#ЗАНГИОТА
Ўз соғлигингизга бефарқ бўлманг!
❇️Мамлакатимизга хориждан кириб келган “COVID-19” касаллигининг олдини олиш, белгиланган карантин қоидаларига қаътий риоя қилиш юзасидан маҳалла, мактаб ва муассасаларда доимий равишда тушунтириш тадбирлари олиб борилмоқда.
✅Зангиота туманидаги “Маданият” маҳалла фуқаролар йиғинида ўтказилган йиғилишда ҳам касалликни олдини олиш, хасталик белгилари, унинг асоратлари юзасидан батафсил маълумотлар берилди.
👉Эслатиб ўтамиз, туманда ниқобсиз юрган фуқароларга жарима солинмоқда.
https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimligi

#Зангиота_тумани
❇️Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари Тошпўлатов Фарходжон Мурадович, вилоят бошқармаси бошлиғи Акбаров Улуғбек Аюбхонович Зангиота туманига келиб, ёш тадбиркорларга берилаётган эътибор ва шарт-шароитлар билан танишиб, ёшлар билан учрашган эди.
✅Меҳмонлар тумандаги ишлаб чиқариш обьектлари, яратилган иш ўринлари, ёшларга яратилган шароитлари билан танишди. Шунингдек, ёшлар дастури доираси амалга оширилаётган ишлар билан танишиш мақсадида Ёшлар марказида ташкил этилган штабга борилди.

Газ қувурлари алмаштирилмоқда
❇️"Зангиотатумангаз" газ таъминоти филиали томонидан режа асосида газ қувурлари алмаштириб борилмоқда. Бунинг сабаби қувурлардаги занглашнинг олдини олиш, газ беҳуда сарфланишига йўл қўймасликдан иборат.
“Бодомзор” маҳалла фуқаролар йиғинида ҳам юқори босимдаги газ қувури алмаштирилиб, унинг ўрнига янги, замонавий қувурлар ўрнатилди.

"Найман"да аёллар муаммолар ўрганилди
📌 Зангиота туманида "Аёллар дафтари"га киритилган хотин-қизлар, шунингдек, эҳтиёжманд, боқувчисини йўқотган, ногиронлиги бор, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалардан хабар олиш йўлга қўйилган. Ўрганишларда уларнинг муаммолари ҳам эшитилиб, мутасаддилар ёрдамида уларни ҳал этиш чоралари кўрилади.
✅"Найман" маҳалла фуқаролар йиғинида ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар бекалари билан суҳбатлашилиб, уларнинг ҳолидан хабар олинди.

Forwarded from Toshkent viloyati hokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#рамазон
#саховат
#эзгулик
⚡️Улуғ кунларда бир-биримизга саховат, меҳр, яхшилик улашишга улгурайлик! Улуғларимизнинг дуосини олишга ошиқайлик! Биргина эзгу сўз, эзгу амал билан кўнгилларни шод этиш - энг олий бахт!
🎞Видеолавҳа шу ҳақда👆
👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa
Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok

Forwarded from Kun.uz | Расмий канал
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Kun.uz янги лойиҳа учун замонавий муаллимларни ишга таклиф этади!
Бизга инглиз тили, математика, физика ва кимё фанларидан янгича услубда билим улашувчи, интернет билан дўстлашган ўқитувчилар керак.
Мурожаатингизни [email protected] почтаси ёки Telegram'даги @retroman_uz манзилига йўлланг. +998977692288 рақамига қўнғироқ қилсангиз ҳам бўлади.
Kun.uz Telegram каналлари👇
Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
Бизга инглиз тили, математика, физика ва кимё фанларидан янгича услубда билим улашувчи, интернет билан дўстлашган ўқитувчилар керак.
Мурожаатингизни [email protected] почтаси ёки Telegram'даги @retroman_uz манзилига йўлланг. +998977692288 рақамига қўнғироқ қилсангиз ҳам бўлади.
Kun.uz Telegram каналлари👇
Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
Forwarded from Toshkent viloyati hokimligi
#Дайжест
❗️04.05: БУГУН ВИЛОЯТДА
*Қибрай.
🔹Ўн беш ёшидаёқ фашизмга қарши иккинчи жаҳон урушида иштирок этган тумандаги аёлларни биласизми?
🔸100 нафар оилага 1 млн сўмдан моддий ёрдам берилди.
*Бекобод тумани. "Ёшлар дафтари"да турувчи 4 нафар ишсиз ёш иш билан таъминланди.
*Олмалиқ. 280 млн. cўмга яқин қарздорлик ундириб берилди.
*Ангрен. Ёшлар ишли бўлдилар.
*Ўрта Чирчиқ. Янги боғча очилди.
*Оққўрғон тумани. 101 ёшли Файзулла ота Нурматовга президент совғалари топширилди.
*Зангиота.
🔹Ҳоким Халқ қабулхонасида фуқаролар муаммоларини эшитди.
🔸Ёш тадбиркорларга эътибор кучаймоқда.
*Тошкент тумани.
🔹“Ҳоким ва ёшлар” учрашуви: барча муаммонинг ечими бор.
🔸Маҳаллабай ишлашнинг натижалари.
*Паркент.
🔹Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Cултонбой ота Мирзатаевга президент совғалари топширилди.
🔸Туманда ишсизлар сони қисқармоқда.
*Пискент тумани. Қурилиш материаллари ишлаб чиқариш ҳажми ортмоқда.

#онлайн
Табаррук инсонларнинг дуосини олишда ҳикмат кўп
👉Батафсил

#Эълон
Уч кун мобайнида Чорвоққа транспорт ҳаракати чекланади
Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида велоспортнинг шоссе йўналиши бўйича Ўзбекистон чемпионати ўтказилиши муносабати билан Бектемир–Чирчиқ–Ғазалкент–Чорбоғ автомобиль йўлида маълум вақтларда транспорт ҳаракати чекланади.
Хусусан,
6 май куни соат 09:00 дан 14:00 га қадар Чорбоғ автомобиль йўлининг 34—54 километрлари оралиғи;
7 май куни соат 09:00 дан 14:00 га қадар Тошкент–Чорбоғ–Чимён автомобиль йўлининг 34—71 километрлари оралиғи;
8 май куни соат 09:00 дан 14:00 га қадар Чирчиқ шаҳри–Чирчиқ Олимпия заҳиралар коллежи автомобиль йўлида транспорт ҳаракати чекланади.

#Расмий муносабат
❇️Ижтимоий тармоқлар орқали "Мактаб учун ажратилган ерни Тошкент вилояти ҳокимлиги кимга берди? номли мақоласи юзасидан қуйидагилар маълум қилинади.
Жорий йил 20 апрель куни мухбир Рухсора Ғофурова Зангиота туманига келди. Р.Ғофурованинг айтишича, Назарбек ҳудуди "Фаробий" маҳалласи аҳолиси ҳудудда мактаб ва болалар боғчаси йўқлигидан, бўш турган ерга котеж қуриш ишлари бошланганлиги юзасидан мурожаат қилишган.
Жорий йил 20 апрель куни мухбир Р.Ғофурова аҳоли ва туман ҳокимлиги мутасаддилари билан учрашиб, муаммо юзасидан гаплашилган. Мухбир саволларига туман ҳокимининг ўринбосари Ж.Усмоналиев, худуд раҳбари Б.Йўлдошев томонидан аниқ жавоб берилган. Вазиятга жойида муносабат билдирилган. Аҳолига ҳам ҳудуд депутатлари томонидан тушунтирилган. Лекин мухбир мақоласида бу акс этмаган.
Бундан ташқари ҳолат Зангиота туманига тегишли бўлишига қарамай муҳбир мақоласида Тошкент вилояти ҳокимининг суратини акс эттириб, обрўсизлантиришга уринган. Журналистик фаолиятини ҳимоя қилиш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6 моддасида ўзи тайёрлаётган материалларининг тўғри ёки нотўғри эканлигини текшириши ва холис ахборот тақдим этиши, шахснинг ҳуқуқлари ва эркинликларини, шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилиши шартлиги кўрсатиб ўтилган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 40 моддасида Туҳмат, яъни била туриб ёлғон, бошқа бир шахсни шарманда қилувчи уйдирмаларни тарқатганлик учун жавобгарлик белгиланган.
«Биз журналистика ўз-ўзидан ўзгаришларга олиб кела олмаслигини биламиз, бироқ у ниманидир ўзгартириши мумкин бўлган одамлар ҳаракатининг самарали қисми бўлиши мумкин», — деб ёзган Уэллс.
✍️Зангиота тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Telegram
Zangiota tumani hokimligi
Zangiota tumani hokimligi rasmiy kanali