Zangiota tumani hokimligi
3.76K subscribers
43.5K photos
3.21K videos
48 files
14.8K links
Zangiota tumani hokimligi rasmiy kanali
Download Telegram
Ёшлар бандлигини таъминлаш ва бўш вақтини мазмунли ташкил этиш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Айрим ҳудудларда бу борадаги ишларнинг ҳолати қониқарсиз деб топилиб, қатор раҳбарлар лавозимидан озод этилди ва қатъий огоҳлантирилди.
Ёшлар тадбиркорлиги ва бандлигини янада кенг қўллаб-қувватлаш, уларни спорт, маданият ва санъатга қизиқтириш, талабаларнинг яшаш шароитларини яхшилаш чоралари белгилаб берилди.

Состоялось видеоселекторное совещание по вопросам обеспечения занятости и содержательной организации досуга молодежи.
Работа в некоторых регионах, проводимая в этом направлении, признана неудовлетворительной, отдельные руководители были освобождены от должности и получили строгое предупреждение.
Определен комплекс мер по широкой поддержке молодежного предпринимательства и занятости, вовлечению ее в спорт, культуру и искусство, улучшение жилищных условий студентов.

#Mirziyoyev #videoselektor #yoshlar #bandlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ёшларни ишга олувчи тадбиркорлар учун имтиёзлар берилди

1 майдан агар корхона ва компаниялар ёшларни ишга қабул қилса, корхоналарга ушбу ходимлар учун тўланган ижтимоий солиқ қайтариб берилади, шунингдек, «Ёшлар дафтари»га кирган 5 нафардан ортиқ ишсизлар бандлигини таъминлаган тадбиркорларга давлат мулки ижараси учун 50 фоизгача имтиёз берилади.

👉 https://kun.uz/80035737

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
Зангиота тумани

"Ибрат" ибратли маҳаллага айланмоқда

👉Зангиота тумани 4 сектор ҳудудида жойлашган "Ибрат" маҳалласида ҳашар йўли билан ободонлаштириш ишлар бошланди. Янги маҳалла идорасининг қурилиш ишлари бошланди, йўллар асфальтланмоқда, ноқонуний қурилмалар бузилиб, маҳалла ободонлаштирилмоқда.

Ушбу ишлар туман ҳокимлиги, сектор раҳбари, Миллий гвардия ҳодимлари, маҳалла фаоллари бошчилигида амалга оширилмоқда.

https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimligi
Зангиота тумани

❇️13 апрель куни Президентимизнинг 2017 йил 13 сентябрдаги “Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида”ги қарори ҳамда давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббус ижросини таъминлаш мақсадида, Тошкент вилояти Зангиота тумани 8-умумий ўрта таълим мактабида адабий-маърифий давра суҳбати ўтказилди.

Унда мактаб раҳбари Анвар Жалилов ўқитувчи Зулфия Мағзумова,психолог Салимова Камила ва 9-10 синф ўқувчилари қатнашдилар. Тадбирни Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Даврон Ражаб олиб борди.

https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimligi
#чорвачилик

Қорамол учун кредит керакми? Муаммосиз!

▶️Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
Зангиота тумани

Тошкент вилояти ҳокими чорвачилик борасида аҳолига қулайлик яратди
Зангиота тумани

❇️Маълумки бугун ҳар бир оила тадбиркор тамойили асосида жойларда қатор ишлар амалга ошириб келинмоқда. Аҳоли даромадларини ошириш, колаверса кичик бизнес ривожига қаратилган лойиҳалар Тошкент вилоятида ҳам йўлга қўйилмоқда. Айни пайтда вилоят бўйича чорва кредитига бўлган талаб 3 мингдан ортиқ. Мана шу талабни қондириш мақсадида Тошкент вилояти ҳокимлиги ташаббуси билан банклар томонидан аҳолига кредит асосида зотдор қорамол таклиф этилмоқда. Харажат, фойда, парвариш каби саволлар бўйича батафсил тушунтириш берилмоқда. Банклар фермер хўжалигининг ўзида гаровсиз -36 млн. сўмгача кредит расмийлаштиряпти.Ушбу қорамоллар Голдштейн зотига мансуб бўлиб, тўғри парвариш қилинса кунига ўртача 30 литр сут беради. Лактация даври йилига 250 кун. Уни харид қилиш истагида бўлган мижоз банкка мурожаат қилади. Банк эса унга қорамол тан нархи миқдорида кредит ажратади. Маблағ фермер хўжалигига ўтказиб берилади ва мижоз танлаган қорамол манзилгача етказиб берилади. Тўғри, ушбу зот бошқаларидан кўра қимматроқ, лекин самарадорлиги юқори бўлиб оилага нисбатан кўпроқ даромад олиб келади.

Ҳар бир оила тадбиркор лойиҳаси доирасида Тошкент вилоятида биринчи навбатда "Аёллар дафтари", "Ёшлар дафтари" ва "Темир дафтар"га киритилган фуқароларни қўллаб-қувватлашга эътибор қаратилган. Чорвачиликдан ташқари тадбиркорликнинг бошқа йўналишларида ҳам аҳоли талаб ва истакларига асосан кредит маблағлари ажратиш йўлга қўйилган бўлиб бу ишлар мунтазам ва тизимли шаклда олиб борилмоқда. Шундай ишлар бугунг Зангиота туманида бўлиб ўтди ва унга Тошкент вилояти ҳокими ташриф буюрди.

https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimligi
Зангиота тумани

❇️Тошкент вилояти ҳокими Д.Ҳидоятов Зангиота туманида "Маҳаллабай" янгича ишлаш тизими доирасида 4-секторда амалга оширилаётган ишлар билан танишиш мақсадида "Улуғбек" маҳалласига ташриф буюрди. Мутасаддиларга камчиликлар бўйича кўрсатмалар берилди.

👉Шунингдек, ушбу ҳудуддаги оқ атиргул етиштириш иссиқхонаси билан ҳам танишди.

https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimligi