Zangiota tumani hokimligi
3.75K subscribers
41.3K photos
2.98K videos
47 files
13.9K links
Zangiota tumani hokimligi rasmiy kanali
Download Telegram
#ЗАНГИОТА
Қабристонлар ободонлаштирилмоқда

❇️Рамазон ойининг қутлуғ кунларида ўтганларини руҳини шод этиб, қабристонларни турли ўт-ўланлардан тозалаш, тартибга келтиришнинг савоби катта, албатта.

Яқинда Зангиота тумани маҳаллаларида бу хайрли ишга киришилди. Аҳоли ўз ихтиёри билан хилхоналарни тозалаш юмушларини амалга оширмоқда. Айниқса, тумандаги Зангиота кабристони жуда катта бўлиб, бу ерга 11 та ҳудуддан майитлар қўйилиши билан бирга, Россия ва қўшни Қозоғистон Республикасидан ҳам майитлар олиб келинади.

📍7- сайлов округидан туман кенгашига сайланган депутат Х.Бакирова худуддаги " Мевазор" маҳалла фуқаролар йиғинида 9 Май-Хотира ва Қадрлаш кунини муносиб нишонлаш мақсадида ташкил этилган ҳашарда иштирок этди. Ободонлаштириш ишлари маҳалланинг барча кўчалари ва "Алим ота" қабристонида амалга оширилди. Ҳашар ишлари давом этмокда.

https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimligi
#ЗАНГИОТА

Шифокорлар нуронийлар ҳолидан хабар олишди

Мамлакатимизда тиббиёт ходимларининг нуронийлар ҳолидан хабар олиши уларнинг асосий хизмат вазифаларидан ҳисобланади.

“Ўратепа” маҳалла фуқаролар йиғинидаги Зангиота КТМП шифокорлари ва патронаж ҳамширалари ҳам нуронийларни соғлиғидан хабар олишди. Уларга керакли тиббий ёрдамлар кўрсатишди. Зарур маслаҳат ва тавсиялар беришди.

https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimligi
БУГУНГИ ҚАРОР-ЭРТАНГИ МУВАФФАҚИЯТ

батафсил: 👉https://ngoxrana.uz/?news=бугунги-қарор-эртанги-муваффақият
——————————-
СЕГОДНЯШНИЙ ВЫБОР – ЗАВТРАШНИЙ УСПЕХ

подробно: 👉https://ngoxrana.uz/?news=сегодняшний-выбор-завтрашний-успех&lang=ru
————————
web_site ‖ Instagram ‖ Facebook ‖ Telegram ‖ You tube ‖ Twitter
#Зангиота тумани
3-сектор

Муаммоларни бартараф этишга киришилди

❇️“Хонобод” ҳудудидаги 24-умумтаълим мактабида 3-сектор раҳбари, туман ИИБ бошлиғи Э. Султонов раҳбарлигида 3-сектор штаби ишчи гуруҳи аъзолари ҳамкорлигида “Ўзгариш” ва “Хонобод” ҳудудлари маҳаллаларидаги "Аёллар дафтари" ҳамда "Ёшлар дафтари"га киритилган ва рўйхатга киритилмаган фуқароларнинг муаммолари тўлиқ ўрганиб чиқилди.

Аниқланган камчиликларни ҳал этиш юзасидан тегишли ташкилотлар масъулларига кўрсатмалар берилди.

https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimligi
#Зангиота тумани

Электр таъминотида узилишларга йўл қўйилмайди

❇️Ёз пайтида ҳам электр энергиясига бўлган талаб бирмунча ортади. Сабаби кўплаб совутиш мосламалари ишлайди. Бу соҳа ишчи-хизматчиларидан истеъмолчиларни мунтазам равишда бир меъёрда электр энергияси билан таъминлашни талаб қилади. Шу боис, соҳа вакилларидан фидойилик талаб қилинади.

Бугунги кунда Зангиота туман электр тармоқлари корхонасида иш қизғин. Хусусан, “Қумариқ” ва “Юқори Дархон” маҳалла фуқаролар йиғинларидаги трансформаторлар таъмирланиб, назоратдан ўтказилмоқда.

https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimligi
#Зангиота

Сув таъминотидаги носозликлар бартараф этилди

❇️"Тошкент сув таъминоти" масъулияти чекланган жамияти Зангиота туман бўлими тасарруфидаги Ву 1-сув ишлаб чиқариш ва узатиш иншоотидан Ву 3-сув кўтариш иншоотигача булган 14700 метр масофадаги 1000 мм.ли ичимлик суви металл қувуридаги чириш оқибатида юзага келган носозликлар бартараф этилди.

Хусусан, 6 та носозлик, яъни Янгийул туман Самарқанд маҳалла фуқаролар йиғинидаги 2 та, “Обод” маҳалла фуқаролар йиғинидаги 1 та, “Чангтепа” маҳалла ҳудудидаги 1 та, Зангиота туман “Абдужалилбобо” маҳалла фуқаролар йиғинидаги 2 носозлик ишчилар бригадаси томонидан тузатилди.

https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimligi