Zangiota tumani hokimligi
3.79K subscribers
41.1K photos
2.96K videos
47 files
13.9K links
Zangiota tumani hokimligi rasmiy kanali
Download Telegram
#Зангиота_тумани

ҚАРИСИ БОР УЙНИНГ ПАРИСИ БОР!

❇️Халқимиз орасида “Қариси бор уйнинг париси бор”, “Қари билганни пари билмас” каби ҳикматли иборалар мавжуд.Бу иборалар ҳаётимизда ўз исботини топган. Аслида ҳам бутун умр давомида меҳнат қилиб, фарзандларини тарбиялаб, ватаним деб яшаётган ҳар бир инсон кексайган кунида ҳурмат-иззат кўришга ва эьзозланишга муносиб ва лойиқдир.

Халқимизда кексаларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатилиши каби ажойиб анъаналар мавжуд. Юртимиз ёшлари кексаларни кўрсалар, қўлларини кўксига қўйиб, салом берадилар. Уларнинг маслаҳати-ю, панд-насиҳатларига қулоқ соладилар. Ёши улуғларга уйнинг тўридан, дастурхоннинг бошидан жой берадилар.

👉Дарҳақиқат, мамлакатимизда кекса авлод вакиллларига эьтибор ва ғамхўрлик, ҳурмат-эҳтиром, меҳр-оқибат кўрсатиш маънавий ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланган. Бугун Зангиота тумани тиббиёт бирлашмаси ташаббуси билан тумандаги қариялар ҳолидан хабар олинди. Ҳар бир маҳаллалардаги қариялар бош шифокорлар кўригидан ўтишди.

https://t.iss.one/Zangiotatumanihokim
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Вакцинация – вирусга қарши курашда самарали йўл
#15apr #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram
#Зангиота_тумани

Маҳалла раисининг бир куни

❇️Ҳаммамизга маълумки маҳалла раиси ўзини ҳудудидаги ҳар бир оилани ўз оиласи деб билади ва ҳар бир оиланинг ҳам хурсандчилик кунига ҳам қайғули кунига шерикдир. Юртимизда яшаётган ҳар бир инсон, миллати, тили ва динидан қатъи назар, ўз ҳаётини, қувончу ташвишларини маҳалладан айри ҳолда тасаввур эта олмайди.

👉4 та сектор ҳудудидаги маҳалла раислари туну-кун маҳаллада. Кун давомида ободонлаштириш ишларида бош-қош, қариялар ҳолидан хабар олган, дафтарларга кирганлар билан ишлаган, ёшларни иш билан таъминлашдан ташқари янги оила қураётган ёшлар билан ҳам оила муқаддаслиги юзасидан тушунтириш ишлари олиб боради.

📌Бундан ташқари мактабдаги давомат дейсизми, маҳалла идорасида сайёр кассаларни ташкил этиш дейсизми, спорт, таълим, коммунал хатто молия соҳаси ҳам маҳалла раисини четлаб ўтмайди. Бугун маҳалла раиси ҳам шифокор, ҳам ўқитувчи, ҳам қурувчи, ҳам молиячи. Тумандаги барча МФЙ раисларига соғ омон бўлинг деймиз.

https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimligi
Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирокида вилоят фаоллари йиғилиши бўлиб ўтди.
Давлатимиз раҳбари вилоятнинг фойдаланилмаган имкониятларини ишга солиш учун 5 та драйвер соҳани кўрсатиб ўтди.
Ҳар бир маҳалладаги муаммо ва имкониятларни танқидий ўрганиш, аҳолини тадбиркорликка ва ўзини ўзи банд қилишга жалб этиш орқали камбағалликни қисқартириш асосий вазифа бўлиши таъкидланди.

В Самарканде с участием Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева состоялось совещание областного актива.
Глава государства обозначил пять направлений-драйверов, которые позволят задействовать неиспользованный потенциал региона.
Сокращение бедности путем критического изучения проблем и возможностей в каждой махалле, вовлечения населения в предпринимательство и самозанятость будут главной задачей, отмечалось на совещании.

#Mirziyoyev #safar #Samarqand #faollar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter