Zangiota tumani hokimligi
3.75K subscribers
41.4K photos
2.98K videos
47 files
14K links
Zangiota tumani hokimligi rasmiy kanali
Download Telegram
#Зангиота тумани
👨‍👩‍👦ОИЛА - ДАВЛАТ ҲИМОЯСИДА

📌Бой илмий-маданий меросимиз, қадимий урф-одат ҳамда анъаналаримиздан аёнки, ҳар қандай замон ва маконда ҳам оила биз учун муқаддас қадрият саналган. Бинобарин, тарбиявий, маънавий-маърифий, руҳий-ахлоқий, иқтисодий-ҳуқуқий муносабатларга асосланган ижтимоий бирлик ҳисобланмиш оила қанчалик мустаҳкам бўлса, жамият ҳам шунчалик барқарор тараққий этишини аждодларимиз жуда яхши англашган.

❗️Бугунги шиддат билан ўзгариб бораётган глобаллашув даврига келиб ҳам Ўзбекистон ўз истиқболи ва келажаги оилани ривожлантириш, намунали ва фаровон оилани барпо этиш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланганида ҳам яққол намоён бўлмоқда.

Шу сабабли Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш туман бўлими томонидан Зангиота туманидаги ноқобил-нотинч оилалар билан суҳбатлар ўтказилди.

https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimligi

Telegram
Zangiota tumani hokimligi®
Zangiota tumani hokimligi Axborot xizmati

Информационная служба хокимията Зангиатинского района
#Зангиота тумани
🏃‍♂️ЁШЛАР ВА СПОРТ

🇺🇿Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 январдаги ПФ-5924 фармони ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Таэквон-до (ИТФ) миллий ассоциацияси Тошкент вилоят бўлими, Зангиота тумани Жисмоний тарбия ва спорт бўлими ва туман болалар-ўсмирлар спорт мактаби ҳамкорлигидаги мураббий-спортчиларини тул машғулотлари билимини ошириш, туман, шаҳар, ва вилоят терма жамоа спортчиларини кўпайтириш, спортчилар маҳоратини ошириш мақсадида тул бўйича техник семинар бўлиб ўтди.

🥋Мураббийларнинг 50 нафарига яқини иштирок этган ушбу семинарда Миллий терма жамоа бош мураббийи Д.Пак иштирок этди. Техник семинарда миллий терма жамоа бош тренери ва бўлим раиси бошчилигида спортнинг тул йўналиши бўйича оқ белбоғдан қора белбоғгача бўлган ҳаракатлар жамланмасидаги ўзгаришлар билан таништириб ўтди.

https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimligi

Telegram
Zangiota tumani hokimligi®
Zangiota tumani hokimligi Axborot xizmati

Информационная служба хокимията Зангиотинского района
#Зангиота тумани

🍁Куз-қиш мавсуми олдидан жойларда корхона ва ташкилотлар томонидан тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда. Хусусан, аҳоли томонидан электр энергияси таъминоти бўйича мурожаатлар кўпаймоқда.

⁉️Тошкент вилоятида электр энергияси таъминоти қишги мавсумга тайёрми? Зангиота туманидачи?

📌14 октябрь куни шу масалаларга бағишланган медиа-тур бўлиб ўтди. Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати, Тошкент ҳудудий электр тармоқлари корхонаси билан ҳамкорликда ташкил этилган мазкур тадбирда 10 дан ортиқ марказий оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

🔎Медиа-тур давомида журналистлар Зангиота тумани ҳудудий электр тармоқлари корхонаси фаолияти билан танишдилар. Тошкент вилояти Нурафшон шаҳрида Нидерландия билан ҳамкорликда қўшма завод қурилишининг тақдимоти бўлиб ўтди. Шунингдек, тумандаги ёғочли устунлар бетон устунларга алмаштириш ишлари режалаштирилди ва амалга ошириш учун кўрсатмалар берилди.

https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimligi

Telegram
Zangiota tumani hokimligi®
Zangiota tumani hokimligi
#Эътироф
#Зангиота тумани

🇸🇱Мукофотлар эгаларига топширилди.
Президентимизнинг 2020 йил 26 майдаги фармонига мувофиқ, Зангиота туманидан пандемия пайтида аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, кам таъминланган оилаларни қўллаб-қувватлаш ҳамда эҳтиёжманд оилаларга беғараз ёрдам кўрсатиш тадбирларида фаол иштирок этган бир гуруҳ тиббиёт ҳодимлари ва тадбиркорлар “Меҳр-саховат” кўкрак нишони билан тадирланган.

🏅Туман ҳокимлигида мукофотларни ўз эгаларига топшириш маросими бўлиб ўтди. Тантанали тадбирда туман ҳокими Абдуваҳоб Тамикаев 28 нафар тиббиёт ходимлари ва тадбиркорларга “Меҳр-саховат” кўкрак нишонини тантанали равишда топшириб, уларга ўз миннатдорчилигини ва тилакларини билдирди.

Зангиота тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimligi

Telegram
Zangiota tumani hokimligi®
Zangiota tumani hokimligi Axborot xizmati

Информационная служба хокимията Зангиатинского района