Zangiota tumani hokimligi
3.44K subscribers
40.8K photos
2.94K videos
47 files
13.8K links
Zangiota tumani hokimligi rasmiy kanali
Download Telegram
#имтиёз | #хотин_қизларга

⚡️ХОТИН-ҚИЗЛАР ДИҚҚАТИГА! ҲУЖЖАТ ҚАБУЛ ҚИЛИШ БУГУН ЯКУНЛАНАДИ!

❗️ОТМларга киришда хотин-қизлар учун бериладиган 4 фоизлик давлат гранти тавсиянома олиш учун ҳужжатларни қабул қилиш бугун якунланади!

Эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизларга олий таълим муассасаларига давлат гранти учун тавсияномага ҳужжатлар жорий йил 30 майдан 8 июнга қадар махсус платформа орқали электрон шаклда қабул қилинади.

Онлайн ариза юбориш: https://xotin-qizlar.uz/public/forms/application_otm

⚡️ТАВСИЯНОМА КИМЛАРГА БЕРИЛАДИ?

👉 кам таъминланган оилалардаги хотин-қизлар;

👉 тўлиқсиз оилада тарбияланаётган, яъни отаси ёки онаси ёхуд уларнинг иккаласи ҳам вафот этган ижтимоий ҳимояга муҳтож қизлар;

👉 турмуш ўртоғи вафот этган, вояга етмаган фарзандини ёлғиз тарбиялаётган ижтимоий ҳимояга муҳтож аёллар;

👉 ногирон фарзанди бор эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизлар;

👉 2 ва ундан ортиқ фарзандини тарбиялаётган, қариндошларидан алоҳида яшаётган ёлғиз аёлларнинг қиз фарзандлари;

👉 ота-оналаридан бири ёки ҳар иккиси ҳам И ёки ИИ гуруҳ ногирони бўлган эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизлар.

➡️ Тавсиянома олиш учун туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимларига электрон шаклда мурожаат қилинади.


Каналга юбориш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Ҳоким_ва_ёшлар_учрашуви

Бугун туман ҳокими, 1-сектор раҳбари А.Тамикаев "Абдужалилбоб" маҳалласи ёшлари билан учршув ўтказди.
Учрашувда маҳалла ёшлар етакчиси, тегишли масъуллар ва маҳалла ёшлари қатнашдилар.
Маҳалла ёшлари тамонидан муаммо ва таклифлар эшитилди. Кўтарилган масалаларнинг барчаси чора-тадбирлар режасига киритилиб, ижро бўйича тегишли масъулларга аниқ муддатлар белгиланди.

https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimligi
#Zangiota_1_sektor_ishchi_guruhi_yeg'ilishi

Bugun tuman hokimi,1-sektor rahbari A.Tamikayev rahbarligida 1-sektor ishchi guruhi ishtirokida sektor faoliyati tanqidiy muhokamasi bo'lib otdi.
Muhokamada sektor mas'ul kotibi va ishchi guruhi a'zolarining faoliyati bo'yicha amalga oshirilayotgan ishlar qoniqarsizligi ko'rsatib o'tildi.
Shuningdek, muhokamada mahallalarda sayyor qabullarni koproq tashkil etish, belgilangan tartibda fuqarolar murojaatlarini doimiy eshitib borish va amaliy yordam berish, ishchi guruhi a'zolarini har kuni maxsus grafik asosida mahallalarga chiqqan xolda o'rganishlarini tashkil etish hamda boshqa masalalar ko'rib chiqildi.
Kotarilgan masalalar boyicha chora-tadbirlar belgilanib, doimiy nazorat rejasi ishlab chiqildi.

https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimligi
#Зангиота
#Мунаввар_оқшомлар

ЗАНГИОТАЛИКЛАААААААР, ЭШИТМАДИМ ДЕМАНГЛАААААР!

🎉Бугунги тадбиримиз меҳмони элимиз суйган таниқли ҳамда истеъдодли санъаткор Абдурашид Йулдошев

Концерт дастури соат 19:00 да бошланади.

Концерт дастури мутлақо бепул!

https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimligi
#Зангиота_тумани
#Ҳоким_ёрдамчилари
#Амалий_семинар
👉Президентимиз томонидан жорий йилнинг 8 июнь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида тадбиркорлик учун ерларни тўғридан тўғри ва текинга бериш амалиётидан бутунлай воз кечиш ва ерлар ҳамма учун бир хил ва ошкора, электрон аукцион орқали хусусий мулк қилиб сотилиши ёки ижарага берилиши тўғрисида сўз юритилди.
Туман ҳокимлиги катта мажлислар залида Ҳоким ёрдамчиларига ғалладан бўшаган майдонларни фуқароларга ижарага бериш мақсадида семинар ўтказилди. Семинарда ерни олишнинг тартиб-қоидалари тўғрисида тушунчалар берилди.
Семинарда бугунги кунгача Ҳоким ёрдамчиларида ер масаласида учраётган муаммолар бартараф этилди. Семинарни ташкил этиб ҳар бир фуқаронинг мурожатига жавоб беришда яқиндан ёрдам берган Ҳоким ёрдамчилари фаолиятини мунтазам назорат қилиб борувчи Республика вакилларига ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.
https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimligi
“Инсон қадри учун!” шиори остида Туманимиздаги 4-сектор рахбари ёшлар тақдири йўлида харакат қилишмоқда!
Зангиота тумани ҳокимининг жорий йилнинг 3 июнь куни ўтказилган 5 лик бўйича танқидий-таҳлилий йиғилиши натижаларига кўра, 4-сектор ҳудудидаги Аччи сой ҳамда Нуробод маҳалласида фаолият юритаётган Ёшлар етакчилари фаолияти самарадорлиги (КПИ) йўналиши бўйича қизил ҳудудга тушганлиги бўйича тегишли кўрсатмалар берилган эди.
Мана бугун 4-секторнинг ташаббускор раҳбари Нафасов Шерали Джумакулович ёшлар етакчилари фаолиятига бефарқ эмасликларини амалиётда кўрдик.
Аччи сой, Нуробод маҳалласи ёшларига стол теннисси ва унинг анжомлари, 500 донадан ортиқ китоблар тўплами совға сифатида берилди.
Қолган сектор раҳбарларидан айнан Ёшлар етакчилари фаолияти бўйича янгидан янги ташаббуслар кутиб қоламиз.

https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimligi