Zangiota tumani hokimligi
3.75K subscribers
41.4K photos
2.98K videos
47 files
14K links
Zangiota tumani hokimligi rasmiy kanali
Download Telegram
ЗАНГИОТА ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИДА БАЙРАМ ШУКУҲИ давом этмоқда!

Тадбир Ёшлар ишлари агентлиги Зангиота тумани бўлими ва Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи Зангиота тумани кенгаши томонидан ташкиллаштирилди.

https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimligi
Forwarded from davletovuz
Тадбиркор Зафар Ҳошимовнинг ёзишича, Korzinka.uz тармоғида ўрнатилган эҳсон қутисидан
ўндан ортиқ оқ конверт чиқибди. Конвертлар ичида жами 50,000$ пул бор экан. Пуллар “Эзгу амал” хайрия жамғармасига саратон хасталигига чалинган болаларни даволаш учун ўтказиб берилибди.
Урушнинг суронли йилларини бошидан ўтказган Зангиоталик аёл
Урушнинг суронли йилларини бошидан ўтказган Зангиоталик аёл

❇️1938 йилда туғилган Иккинчи жаҳон уруши йилларини бошидан ўтказган Зинаида Козиревани 9 Май Хотира ва қадрлаш куни байрами муносабати билан табриклаш мақсадида унинг хонадонига туман Маҳалла хайрия жамоат фонди раиси, туман депутати Ш.Акромов бошчилигида маҳалла раиси ва Ахборот хизмати бўлими ташриф буюрди.

Ташриф давомида урушнинг суронли йилларини бошидан ўтказган аёл билан дилдан суҳбатлашилиб, унса совға-саломлар топширилди. Козирева Зинаида Ивановна 1938 йилнинг 12 июнида Россиянинг Ленинград шаҳрида туғилган бўлиб, 3 ёшида онаси билан шаҳар қамалида қолган. 1942 йилда онаси вафот этгач, ёш Зинаида холасининг қўлида тарбия олиб, 1949 йил 12 сентябрда Тошкентга — бувисининг олдига келади.

📌Зинаида Ивановна 1960 йилда Василий Николаевич Козиревга турмушга чиқади ва ёш оила 1972 йилда Тошкент вилояти Зангиота туманига кўчиб келади. Зинаида Ивановна 1967-1992 йиллар давомида Зангиота тумани шифохонасида акушер бўлиб ишлаган. 1992 йилда соғлиги ёмонлашиб қолган Зинаида Козирева 1-гурух ногирони сифатида нафақага чиққан. Ҳозирда у Знагиота тумани Эшонгузар маҳалласида истиқомат қилиб келмоқда.

У доимий эътибордалигидан мамнун бўлиб, юртбошимизга ва туман ҳокимига ўз миннатдорчилигини билдирди.

https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimligi
Зангиота тумани
2-сектор

❇️Зангиота тумани 2-сектор ҳудудида жойлашган "Ўра Тепа" маҳалласида туман прокурори, 2-сектор раҳбари фуқаролар билан учрашди. Қабулда асосан фуқаролар ҳуқуқий маслаҳатлар олдилар, "Аёллар ва Темир дафтар"га киритилганлар кредит олиш ва тикув машиналари билан таъминланиши этиб ўтилди. Қабулда коммунал соҳа масъуллари ҳам иштирок этдилар.

Эслатиб ўтамиз, туман прокурори томонидан жойларда қабуллар давом этади.

https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimligi
Маҳалла ёшлари ва нуронийлари Ғалаба боғига саёҳат қилишди

❇️9 май Хотира ва қадрлаш куни байрами муносабати билан Зангиота туманида “Бир нуронийга беш ёш” тамойили асосида “Ёшлар дафтари”да рўйхатда турган бир гуруҳ йигит-қизлар тумандаги нуронийлар билан пойтахтимиздаги Ғалаба боғига саёҳати ташкил этилди.

Нуронийлар иштирокида уюштирилган тадбирда ёшлар Иккинчи жаҳон урушига оид турли хил экспонатлар ва техникалар билан яқиндан танишдилар.

👉“Бу боғ халқимизнинг Ғалабага қўшган ҳиссасини намоён этиши, ота-боболаримизнинг қаҳрамонлигини абадийлаштириши керак. Бу ерда Иккинчи жаҳон уруши муҳити, ватандошларимиз қатнашган жанглар ҳақида маълумотлар акс этиши зарур”, деган эди Шавкат Мирзиёев.

https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimligi