Zangiota tumani hokimligi
3.46K subscribers
41K photos
2.95K videos
47 files
13.8K links
Zangiota tumani hokimligi rasmiy kanali
Download Telegram
БОҒЗОРДА НИМА ГАПЛАР. Зангиота тумани Боғзор МФЙ да туман электр таъминоти корхонаси ишчилари томонидан "Ўрта овул" нимстанцияси, фидер. "Амир Темур" №275-ТП да 0.4 кВлик ҳаво линиясида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 23.11.2016 йилдаги "2017-2021 йилларда паст кучланишли электр тармоқларини реконструкция ва модернизация қилиш тўғрисидаги" ПҚ-2661-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида, ҳаво тармоғига 15 дона янги темирбетон устунлар ўрнатилиб, кабеллар тортилди. Аҳоли бу ишлардан миннатдор эканлигини билдиришди. Президентимизнинг энергетика соҳасига алоҳида эътибор қаратиб, соҳага маблағлар ажратишлари аҳолига узлуксиз ва сифатли электр энергиясини етказиб беришдаги ишларни ижобий ҳал этилишига йўл очмоқда.
"Тошкент ҲЭТК" АЖ матбуот хизмати.!
Айни вақтда Президент иштирокида ёшларнинг бандлиги ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича видеоселектор ўтказилмоқда.

❗️«Жойлардаги туман, шаҳар ҳокимлари, секторлар раҳбарларининг дунёқараши ўзгармаяпти. Ёшлар масаласи қандай муҳим эканини тушунмаяпти, — деди Шавкат Мирзиёев. — Ёшларимизга ёрдам бериб, елкадош бўлишни хоҳламаяпти. Нега айни шу мавзуда йил давомида 2 та селeктор ўтказдим? Чунки, мен ишларнинг боришидан мутлақо норозиман. Жойларда савия йўқ. Ёшлар биздан 10-20 марталаб илгарилаб кетган.

🔹Ҳозирги замонга муносиб иш қилолмаяпмиз. Бирорта ташаббус йўқ. Кўп вилоятлар ҳокимлари бу (ёшлар билан ишлаш) пахта экиш, ғалла экишдек деб ўйлаяпти».

Президент ишсиз ёшларни тадбиркорликка ўқитиш бўйича суст ишланаётганини танқид қилди.

⚠️ «1+1» дастури доирасида 100 минг нафар ёшларни ўқитиб, кейин уларга имтиёзли кредит ажратиш топшириғи берилган, бироқ 3 ойда фақат 21 минг ёш ўқитилган.

Йиғилиш давомида айрим раҳбарларга қатъий огоҳлантириш берилди.

💼 «Ёшлар билан ишлашни муносиб ташкил қилмагани учун Сурхондарё вилояти ҳокимининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари Бегимқулов, Фурқат тумани ҳокими Солиев ва Улуғнор тумани ҳокими Махсудов, Шофиркон ва Қамаши туманлари прокурорлари, Хива ва Чуст туманлари ички ишлар бўлимлари бошлиқлари эса ёшлар жиноятчилигининг олдини олиш бўйича зарур чоралар кўрмагани, Хўжайли ва Ангор тумани солиқ идоралари раҳбарлари эса ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлашда сусткашликка йўл қўйгани учун лавозимидан озод этилади», деди давлат раҳбари.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Президент:

– Биз йил бошида ёшлар масаласини бежиз Давлат хавфсизлик хизматига топширмаган эдик. Бу борадаги ўрганишлар жойларда савия йўқлигини кўрсатди. Туман, шаҳар ҳокимлари, ҳозирги замон талабига мос иш қилолмаяпти, ректорлар номига юрибди. Нимага ректор ёшлар билан учрашди, 2-3 та талабани ишли қилди, деган гапни эшитмаймиз? Ёки ректорлар нега талабалар турар жойларига бориб санъат арбоблари билан учрашув ўтказмайди, нимага таклиф бермайди? Ота-оналар ректорларга қараб турганда нега улар ташаббус билан чиқмайди? Чунки ҳеч ким ёмон кўрингиси келмайди, амалда ҳамма ўзига яхши бўлишини хоҳлайди,

@yoshlar_kundaligi_rasmiy
#онлайн

Шавкат Мирзиёев:

- “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларга ва меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш, бир ойлик ҳарбий хизматни ўташ харажатлари бюджетдан тўлаб берилади.

@yoshlar_kundaligi_rasmiy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент:

Ёшлар биздан 10, 20 баравар илгарилаб кетган. Уларга муносиб бўлиш учун улар билан ҳар куни ишлаш керак...

