Zangiota tumani hokimligi
3.45K subscribers
40.7K photos
2.93K videos
46 files
13.7K links
Zangiota tumani hokimligi rasmiy kanali
Download Telegram
#Зангиота_тумани
#Расмий_муносабат

📌Ижтимоий тармоқлар орқали “Фуқаро Р.Дадаевга тегишли ерни бўшатиб беришни талаб қилишмоқда” сарлавҳали мақола юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.

🇺🇿Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 21 июндаги 461-сон қарорига асосан Дадаев Рихсихўжа Шокировичга тегишли бўлган Зангиота тумани, Хонобод қишлоғи, Нурафшон МФЙ, Нурафшон кўчаси 65а-рақамли турар жойда жойлашган ўзбошимчалик билан қурилган турар жойга нисбатан эгалик ҳуқуқини олиш мақсадида Давлат хизматлари маркази орқали 8585162-сонли ариза билан мурожаат қилинган.

✍️Дадаев Рихсихўжа Шокировичга тегишли бўлган турар жойнинг хужжатлари ўрганилганда қуйидагилар аниқланди. 1990 йилдаги Хонобод қишлоқ советининг 2-сонли қарорининг кўчирмасига асосан 0,08 гектар ер майдони берилган бўлиб, ушбу ер майдонида қурилган турар жойига нисбатан 2001 йилда кадастр хужжатлари расмийлаштирилган.

📌Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 апрелдаги “Фуқароларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ҳамда ўзбошимчалик билан қурилган турар жойларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик умумдавлат акциясини ўтказиш тўғрисида”ги ПФ-5421-сонли Фармонида “мазкур Фармон қабул қилинган вақтга қадар қурилиш мақсадлари учун ажратилмаган ер участкаларида ёки иморат қуриш учун рухсатнома олмасдан қурилган турар жойга” нисбатан тадбиқ этилиши кўрсатиб ўтилган.

Дадаев Рихсихўжа Шокирович ариза топширган ер майдонида Фармон қабул қилинган вақтда хеч қандай турар жой мавжуд бўлмаган. Бу эса Фармоннинг 2-бандига зид эканлигини кўриш мумкин. Бундан ташқари видео мурожаатда кўрсатиб ўтилган туман ҳокимининг қарор лойиҳаси “KADASTR XIZMATI 2,0” автоматлаштирилган электрон базасида мавжуд эмас.

Видео мурожаатда айтиб ўтилган иккинчи томонга тегишли бўлган 1991 йилдаги қарор туман ҳокимлигидан ҳамда Кадастр палатасининг Зангиота туман филиалидан рўйхатдан ўтмаган ва кадастр хужжатлари расмийлаштирилмаган.

👉Ер кодексининг 89-моддасида “юридик ва жисмоний шахслар ўртасидаги ер хусусидаги низолар суд томонидан қонунчиликда белгиланган тартибда ҳал этилади” деб кўрсатиб ўтилган.

⚡️Юқоридаги маълумотлардан кўриниб турибдики, Дадаев Рихсихўжа Шокирович ноқонуний эгаллаб олган бўш ер майдонига нисбатан, Президент Фармонига зид равишда хужжатлаштириб олиш режалаштирилган.

YouTube | Instagram | Telegram | Facebook
#Зангиота_тумани
#Расмий_муносабат

📌Ижтимоий тармоқлар орқали “А.Яссавий маҳалласидаги кўприк қурилишига ҳокимият вакилларидан ёрдам сўраб қоламиз” сарлавҳали мақола юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.

❇️Маълумки, Жаҳон тараққиёт банки маблағлари ҳисобидан 4К708В “Тошкент ҳалқа автомобиль йўли-Ўзбекистон қишлоғи шаҳобча” автомобиль йўлини мукаммал таъмирлаш ҳамда янги кўприк қурилиш ишлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Автомобил йўлларидан давлат қўмитаси томонидан ушбу қурилиш ва таъмирлаш ишларини амалга оширувчи пудратчи ташкилот этиб, танлов асосида “Sino Industrial Tashkent” масъулияти чекланган жамияти танлаб олинган.

Шартнома асосида жорий йилнинг октябр ойига тўлиқ қурилиш ишларини якунлаб, фойдаланишга топшириш белгиланган эди. Ҳозирги кунда пудрат ташкилоти томонидан охирги асфальтлаш ишлари олиб борилмоқда. Жорий йилнинг 20 октябрига қадар ишлар тўлиқ якунланиши белгиланган.

📍Жараён давом этмоқда.

✍️Зангиота тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

YouTube | Instagram | Telegram