Zangiota tumani hokimligi
3.73K subscribers
44.3K photos
3.3K videos
51 files
15.1K links
Zangiota tumani hokimligi rasmiy kanali
Download Telegram
Адлия вазири: Амалдорларнинг кўчмас мулклари ва машиналари тўғрисидаги ахборотлар очиқланиши керак

Вазир мамлакат учун рақамлаштириш ва очиқлик бўйича устувор соҳаларни белгилаб олиши кераклигини таъкидлади.

👉 https://kun.uz/90543069

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
Истеъмолимиздаги электр энергиясининг 85 фоизи Иссиқлик электр станцияларида ҳосил қилинади – соҳа раҳбари билан суҳбат

👉 https://kun.uz/07595733

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
ТУМАН КЕНГАШИНИНГ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ

🇺🇿Халқ депутатлари туман кенгашининг олтинчи чақириқ йигирма биринчи сессияси бўлиб ўтди.
Унда Халқ депутатлари туман кенгашига сайланган депутатлар, туман ҳокимининг ўринбосарлари, сектор раҳбарлари, бўлим, ташкилот ва муассасалар, сиёсий партиялар, шунингдек, жамоат ташкилотлари раҳбарлари ҳамда маҳалла фуқаролари йиғинлари раислари иштирок этди.

❇️Сессия кун тартибига мувофиқ, Президентимизнинг жорий йил 3 февралдаги ПФ-6155-сонли Фармони ижроси юзасидан “Йўл харитаси”да белгиланган вазифаларнинг туманда бажарилиши, туманда ижтимоий ҳимоя ва ёрдамга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлаш, “Темир дафтар”га оилалар рўйхатини киритиш ҳамда “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар билан амалга оширилаётган ишлар, резидентимизнинг 2021 йил 14 январдаги ПҚ-4951-сонли қарори ижроси ҳамда коррупцияга қарши кураш бўйича туманда олиб борилаётган ишлар, маҳаллий бюджет ижроси тўғрисида, ҳудуд салоҳиятидан келиб чиққан ҳолда маҳаллий бюджет даромадларининг қўшимча манбаларини шакллантириш ҳамда қўшимча манбалардан фойдаланиш бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан тўхталиб ўтилди.

Сессия ишида депутатлар томонидан кун тартибидаги масалалар атрофлича муҳокама этилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.

✍️Зангиота туман ҳокимлиги ахборот хизмати

https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimlig
#ТАЙИНЛОВ

Закиров Фаррух Мансурович

Тошкент вилояти Зангиота тумани ҳокимнинг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари - Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.

У 1986 йил Бухоро вилоятида туғилган. 2006 й. Тошкент давлат иқтисодиёт университети,
2010 й. Тошкент давлат юридик институти,
2014 й. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат бошқаруви академиясини тамомлаган.

https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimligi
⚡️⚡️⚡️ДИҚҚАТ БИЛДИРИШ!⚡️⚡️⚡️

Ҳурматли ЗАНГИОТА тумани аҳолиси! Зангиота ТЭТК шуни маълум қиладики, Бугун 23.04.2021 йил ЖУМА куни соат 17.30 гача ЗАНГИОТА тумани электр таъминоти корхонаси томонидан Боғзор МФЙ Коракулова кўча ҳудудини электр энергияси билан таъминловчи 35/6 кВ Н/С "Ўртаовул" дан чиқувчи 6 кВ ф А.Темур ҳаво тармоғига уланган 275-сонли трансформатор 0,4 кВ ҳаво тармоғида ёғоч таянчларни алмаштириш демонтаж монтаж ишлари олиб борилаётгани ва ҳодимларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида вақтинчалик электр энергияси бўлмаслигини билдиради.

Зангиота ТЭТК олдиндан юзага келадиган ноқулайликлар учун ЗАНГИОТА туманининг юқорида келтириб ўтилган маҳалла аҳолисидан узр сўрайди.

https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimlig
#Зангиота_тумани
Ҳоким
қабули

❇️Зангиота тумани 1-сектор ҳудудида туман ҳокими А.Тамикаев мурожаати ва муаммоси бор фуқароларни бирма-бир қабул қилди. 43 нафар фуқароларнинг 50 дан ортиқ мурожаатлари қабул қилинди. Мурожаатда асосан субсидия асосида уй-жой олиш, моддий ёрдам, таълим, кадастр, коммунал соҳадаги масалалар ўрганилди. Тегишли мутасаддиларга муддатида мурожаатларни ўрганиб, ижобий ҳал этиш вазифаси юклатилди.

https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimlig
1 июндан айрим тадбиркорлар солиқларни бўлиб-бўлиб тўлаши мумкин

👉 https://kun.uz/21285795

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
Зангиотада “Ҳунармандлар Маркази” ташкил этилади.