Zangiota tumani hokimligi
3.8K subscribers
41.1K photos
2.96K videos
47 files
13.9K links
Zangiota tumani hokimligi rasmiy kanali
Download Telegram
#ЗАНГИОТА ТУМАНИ Секторларида нима гап?

📌ИНСОН МАНФААТЛАРИ ҲАР НАРСАДАН УСТУН

1️⃣-сектор:
Бугунги кунда халқ билан учрашиб, жойларга чиқиб уларнинг дардига қулоқ тутиш, шу орқали аҳолининг розилигига эришиш ҳар бир раҳбарнинг бош вазифасига айланди.
Айниқса, ҳудудий сектор масъуллари томонидан жойларда ташкил этилаётган сайёр қабуллар мавжуд муаммоларни ижобий ҳал этишда, шак-шубҳасиз, кутилган натижаларни бермоқда. Яқинда 1-сектор масъуллари томонидан фуқаролар қабули ўтказилди ҳамда бевосита аҳоли уйларига борган ҳолда ҳар бир мурожаат ўрганилди. Мавжуд муаммо ва уларнинг ечими жойида ҳал этилиб, айримлари тегишлича ташкилот ва муассасаларга йўналтирилиши белгилаб олинди.

* * *
2️⃣-сектор: Ноқонуний қурилишлар билан боғлиқ масалалар ҳамиша долзарб бўлиб келган ва бунга қарши барча тегишли чоралар кўрилиб, қонун барча учун баробар эканлиги таъкидланмоқда. Туман ҳокимлиги, прокуратура ва Иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаменти, Давлат солиқ инспекцияси, Ички ишлар бўлими ҳамда бир қатор мутасадди ташкилотлар вакиллари иштирокида 2- ва 3-секторлар ҳудудида фуқаролар томонидан қурилаётган ноқонуний қурилмалар бўйича ўрганишлар олиб борилди.
Ўрганишлар вақтида айрим фуқаролар томонидан ҳаттоки, ер остидан ўтган юқори босимли газ қувури устида қурилиш амалга оширилаётганлиги маълум бўлди. Ушбу ноқонуний қурилма эгасига тегишли тушунтириш берилди. Қурилиш жараёни тўхтатилиб, белгиланган тартибда бартараф этилди.

* * *
3️⃣-сектор:
“Хонободтепа” маҳалласи фуқаролари иштирокида очиқ мулоқот тарзида оммавий сайёр қабул ўтказилди. Учрашувда Тошкент вилояти Халқ қабулхонаси, туман ҳокимлиги, туман Халқ қабулхонаси, туман Ички ишлар бўлими, туман Бандликка кўмаклашиш маркази, “Хонобод” ҳудудидан Халқ депутатлари туман кенгашига сайланган депутатлар, бир қатор ташкилот ва муассаса вакиллари иштирок этди. Қабул жараёнида аҳоли тадбиркорлик фаолияти, инсон ҳуқуқлари, ҳуқуқий муносабатлар ва бошқа соҳалар бўйича ўзларини қийнаётган муаммолари билан мурожаат қилиб, керакли тавсияларни олишди. Келиб тушган мурожаатларга тегишлилиги бўйича қонуний йўл-йўриқ кўрсатилиб, ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

* * *
4️⃣-сектор:
“Тарнов” маҳалласидаги тадбиркорлар ҳамда маҳалла фуқаролари билан ўтказилган очиқ мулоқотда 4-сектор раҳбари, Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Шерали Нафасов, Бош вазир қабулхонаси туман филиали раҳбари Жалолиддин Сафаралиев иштирок этди. Тадбир давомида тадбиркорлар ўз муаммоларини масъуллар билан ҳал этдилар.

Бу каби сайёр қабуллар ҳар бир сектор ҳудудида белгиланган жадвал асосида ўтказилмоқда. Шунингдек, ҳар шанба кунлари депутатлар томонидан ҳам ўзлари сайланган округларида ана шундай учрашувлар ташкил этилиб, аҳолига амалий ёрдам кўрсатилмоқда.

Зангиота туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimligi

Telegram
Zangiota tumani hokimligi®
Zangiota tumani hokimligi Axborot xizmati

Информационная служба хокимията Зангиатинского района
#ЗАНГИОТА ТУМАНИ
#Огоҳлик

🚦ЙЎЛ ҚОИДАСИ – УМР ФОЙДАСИ!

👮‍♂️Инсон учун ўзининг тинч-тотувликда ўтказадиган ҳаётидан-да ширин неъмат йўқ. Аммо хоҳлаймизми-йўқми гоҳида кутилмаган ҳодисалар содир бўладики, бундан афсус дейишдан бошқа илож қолмайди. Ана шундай афсус-надоматлар сабабчисидан бири йўл-транспорт ҳаракати жараёнида содир бўладиган бахтсиз ҳодисалардир.
📝Рақамларга мурожаат этсак, жорий йилнинг ўн ойи мобайнида туманимизда 40 та йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бундан 27 нафар инсон бахтсиз ҳодисалар жабрдийдасига айланди, 17 нафари ҳаёт билан видолашди.
❗️Мана шундай салбий ҳолатлар юз бермаслиги учун туман Ички ишлар бўлими ходимлари томонидан жойларда аҳоли ўртасида мунтазам учрашувлар ташкил этилиб, тушунтириш-тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.
📌Йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, ҳаракат хавфсизлиги бўйича бу каби профилактик тадбирлар 4-сектор ҳудудидаги маҳаллаларда, “Far Vab” қўшма корхонасида ҳам ўтказилди.

Дилшод УМАРОВ,
туман ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошлиғи.
Зангиота туманида 2020 йил 13 ноябрь ҳолатига COVID -19 Коронавирус касаллиги тасдиқланган беморлар тўғрисида МАЬЛУМОТ

✳️ Сўнгги маълумотларга кўра Зангиота туманида шу кунга қадар касалланганлар сони жами 1024 нафарни ташкил этиб, шундан даволаниб хозирда уйга чиқарилганлар 996 нафарни ташкил этади.

✳️ Жорий йилнинг 13 ноябрь холатига кўра туман бўйича 12 нафар шахслар касалланган бўлиб, 3 нафари касалхонада, 9 нафари уй шароитида шифокорлар назоратида бўлиб, карантин қоидаларига тўлиқ риоя қилган холда даволанмоқдалар. Уй шароитида даволанаётган беморларнинг аҳволи қониқарли.

Зангиота тумани COVID 19 штаби

https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimligi

Telegram
Zangiota tumani hokimligi® | Uyda qoling!
Zangiota tumani hokimligi Axborot xizmati
Forwarded from Oliy Majlis Senati
Бутунжаҳон болалар куни муносабати билан онлайн кўрик-танлов ўтказилмоқда

20 ноябрь – Бутунжаҳон болалар куни муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Инсон ҳуқуқлари Миллий маркази, Халқ таълими вазирлиги ҳамда Олий Мажлис Сенати ҳузуридаги Ёшлар парламенти томонидан онлайн кўрик-танлов ўтказилмоқда.
Танловда 7 ёшдан 18 ёшгача бўлган Ўзбекистоннинг барча ўқувчи-ёшлари иштирок этиши мумкин.
Танлов шартлари қуйидагича:
1. Энг яхши ижро этилган қўшиқ. Бунда жорий йилда БМТнинг 75 йиллигига бағишланган “UN75” онлайн-тадбирида Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбеков ижодий раҳбарлигида Ўзбекистон Қаҳрамони, шоир Эркин Воҳидовнинг “Инсон” қасидаси ўзбек, қозоқ, турк, араб, инглиз, рус, италян ва тожик тилларида куйланган қўшиқни ижро этиб, бизга юборинг;
2. Бола ҳуқуқларига оид энг таъсирли тайёрланган видеоролик. Бунда ижодий ёндашган ҳолда болалар ҳуқуқларига оид роликлар тайёрлаб юборишингиз мумкин;
3. Бола ҳуқуқларига оид энг маъноли чизилган расм.
4. Энг яхши тайёрланган “Бола ҳуқуқлари”га оид ҳуқуқий маълумотлар. Сизнинг ижроингизда, видеоролик кўринишида.
Материаллар телеграмдаги қуйидаги манзиллар орқали қабул қилинади:
@YoshlarParlamenti_Senat
@Respublikatanlov
Баҳолаш меъзонлари қуйидагича:
Ижодий ишнинг мавзуга мослиги – 50 баллгача;
Ижодий ишнинг таъсирчанлигига – 50 баллгача;
Танловда 4 та йўналиш бўйича 3 нафардан мутлоқ ғолиб ва Республикамизнинг барча ҳудудларидан 1 нафардан энг фаол иштирокчилар аниқланади. Ғолибларга диплом ва эсдалик совғалари топширилади.
Мазкур танловга жорий йилнинг 7 ноябрь куни старт берилиб, 2020 йил 19 ноябргача давом этади. Танлов ғолиблари 20 ноябрь куни Сенат ҳузуридаги Ёшлар парламентининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида эълон қилинади.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/senatuz

senat.uz | Facebook | Instagram | Youtube
⚡️Сиз Давлат хизматчисимисиз?

👉Унда ушбу тавсия албатта Сиз учун!

👥Республикамизда кадрлар сиёсати, давлат хизматида олиб борилаётган янгиликлар, ўзгаришлар ва ислоҳотлар, давлат хизматичисининг ҳақ-ҳуқуқлари ҳамда улар учун яратиладиган янги шарт-шароитлар ҳамда эълон қилинаётган очиқ мустақил танловларнинг ғолиблари билан биринчилардан бўлиб танишиб боришни истасангиз Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг расмий сайти ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларини кузатиб боринг!

👉 Агентлик расмий сайти: https://argos.uz/

👉 Агентликнинг Телеграмдаги канали: https://t.iss.one/argos_uz

👉 Агентликнинг Фейсбукдаги саҳифаси: https://www.facebook.com/argos.pressa

👉 Агентликнинг Инстаграмдаги саҳифаси: https://www.instagram.com/argos_uzbekistan/

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати
#Зангиота_тумани

Тадбирлар аҳолига хушкайфият бағишламоқда

Зангиота туманидаги Маданият саройида "Амир Темур" ва "Ойбек" маҳаллаларидаги ижтимоий ҳимояга муҳож фуқаролар иштирокида “Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш” ғояси остида тарғибот тадбири ташкил этилди. Йиғилишда тарғиботчилар ўз маърузалари билан иштирок этишди.

🎊Тадбирда викторина ўйинлари бўлиб ўтди, видео роликлар намойиш этилди. Туман маданият бўлими томонидан тақдим этилган концерт дастури йиғилганларга хушкайфият бағишлади.

📚Шунингдек, тадбир доирасида “АРТ ФЛЕКС” нашриёти томонидан китоб ярмаркаси ўтказилди.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Forwarded from "ISTIQBOL" 🗞 (* @ *)
ДИҚҚАТ БИЛДИРИШ! Ҳурматли ЗАНГИОТА тумани аҳолиси! "Тошкент ҲЭТК" АЖ Тезкор Диспетчерлик хизматининг берган ахборотномасига кўра, шуни маълум қиладики, ЭРТАГА 15.11.2020 йил ЯКШАНБА куни соат 11.00дан — 14.00 гача вақт оралиғида ЗАНГИОТА тумани электр таъминоти корхонаси томонидан Далигузар, Қора кўса, Назарбек бирлик, Марказий шоҳ кўчалари, Нурафшон, Қорвой тўпи, Токзор, МФЙ ҳудудларига электр таъминотини етказиб берувчи "Л-14-Ю" 35 кВ да ҳаво линиясида эксплуатация техник ишларнинг ўтказилиши сабабли, вақтинчалик электр энергияси бўлмаслигини билдиради. "Тошкент ҲЭТК" АЖ олдиндан юзага келадиган ноқулайликлар учун ЗАНГИОТА туманининг юқорида келтирилиб ўтилган маҳаллалар аҳолисидан узр сўрайди. "Тошкент ҲЭТК" АЖ матбуот хизмати.
Тошкент вилояти от етиштириш бўйича республикада 1-ўринда бормоқда

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, жорий йилнинг 1 октябрь ҳолатига, мамлакатимиздаги барча тоифадаги хўжаликларда отлар бош сони 244,2 мингтага етган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига қараганда 9 мингтага кўпайган.

Республикадаги жами отларнинг хўжаликлар бўйича улуши:
🔹 78,3 фоиз – деҳқон хўжаликлари;
🔹 17,8 фоиз – фермер хўжаликлари;
🔹 3,9 фоиз – қишлоқ хўжалиги фаолиятини амалга оширувчи ташкилотлар ҳиссасига тўғри келган.

Республикадаги жами отларнинг энг кўп улушига эга бўлган ҳудудлар:
🔹 Тошкент вилояти – 20,9 фоиз;
🔹 Қашқадарё вилояти – 13,2 фоиз;
🔹 Жиззах вилояти – 10,9 фоиз;
🔹 Самарқанд вилояти – 10,9 фоиз.

👉 Тошкент хабарлари
#Зангиота_тумани

🇺🇿 “Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш” ғояси остида тарғибот тадбирлари Зангиота туманида кўтаринки руҳда давом этмоқда.