Zangiota tumani hokimligi
3.36K subscribers
40.5K photos
2.89K videos
46 files
13.6K links
Zangiota tumani hokimligi rasmiy kanali
Download Telegram
Зангиотада "маҳаллабай" ишлаш тизими

Зангиота туманида жойлашган "Ўртаовул" МФЙда "Аёллар дафтари"
билан ишлаш тизимининг 3-босқичи якунига етказилди. Сўровнома тўлдирилиб, маҳаллада истиқомат қилаётган хотин-қизларнинг муаммолари ўрганилди. Уларни қизиқтирган саволларга жавоблар берилмоқда.

👉Каналга уланиш учун:

https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimligi
Депутатлар учун семинар

Бугун Халқ депутатлари Зангиота тумани Кенгашида депутатлар учун "Open budjet" тизими борасида семинар ўтказилди. Семинарда Зангиота тумани молия бўлим мудири Б. Абдураҳимов айни масала бўйича маълумотлар берди ҳамда йиғилганларнинг саволларига жавоб қайтарди.

👉Каналга уланиш учун:
https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimligi
Саломатлик — туман бойлик

Маълумки, шу кунларда дунёда коронавирус билан боғлиқ вазият янада мураккаблашмоқда. Хусусан, COVID-19нинг янги "омикрон" штамми қатор мамлакатларда жиддий муаммоларни юзага келтираётир.

Афсуски, сўнгги кунларда юртимизда ҳам касалланишлар сони яна орта бошлади. Хусусан, мамлакатимизда "омикрон" штамми аниқланди. Шу сабабли барча юртдошларимиздан дунёдаги мураккаб пандемик ҳолатдан тўғри хулоса чиқарган ҳолда карантин қоидаларига қатъий риоя қилиб, касалликка қарши тўлиқ эмланишларини сўраб қоламиз.

Cанитария-эпидeмиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати Зангиота туман бўлими ходимлари томонидан туман ҳудудида жойлашган аҳоли уйларини дизенфекция қилиш ишлари олиб борилмоқда. Шунингдек, турли ташкилотлар ходимлари, аҳолидан доимий равишда коронавирус тести олинмоқда.

👉Каналга уланиш учун:

https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimligi
Ихтисослаштирилган мактаблар фаолиятини такомиллаштириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Нукус шаҳри ва вилоят марказларида иккитадан, туман ва шаҳарларда биттадан мактаб Президент таълим муассасалари агентлиги тизимига ўтказилиши белгиланди.
Ишчи гуруҳ тузиб, ҳудудлардаги шароитларни ўрганиш, танланган мактабларни янги стандартлар асосида ўқув йилига тайёрлаш юзасидан кўрсатмалар берилди.

Состоялось видеоселекторное совещание по вопросам совершенствования деятельности специализированных школ.
Определено, что по две такие школы в городе Нукусе и областных центрах, по одной в районах и городах будут переведены в ведение Агентства Президентских образовательных учреждений.
Даны указания по созданию рабочей группы, изучению условий в регионах и подготовке отобранных школ к новому учебному году на основе новых стандартов.

#Mirziyoyev #videoselektor #maktabtalimi #agentlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
⚡️Кеча касалланишлар бироз пасайди, яна 4 нафар бемор вафот этди

2022 йил 17 январь ҳолатига кўра 935 кишида коронавирус инфекцияси аниқланди, жами беморлар сони 207 057 нафарни ташкил этмоқда.

Кеча кун давомида 679 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 199 872 нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 97 фоизни ташкил этмоқда.

Барча юртдошларимиздан дунёдаги мураккаб пандемик ҳолатдан тўғри хулоса чиқарган ҳолда карантин қоидаларига қатъий риоя қилиб, касалликка қарши тўлиқ эмланишларини сўраб қоламиз.

Cанитария-эпидeмиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати Зангиота туман бўлими ходимлари томонидан туман ҳудудида жойлашган, аҳоли кўп тўпланадиган бозорлар, ташкилотлар, уйларни дизенфекция қилиш ишлари олиб борилмоқда. Шунингдек, турли ташкилотлар ходимлари, аҳолидан доимий равишда коронавирус тести олинмоқда.

👉Каналга уланиш учун:

https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimligi
Қутлов

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори
нинг тегишли буйруғига асосан Зангиота тумани Халқ қабулхонаси раҳбари Мирзаева Юлдуз Ачиловна "Ўзбекистон Прокуратурасига 30 йил" эсдалик нишони билан тақдирланди.

Жонкуяр ва фидоий инсон, меҳнаткаш ходим Юлдуз Ачиловнани мазкур мукофот билан табриклаймиз. Кейинги фаолиятида омад ва зафарлар ҳамроҳ бўлишини тилаб қоламиз.

Ҳурмат билан,
Зангиота тумани ҳокимлиги жамоаси.

👉Каналга уланиш учун:

https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimligi