Zangiota tumani hokimligi
3.74K subscribers
41.4K photos
2.99K videos
47 files
14K links
Zangiota tumani hokimligi rasmiy kanali
Download Telegram
Зангиота тумани

❇️Жорий йилнинг 16 июнь куни туман Маданият саройида туман ҳокимлигининг ташаббуси билан "Ёшларни тадбиркорликка жалб этиш ва уларни қўллаб-қувватлаш" ҳамда "Ҳар бир оила-Тадбиркор" Дастури доирасидаги мавжуд муаммоларни олдини олишга қаратилган очиқ мулоқот учрашуви ўтказилди.

Учрашувда Тошкент вилояти Марказий банкининг нақд пул муомалаларини ташкил этиш бошқармаси бошлиғи Ш.Болтаев, туман ҳокимининг ўринбосарлари Ф.Закиров, С.Носиров, тумандаги барча тижорат банклар раҳбарлари, Тошкент тумани Микрокредит банк вакиллари ҳамда тумандаги бир қатор мутасадди ташкилотлар раҳбарлари иштирок этишди. Учрашувда асосан ёшларни тадбиркорликка жалб этилиши, кредит олиш борасидаги муаммоларга дуч келаётгани борасида суҳбатлашилди. Ёшларни қийнаётган саволларга жавоб олдилар.

https://t.iss.one/zangiotatumanihokimligi
Зангиота тумани

ПЕНСИЯ МАСАЛАЛАРИ БЎЙИЧА САЙЁР ҚАБУЛ БЎЛИБ ЎТДИ
Зангиота тумани

ПЕНСИЯ МАСАЛАЛАРИ БЎЙИЧА САЙЁР ҚАБУЛ БЎЛИБ ЎТДИ

❇️Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Тошкент вилояти бошқармаси томонидан “Назарбек” ҳудудида фуқароларнинг пенсия таъминоти масалалари юзасидан сайёр қабули ўтказилди.
Учрашувда жамғарманинг вилоят бошқармаси раҳбари Шоҳруҳ Абдиев, туман бўлими раҳбари ва мутахассислари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, ҳудуддаги 50 нафарга яқин пенсия ва нафақа олувчи фуқаролар иштирок этишди.

Сайёр учрашувда жорий йилнинг ўтган даврида фуқароларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, пенсия ва нафақалар тайинланиши ҳамда тўланишида қулайликлар яратиш, бюрократик тўсиқларни бартараф этиш, шунингдек, пенсия ҳисоблашда турли низоли ҳолатларни келтириб чиқарувчи салбий ҳолатларга барҳам берувчи бир қатор Фармон ва қарорлар қабул қилинганлиги таъкидланди.

👉Хусусан, иштирокчиларга Президентимизнинг 2021 йил 3 февралдаги ПФ-6155-сонли Фармони мазмун-моҳияти ва аҳамияти тўғрисида маълумот берилди. Ушбу Фармоннинг 10-бандига мувофиқ жорий йилнинг 1 июнидан бошлаб пенсияларни тайинлашда шахснинг иш ҳақи ва меҳнат стажи тўғрисидаги маълумотларнинг электрон базаси юритилмаган давр – 2005 йилдан аввалги йиллар учун иш стажи шахснинг меҳнат дафтарчасидаги мавжуд ёзувлар асосида тасдиқловчи ҳужжатлар талаб этилмасдан ҳисобланиши юзасидан тушунтириш берилди.
Учрашувда фуқаролардан 20 дан зиёд мавзуга доир масалаларда мурожаатлар бўлди. Ўз навбатида ушбу мурожаатларининг аксарияти шу ернинг ўзида ижобий ечимини топди. 10 та мурожаат бўйича ҳуқуқий тушунтириш берилди. Ёшга доир, ногиронлик ва боқувчисини йўқотганлик пенсияларини тайинлаш, иш стажи ва пенсини ҳисоблаш, шунингдек, соҳага доир бошқа масалалар юзасидан саволларга мутахасислар томонидан тўлиқ жавоб берилди. Қўшимча ўрганиш талаб этадиган мурожаатлар бўйича Пенсия жамғармасининг маъсул ходимларига тегишли топшириқлар берилди.

https://t.iss.one/zangiotatumanihokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент: Андижон халқи - меҳнаткаш, танти, ғурурли халқ

Президент: Андижанцы - трудолюбивый, великодушный и гордый народ

Facebook|Instagram|Twitter
Зангиота тумани

АҲОЛИГА ЕР МАЙДОНЛАРИ АЖРАТИЛМОҚДА.