Zangiota tumani hokimligi
3.73K subscribers
44.3K photos
3.3K videos
51 files
15.1K links
Zangiota tumani hokimligi rasmiy kanali
Download Telegram
#Зангиота_тумани
#Ҳоким_ёрдамчилари
Тумандаги “Навқирон” маҳалласи 9-тор 4-уйда яшовчи Шакарбеков Жўлдасбек исмли фуқорога Ҳоким ёрдамчиси ташаббуси билан субсидия йўналиши бўйича ҳонадон томорқасида мавжуд иссиқҳонада даромадини ошириш учун 1,5 минг дона памидор кўчатлари етказиб берилди.

https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimligi
#Зангиота_тумани
#Заковат
#Туман_босқичи
Туманимиз марказида жойлашган Маданият саройида Маҳаллалардаги билимдон ёшлар ўртасида “Заковат” интелектуал ўйинининг туман босқичи ўтказилди.
Ўйинда қизиқарли жумбоқлардан иборат саволлар барча ёшларни ўйлантириб қўйди.
Ўйин натижаларига кўра 4-сектор номидан ташриф буюрган маҳалла ёшлари ғолиб бўлди.
Эслатиб ўтамиз ғолиб жамоамиз Тошкент вилоят босқичида иштирок этади. Қизақарли жиҳати шундаки, вилоят босқичи Бўстонлиқ туманидаги Ёшлар оромгоҳида бўлиб ўтади.
Ғолиб жамоамизга омад ва зафарлар тилаб қоламиз.

https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimligi
#"Яшил макон"
Туман ҳокимлигида "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар ва келгусидаги вазифалар муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Қайд этилганидек, Президентимиз томонидан илгари сурилган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси жойларда ҳудудларни яшил майдонга айлантириш, гўзал боғ-роғлар барпо этиш имконини беради. Бу борада туманимизда ҳам ушбу хайрли ташаббусни амалга ошириш бўйича тизимли ишлар йўлга қўйилган.
Шунингдек, йиғилишда “Яшил макон” умумиллий лойиҳасини жойларда намунали ташкил этишда бевосита маҳалла раислари, маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари ва ёшлар етакчиларининг ўрни, ташаббускорлиги муҳим ўрин тутиши қайд этилиб, ташкилотчилардан фидойилик, ватанпарварлик, жонкуярлик, бир тану бир жон бўлиб масъулиятни чуқур ҳис этган ҳолда ўз муносиб ҳиссаларини қўшишлари айтилди.
Йиғилишда ҳафтанинг жума, шанба ва якшанба кунлари мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экиш бўйича оммавий ҳашарлар ўтказилиши белгиланди.
https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimligi
#Ҳамжихатлик
Чиғатой-оқтепа ҳудудидаги носоз оқава сув қудуғи таъмирланди. Бу ишда ҳудудда фаолият юритаётган "Фаровон инвест" масъулияти чекланган жамият яқиндан ёрдам берди.