@yoshlar_kundaligi_rasmiy
‼️ ЗАНГИОТА ТУМАНИНИНГ БАЪЗИ МАҳАЛЛАЛАРИДА ТАБИИЙ ГАЗ ТАЪМИНОТИ ВАҚТИНЧАЛИК ТЎХТАТИЛАДИ
“Зангиотатумангаз” газ таъминоти бўлими шуни маълум қиладики, Зангиота тумани Эркин ҳудуди Бодомзор МФЙ Қахрамон кўчаси бўйлаб ўтказилган ер ости ўрта босимли Д-219 мм қувуридан газ сизиб чиқиш холати аниқланган. Ушбу ҳолатни бартараф этиш мақсадида, 2021 йил 14 апрел куни соат 14:00 дан 17:00 га қадар Эркин худуди Бодомзор, Қахрамон, Тариқтешар, Янги хаёт ва Туркистон маҳаллаларида жами 1518 та та аҳоли хонадонлари, ижтимоий соҳа объектлари ва улгуржи исътемолчиларида вақтинчалик табиий газ таъминоти тўхтатилиши тўғрисида маълум қиламиз. ⚠️“Zangiotatumangaz” газ таъминоти бўлими таъмирлаш ишлари туфайли етказилаётган ноқулайликлар учун узр сўрайди.
📣ДИҚҚАТ ДИҚҚАТ📣

👉2021 йил 14 апрель куни соат 14:00 да Назарбек ҳудудидаги 8-умумтаълим мактабида Зангиота туманининг ёшлари ва сектор раҳбарлари билан навбатдаги учрашуви ташкил этилмоқда.

Учрашувга 4 та сектор ёшларини таклиф этамиз. Унда сиз ўз таклифларингиз, режаларингиз ва муаммоларингиз билан мурожаат қилишингиз мумкин.

https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimligi
#Дайжест

❗️БУГУН ВИЛОЯТДА

*Олмалиқ шаҳри.
1️⃣ Ҳоким ёшлар билан шахмат ўйнади.
2️⃣Олмалиқ шаҳрида эпидемиологик ҳолат қандай?

*Паркент тумани.
1️⃣Сўқоқликларга сайёр давлат хизматлари кўрсатилди.
2️⃣Ҳоким фуқаролар билан учрашди.

*Пискент тумани. Икки туман судьялари нима учун “Мўминобод” маҳалласига боришди?

*Бекобод тумани. Янги МФЙ ва боғча очилди.

*Ўрта Чирчиқ тумани. Даврон Хидоятов ташрифидан кейин "Туркистон" маҳалласида нималар ўзгарди.

*Оҳангарон тумани.
1️⃣1-чоракда 31 та кам таъминланган оилага 250 млн. сўмлик субсидия берилди.
2️⃣Янги МТТ биноси қад ростламоқда.

*Қибрай тумани. Картошка уруғлари бепул тарқатилди.

*Бўстонлиқ тумани. 693 та бўш иш ўрни бор.

*Зангиота тумани. “Шунча йилдан буён маҳалла раиси бўла туриб, шу аёлнинг касаллиги ҳақида билмаганимдан уялиб кетдим”

*Янгийўл ва Тошкент туманларида сектор раҳбарлари аҳоли билан учрашди.

*Ангрен шаҳри. 65 нафар ёшлар футбол ўйнашди.

*Бўстонлиқ тумани. Аҳоли бандлиги таъминланмоқда.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
Ёшлар бандлигини таъминлаш ва бўш вақтини мазмунли ташкил этиш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Айрим ҳудудларда бу борадаги ишларнинг ҳолати қониқарсиз деб топилиб, қатор раҳбарлар лавозимидан озод этилди ва қатъий огоҳлантирилди.
Ёшлар тадбиркорлиги ва бандлигини янада кенг қўллаб-қувватлаш, уларни спорт, маданият ва санъатга қизиқтириш, талабаларнинг яшаш шароитларини яхшилаш чоралари белгилаб берилди.

Состоялось видеоселекторное совещание по вопросам обеспечения занятости и содержательной организации досуга молодежи.
Работа в некоторых регионах, проводимая в этом направлении, признана неудовлетворительной, отдельные руководители были освобождены от должности и получили строгое предупреждение.
Определен комплекс мер по широкой поддержке молодежного предпринимательства и занятости, вовлечению ее в спорт, культуру и искусство, улучшение жилищных условий студентов.

#Mirziyoyev #videoselektor #yoshlar #bandlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ёшларни ишга олувчи тадбиркорлар учун имтиёзлар берилди

1 майдан агар корхона ва компаниялар ёшларни ишга қабул қилса, корхоналарга ушбу ходимлар учун тўланган ижтимоий солиқ қайтариб берилади, шунингдек, «Ёшлар дафтари»га кирган 5 нафардан ортиқ ишсизлар бандлигини таъминлаган тадбиркорларга давлат мулки ижараси учун 50 фоизгача имтиёз берилади.

👉 https://kun.uz/80035737

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
Зангиота тумани

"Ибрат" ибратли маҳаллага айланмоқда

👉Зангиота тумани 4 сектор ҳудудида жойлашган "Ибрат" маҳалласида ҳашар йўли билан ободонлаштириш ишлар бошланди. Янги маҳалла идорасининг қурилиш ишлари бошланди, йўллар асфальтланмоқда, ноқонуний қурилмалар бузилиб, маҳалла ободонлаштирилмоқда.

Ушбу ишлар туман ҳокимлиги, сектор раҳбари, Миллий гвардия ҳодимлари, маҳалла фаоллари бошчилигида амалга оширилмоқда.

https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimligi