Zangiota tumani hokimligi
3.46K subscribers
40.9K photos
2.94K videos
47 files
13.8K links
Zangiota tumani hokimligi rasmiy kanali
Download Telegram
👉Зангиота тумани ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллигига бағишлаб,
“Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик” шиори остида “Китоб — маънавият хазинаси” номли китобхонлар танловини эълон қилади.

👉Танловда 15 ёшдан 30 ёшгача ва 30 ёшдан юқори бўлган туманимизнинг барча аҳолисини (педагоглардан ташқари) кўрик-танловда қатнашиш учун таклиф қиламиз.
Танлов ғолиблари икки босқич якунига кўра аниқланади.

👉Хусусан, ҳудудий босқичда сараланиб, муваффақиятга эришган китобхонлар туман босқичида (якун) иштирок этадилар.
Танлов қуйидаги 3 та шартдан иборат:

1️⃣ Шеърий асар 10 та (билет тортиш орқали иштирокчига шеърий асар тақдим этилади. Асарни ёд олганлиги, ифодали ўқиб берганига қараб, 10 балгача баҳоланади).
2️⃣Роман, ҳикоя ва рисолалар 10 та (жаҳон адабиёти ва ўзбек адабиёти дурдоналаридан 5тадан тақдим этилади, иштирокчи билет тортиш орқали ўзига тушган асар, ҳикоя, рисола ҳақида сўзлаб берадилар).
3️⃣Савол-жавоб. (Туманинг диққатга сазовор жойлари, туман тарихи, таниқли шахслари ва турли мавзуга оид саволлар билет тортиш орқали берилади, иштирокчи саволларга тўлиқ мисоллар билан жавоб бериши лозим).
Тановнинг ҳудудий босқичи ғолиби туман босқичида қатнашиш учун йўлланма тақдим этилади. Шунингдек, иштирокчилар эсдалик совғалар билан тақдирланади.
Туман босқичи ғолибларига I, II, III ўринлар берилиб, туман ҳокимлигининг қимматбаҳо совғалари (15 ёшдан 30 ёшгача ўртасида ғолибга телевизор, 30 ёшдан катталар ўртасидаги ғолибга музлатгич) топширилади. Фаол иштирокичилар учун турли номинациялар бўйича эсдалик совғалари ҳам топширилади.

👉Шеърий асарлар, роман, хикоя ва рисолалар рўйхати https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimligi телеграм каналида эълон қилинади.

👉Танловда иштирок этиш учун аризалар 99-049-93-62 телеграм рақамига 15 июлдан 26 июлгача қабул қилинади.
Танловнинг 1-босқичи 1 август куни барча сектор биноларида худудлар кесимида бўлиб ўтади.Танлов иштирокчилари телеграм канали орқали эълон қилинади.
Танловнинг 2-3 босқичлари Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллик байрами арафасида бўлиб ўтади.

👉Қўшимча саволларга жавоблар учун 99-049-93-62 рақамига телефон қилишингиз мумкин.

YouTube | Instagram | Telegram | Facebook
ЗАНГИОТА ТУМАНИ
#ЖАРАЁН

❇️Зангиота тумани электр таъминоти корхонаси ишчилари томонидан барча худудларда, аниқ белгиланган режа асосида ишлар олиб борилмоқда.

YouTube | Instagram | Telegram | Facebook
#Дайжест

❗️14 июль: БУГУН ВИЛОЯТДА

*Ўрта Чирчиқ.
44 йилдан бери асаларичилик билан шуғилланувчи Абдуғани ота Юсупов фаолияти билан танишамиз

*Чирчиқ шаҳри. Фуқароларнинг муносиб ҳаёт кечиришлари учун амалий ишлар давом этмоқда

*Олмалиқ шаҳри. Яна бир хусусий боғча очилди

*Зангиота тумани. "Обод қишлоқ" давлат дастури "Намуна" маҳалласида

*Оҳангарон шаҳри. Тумандаги ёш тадбиркорлар фаолияти билан танишамиз

*Бекобод шаҳри. Ўқув машғулоти ўтказилди

*Паркент тумани. Муҳим масалалар муҳокама қилинди

*Қибрай тумани. Туман ҳокимлиги вакиллари Олтиариқ туманида бўлди

*Бўстонлиқ тумани. Туман ҳокимининг навбатдаги қабули бўлиб ўтди

*Тошкент тумани. Чорва келтираётган барака

*Оққўрғон тумани. Ижтимоий маънавий муҳитни соғломлаштириш бўйича давра суҳбати бўлиб ўтди

*Пискент тумани. Фавқулодда ҳолатларда қандай ҳаракат қилиш зарур?

*Савдо-саноат палатаси. Ходимлар бир қатор туманлар аҳолиси муаммоларини ўрганишди

*Бекобод тумани.Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик

*Ангрен шаҳри. Шаҳар ҳокимлиги ходимлари эмланди

*Юқори Чирчиқ. Дастур доирасида амалга оширилаётган ишлар

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
#Онлайн_мулоқот

⚡️Эртага, 15 июль куни 20:00дан бошлаб каналимизда "Келажак лидерлари" клуби: янги авлод захира кадрларини шакллантиришда муҳим қадам" мавзусида овозли чат ташкил қилинади.

📢 Унда давлат фуқаролик хизматида захира кадрлар тайёрлашнинг зарурати, "Келажак лидерлари" клубининг мақсади, аъзолик тартиби, ёшларни давлат хизматига тайёрлаш механизмлари, Самарқандда тажриба тариқасида ташкил этилган клубнинг муваффақиятли фаолияти ҳақида суҳбатлашилади.

Спикерлар:

🔰Отабек Хасанов
- Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари

🔰Абдиҳамид Тамиқаев - Агентлик
Департаменти мудири

🔰Раъно Умарова - Агентликнинг Самарқанд филиали бош инспектори

🔰Шероз Абдувалиев - Самарқанддаги Клуб президенти

🔰Фарангиз Худоёрова - Самарқанддаги Клуб вице-президенти

⚡️Суҳбатга соҳага қизиқувчи ёшлар, давлат фуқаролик хизматчилари ва кенг жамоатчилик иштирок этиши мумкин. Овозли чат ҳаволаси ҳақида қўшимча маълумот берилади.

Агентлик Ахборот хизмати
https://t.iss.one/argos_uz
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

⚡️ “Темир дафтар”га киритилган оилаларнинг давлат ОТМларида ўқиётган фарзандларига биринчи ўқув йили учун тўлов-контракти тўлаб берилади

“Ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва уларнинг ижтимоий фаоллигини янада оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент фармони (ПФ–6260-сон, 13.07.2021 й.) қабул қилинди

💰 Фармонга кўра, 2021 йил август ойида “Темир дафтар”га киритилган оилаларнинг 18 ёшгача бўлган ҳар бир фарзанди учун 500 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам кўрсатилади.

➡️ “Темир дафтар”га киритилган оилаларнинг давлат ОТМларида таълим олаётган фарзандларига 2021/2022 ўқув йилида биринчи ўқув йили учун тўлов-контрактнинг тўлиқ суммаси қоплаб берилади.

🏦 “Темир дафтар” ва “Аёллар дафтари”га киритилган оилалар фарзандлари ҳамда “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларга янги турмуш қураётганида ўз хонадонида қўшимча уй-жой қуриши учун 33 миллион сўмгача гаровсиз кредит ажратилади.

🏚 Ипотека дастури доирасида бошланғич бадал ва фоиз тўловлари бўйича қўшимча 2 мингта ёш оилага уй-жой сотиб олиши учун субсидия ажратилади.

🎓 2021 йил 1 сентябрдан республикадаги ОТМда тўлов-контракт асосида ўқиётган талабалар учун Марказий банкнинг асосий фоиз ставкаси миқдорида ва ўқиш муддати тугагандан кейин еттинчи ойдан бошлаб 7 йил муддатда қайтариш шартлари асосида таълим кредитлари берилади.

☑️ Давлат органлари ва ташкилотларида ишлаётган нуфузли халқаро рейтинг ташкилотларининг юқори 500 талик рўйхатига киритилган хорижий ОТМларини тамомлаган ёки уларда илмий даража (PhD ва унга тенглаштирилган бошқа илмий даража) олган ёш мутахассисларнинг лавозим маошига қўшимча устамалар тўлаб бориш тартиби жорий этилади.

Ойлик устамалар 2021 йил 1 октябрдан бошлаб Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, иш берувчи ва ёш мутахассис билан 3 йилгача бўлган муддатга тузилган шартнома асосида ёш мутахассиснинг лавозим маошига қўшимча равишда ҳар ой тўлаб борилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Ipotekabank OTP Group
Аҳолини сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш ҳамда етти хазинанинг бири балиқчилик соҳасини жадал ривожлантириш борасида "Ипотека-банк" АТИБ томонидан тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Бугунги кунда мамлакатимизда 3800 дан хўжалик юритувчи субъектлар балиқчилик фаолият билан шуғулланиб келмоқда. Шундан, 3000 дан ортиқ балиқчилик хўжаликларига Ипотека-банк филиаллари томонидан хизмат кўрсатиб келинмоқда.

Ипотека-банк томонидан молиялаштирилган балиқчилик хўжаликлари жадал ривожланиб келмоқда ва сезиларли натижалар қўлга киритиб келинмоқда.

Хусусан, 2017-2020 йиллар давомида балиқчилик йўналишидаги жами 3273 та лойиҳаларга 1 728,2 млрд.сўм кредит маблағлари ажратилиб, натижада 6748 та янги иш ўринлари яратилди. Жумладан, биргина 2020 йилда 758 та лойиҳага 576,9 млрд.сўм кредит маблағлари ажратилди ҳамда ушбу лойиҳалар орқали икки мингдан ортиқ иш ўринлари яратилди.

Батафсил.

👉 https://t.iss.one/ipotekabankofficial
Мактабдаги пул йиғишлар: Ўқитувчи таълим билан шуғуллансинми ёки таъмир?

Мактабларда янги ўқув йили учун жорий таъмирлаш ишлари кетмоқда. Бу – мактаб жамоаси олдидаги энг катта муаммолардан бири. Таъмирлаш ишлари учун ўқувчилардан йиғиб олинадиган пуллар масаласи кўп йилларки баҳсли ва оғриқли масала.

👉 Мақолани ўқиш

📹 Видеони кўриш

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
#COVID_19

Кеча вилоятда яна 52 кишида коронавирус аниқланди

❗️Кеча юртимизда 493 нафар кишида коронавирус, 367 нафар кишида пневмония аниқланиб, 4 нафар бемор вафот этди.

📌Хусусан, Тошкент вилоятида 52 нафар фуқарода вирус аниқланган.

❗️Шунингдек, кеча кун давомида Тошкент вилоятида 29 нафар бемор тузалиб, умумий ҳисобда соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши аъзоси, ташқи ишлар вазири Ван Ини қабул қилди.
Икки томонлама дўстлик ва ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.
Ўзбекистоннинг Марказий ва Жанубий Осиё боғлиқлигини ривожлантириш борасидаги ташаббуси юксак баҳоланди ва қўллаб-қувватланди. Халқаро кун тартиби, шу жумладан Афғонистондаги вазият юзасидан фикр алмашилди.
__

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев принял члена Государственного совета, министра иностранных дел Китайской Народной Республики Ван И.
Рассмотрены актуальные вопросы дальнейшего укрепления узбекско-китайских отношений дружбы и всестороннего стратегического партнерства.
Высоко оценена и поддержана инициатива Узбекистана по развитию взаимосвязанности Центральной и Южной Азии. Состоялся обмен мнениями по международной повестке, в том числе по ситуации в Афганистане.

#Mirziyoyev #qabul #XXR #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter