Zangiota tumani hokimligi
3.8K subscribers
41.1K photos
2.96K videos
47 files
13.9K links
Zangiota tumani hokimligi rasmiy kanali
Download Telegram
Зангиота тумани

ЗАНГИОТА ТЭТК ИШ ЖАРАЁНИДАН ФОТОЛАВҲАЛАР. 24.06.2021

https://t.iss.one/zangiotatumanihokimligi
#Зангиота тумани

Ҳар икки кунда ёшларни учрашувга таклиф қилаётган туман прокурори ёшлардан нима истайди?

Хабарингиз бор, Президентимиз томонидан кундан-кунга ёшларга бўлаётган эътибор кучайтирилмоқда, янги Қарорлар, Фармонлар қабул қилинмоқда. Уларнинг ижросини таъминлаш ва назорат қилиш эса жойлардаги мутасаддилар вазифасидир.

👉Зангиота тумани прокурори, туман ҳокимининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари, туман тадбиркорликка кўмаклашиш маркази ва маҳалла фаоллари билан биргаликда навбатдаги ёшлар билан учрашув бўлиб ўтди.

Унда 15 нафар ёшларнинг мурожаатлари ва истаклари тингланди. 2 нафар ёшнинг илтимоси жойида ҳал этилди.

🤝Туман ҳокими ва туман прокурорининг мақсади битта. У ҳам бўлса бугунги кунда ишсиз юрган ва хеч нарсага қизиқиши бўлмаган ёшларни ишга жойлаштириш, тадбиркорликка ўқитиш, бирор касб-ҳунар ўргатиш ва жамиятда ўз ўрниларини топишлигига кўмаклашишдир.

https://t.iss.one/zangiotatumanihokimligi
«O'zbekiston uchun 100 g'oya» loyihasini e'lon qilamiz!

👉Yosh davlat xizmatichisi sifatida ish boshlaganimdan beri boshqa yoshlar ham g'oyalarini Prezidentimizning jamoalarida tatbiq qilishlarini ko'p reja qilardim.

👉Yil boshida Prezidentimiz tashabbuslari bilan ushbu taklif qabul qilindi. «O'zbekiston uchun 100 g'oya» — muhandislarga, dasturchilarga, kreativ fikrlaydigan, tanqidiy-tahliliy fikrlaydigan yoshlarga o'z g'oyalarni amalga oshirish uchun yangi bir imkoniyat eshigi ochildi.

👉Loyihaning ilk qadamlarini boshladik. Hukumat vakillari yoshlarga murojaat bilan chiqishmoqchi. O'z sohalaridagi muammolarni qo'rqmasdan aytib, taklif bera oladigan yoshlarni mana shu jarayonga jalb etishni reja qilganmiz.

👉30 yoshgacha bo‘lgan barcha yoshlar o'z g'oyalarini 20-iyunga qadar 100ideas.uz sayti yoki @yuzideas_bot manzili orqali yuborishlari mumkin. Batafsil.

👉Barcha yigit-qizlarimizni faol ishtirok etishga chaqiraman! G'oyalarni vatan ravnaqi yo'lida ishlatadigan onlar keldi.

Video HD

@alisher_sadullaev
«23 июн куни 53 нафар афғон чегара қўшинлари ҳарбийлари ва маҳаллий қуролли гуруҳлар Ўзбекистонга ўтган» - ТИВ расмий баёноти

Ўзбекистон ТИВ баёнотида айтилишича, зарурий суриштирув ва тергов тадбирлари ўтказилганидан сўнг ушбу афғон фуқаролари ватанига қайтарилган.

👉 https://kun.uz/80439061

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
Forwarded from AOKB TOSHKENT vil
Халқ таълими вазирлиги битирувчиларнинг аттестат маълумотлари ДТМ базасида борлигини ва ҳужжат топшириш учун қоғоз аттестатни олиш шарт эмаслигини маълум қилди.

Батафсил
👇👇👇
@AOKBToshvil
#ЗАНГИОТА
Вилоят прокурори кубоги учун аёллар беллашдилар.

Агар бир халқнинг даражасини, савиясини билмоқчи бўлсанг, уларнинг аёлларига назар сол.

Сенингсиз табассум бўлмайди асло,
Умид ҳам, орзу ҳам кўринмас илло,
Сен асло унутма, оламда танҳо,
Сен ўзинг, сен ўзинг, ўзбек аёли
#ЗАНГИОТА
Вилоят прокурори кубоги учун аёллар беллашдилар.

Агар бир халқнинг даражасини, савиясини билмоқчи бўлсанг, уларнинг аёлларига назар сол.

Сенингсиз табассум бўлмайди асло,
Умид ҳам, орзу ҳам кўринмас илло,
Сен асло унутма, оламда танҳо,
Сен ўзинг, сен ўзинг, ўзбек аёли

❇️Жорий йилнинг 24 июнь куни тумандаги "Қаҳрамон" МФЙ, 40-мактабнинг спорт иншоотларида,“Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган хотин-қизлар ўртасида Тошкент вилояти прокурори кубоги учун “Хотин-қизлар спорт фестивали”нинг туман саралаш мусобақаси ўтказилди. Фестивалга тумандаги маҳаллардан 25 ёшдан юқори бўлган жами 120 нафардан ортиқ иштирокчилар қатнашдилар. Мусобақада иштирокчилар спортнинг Волейбол, стол тенниси, енгил атлетика, шахмат-шашка, гимнастрада ва сузиш турлари бўйича беллашдилар.

Мусобақа қизиқарли, ҳаққоний айни дамда баҳсларга бой бўлиб ўтди. Жамоаларнинг гамма спорт турларидан олган натижалари жамланиб ғолиблар аниқланди. Таҳлил натижаларига кўра, фаҳрли 1-ўрин Бўзсув ҳудуд Ибрат маҳалла жамоасига, 2-ўрин Ўрта маҳалла жамоаларига ва 3-ўрин Ўртовул маҳалла жамоаларига насиб этди. Ғолиб ва совриндорлар туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими томонидан тақдирландилар. Ғолиб жамоалардан туман терма жамоаси саралаб олинди. Туман жамоасига вилоят босқичига йўлланма топширилди.

https://t.iss.one/zangiotatumanihokimligi
Шавкат Мирзиёев: Раҳбарлар корхоналарнинг муаммоларини ечишга ёрдам беряптими, светини, газини ҳал қиляптими?

Иқтисодиёт ривожида инвестиция ва экспортни кўпайтиришдаги вазифалар муҳокамасига бағишланган видеоселекторда сўнгги 4 йилда саноат, қишлоқ хўжалиги ва сервис лойиҳалари учун 10 млрд доллар инвестициялар йўналтирилгани, 2017 йилдан бошлаб 83 млрд долларлик инвестициялар ўзлаштирилгани ҳақида маълум қилинди.

👉 https://kun.uz/07977138

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
Forwarded from Daryo | Rasmiy kanal
Daxlsizlik huquqidan mahrum etilgan Andijon shahar deputati qamoqqa olindi.

Batafsil — https://dy.uz/4z8p6

LIVE | Lifestyle | Sport | Расмий