҳри.
Ватан ҳимояси - муқаддас бурч

*Зангиота тумани.
Ватан ҳимоячилари тақдирланди

*Нурафшон шаҳри.
Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан тантанали тадбир ўтказилди

*Тошкент тумани.
Мард ўғлонлар хотираси абадий...

*Ўрта Чирчиқ тумани.
Мардлик, маҳоратда бизнинг кучимиз!

*Оққўрғон тумани.
Ватан саждагоҳ каби муқаддасдир!

*Оҳангарон тумани.
Ҳоким 2022 йилдаги биринчи иш куни қандай ўтди?

*Паркент тумани.
Паркент туманида мотамсаро она ҳайкали пойига гуллар қўйилди

*Янгийўл тумани
Ватан ҳимоячилар куни нишонланди

*Олмалиқ шаҳри.
Ватан ҳимояси – шарафли бурч!

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида маҳаллабай ишлашнинг янги тизимини йўлга қўйиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича жорий йилдаги устувор вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилиши бошланади.
--
Скоро под председательством Президента Шавката Мирзиёева начнется видеоселекторное совещание, посвященное приоритетным задачам организации новой системы работы "махаллабай" и обеспечения занятости населения в текущем году.
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши бошланди.

Давлатимиз раҳбари фаол ислоҳотлар, тадбиркорликни ривожлантириш ва маҳаллабай ишлаш бошлангани натижасида, ўтган йили ялпи ички маҳсулот 7,4 фоизга ўсганини қайд этди.

Ҳудудларда 100 мингта янги тадбиркор иш бошлади. Ўзини ўзи банд қилганлар сони 700 мингга кўпайиб, 1,2 миллионга етди.

“Маҳаллабай” ишлаш тизими орқали “темир дафтар”даги 583 минг эҳтиёжманд оила доимий даромад билан таъминланди.

"2022 йилни “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили” деб эълон қилдик. Шу боис, бу йил барча маҳаллаларда туб ўзгаришлар йили бўлиши керак", деди Президент.
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилишда "маҳаллабай" ишлашнинг янги тизимини йўлга қўйиш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинмоқда.

Жумладан, янги йилдан 9 минг 309 нафар ҳоким ёрдамчилари иш бошлади ва уларга кўмак бериш учун вазирликлардан 300 нафар раҳбар-ходимлар хизмат сафарига юборилди.

Ушбу тизимга масъул бўлган Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги фаолияти ташкил этилиб, барча масалалар ечиб берилди.

Эндиликда ҳоким ёрдамчилари, энг аввало, ишлаш имконияти ва хоҳиши бор, лекин шароити оғир оилаларни ўқитиш ва ўз ишини бошлаши учун имтиёзли кредит, субсидия ёки деҳқон хўжалиги учун уларга ер майдонлари ажратиш масалалари билан шуғулланади.

Ҳоким ёрдамчилари аҳоли билан ҳар куни ишлаб, одамларга давлат томонидан яратилган молиявий имкониятларни етказиши, тадбиркорликка ва деҳқончиликка ўргатиш орқали уларни камбағалликдан чиқариши лозим.

Бу мақсадлар учун жорий йилда 10 триллион сўм имтиёзли кредит ва 2,5 триллион сўм субсидия ажратилади (ҳар бир маҳаллага ўртача 1,3 миллиард сўм).

👉Каналга уланиш учун:

https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimligi
Шавкат Мирзиёев: ҳоким ёрдамчилари – Президентнинг маҳалладаги вакиллари ҳисобланади.

"Уларнинг асосий вазифаси – ўз маҳалласида тадбиркорликни ривожлантириш, иш ўрни яратиш, камбағалликни қисқартириш ва оилалар даромадини кўпайтиришдан иборат.

Бунинг учун, ҳоким ёрдамчилари ҳар қандай бюрократиядан холи бўлиши, ҳеч қайси ҳоким ёки раҳбар уларни мажлисларга чақирмаслиги, турли ҳисоботлар билан “кўмиб ташламаслиги” лозим.

Ҳокимлар улар учун фақат шароит яратиб бериши керак", деди давлатимиз раҳбари йиғилишда.

👉Каналга уланиш учун:

https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimligi
Президент аҳоли мурожаатлари орқали жойлардаги вазиятни ўрганиб, маҳаллалар қиёфаси ва ижтимоий муҳитини яхшилаш вазифасини қўйди.

Бу ишларни, аввало, иқтисодий ва ижтимоий аҳволи нисбатан оғир бўлган маҳаллалардан бошлаш кераклиги, улардаги йўлларни шағаллаштириш, симёғочларни алмаштириш, ичимлик суви тармоқларини қуриш ва таъмирлаш лозимлиги кўрсатиб ўтилди.

Шунингдек, ушбу ҳудудларда ижтимоий муҳит, боғча, мактаб, шифохона шароитларини яхшилаш, бир сўз билан айтганда, одамларни рози қилишга устувор аҳамият бериш муҳимлиги қайд этилди.

Йиғилишда 6 миллионга яқин доимий ва мавсумий иш ўрни яратиш бўйича режалар ҳам кўриб чиқилди.

Айни пайтда мутасаддилар йиғилишда белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш юзасидан ҳисобот бермоқда.

👉Каналга уланиш учун:

https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimligi
Зангиотада "маҳаллабай" ишлаш тизими

Зангиота туманида жойлашган "Токзор" МФЙда "Аёллар дафтари"
билан ишлаш тизимининг 3-босқичи якунига етказилди. Сўровнома тўлдирилиб, маҳаллада истиқомат қилаётган хотин-қизларнинг муаммолари ўрганилди. Уларни қизиқтирган саволларга жавоблар берилмоқда.

👉Каналга уланиш учун:
https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimligi
"Маҳаллабай" ишлаш тизими

Зангиота тумани ҳудудида жойлашган "М.М.Хоразмий" МФЙда "Аёллар дафтари" тизими билан ишлаш бўйича комиссия аъзолари билан биргаликда хатлов натижалари ҳақида таҳлилий йиғилиш ўтказилди. Унда амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилиниб, галдаги режалар белгилаб олинди.

👉Каналга уланиш учун:

https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimligi
Пандемия тўлқини янада кучаймоқда. Дунёда кеча 3,47 миллион янги ҳолат қайд этилди!

Жаҳонда коронавирус билан кунлик касалланиш ҳолатлари яна кескин орта бошлади. 13 январда қарийб 2,8 миллион кишига СOVID-19 ташхиси қўйилган бўлса, кеча бу кўрсаткич 3,47 миллионни ташкил этди.

Афсуски, сўнгги кунларда юртимизда ҳам касалланишлар сони яна орта бошлади. Хусусан, мамлакатимизда "омикрон" штамми аниқланди. Шу сабабли барча юртдошларимиздан дунёдаги мураккаб пандемик ҳолатдан тўғри хулоса чиқарган ҳолда карантин қоидаларига қатъий риоя қилиб, касалликка қарши тўлиқ эмланишларини сўраб қоламиз.

👉Каналга уланиш учун:

https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimligi