Zangiota tumani hokimligi
3.47K subscribers
41K photos
2.95K videos
47 files
13.8K links
Zangiota tumani hokimligi rasmiy kanali
Download Telegram
Forwarded from davletovuz
Хорижда пулсиз қолган Ўзбекистон фуқароларига қарз бериб турилади

Ҳукумат қарори билан тасдиқланган низомга кўра, консуллик округи ҳудудига вақтинча кирган фуқаро яшаш учун маблағларсиз қолганда, муассасага молиявий ёрдам (қарз) сўраб мурожаат қилиши мумкин.

Муассаса 2 иш кунида фуқародан ариза ва бошқа ҳужжатларни қабул қилади, аризадаги келтирилган асослар тўғрилигини текширади, унинг хорижда бўлиш шароитларини (сафар мақсади, виза, яшаш шароити) аниқлайди.

Агар молиявий ёрдам кўрсатиш мақсадга мувофиқ деб топса, Ташқи ишлар вазирлигининг розилигини олган ҳолда фуқаро билан қарз шартномасини тузади ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари, турар жой, кийим-кечак ва транспорт харажатлари учун тўлов ўтказади.

Ариза рад қилинганда консуллик мансабдор шахси ариза берувчига рад этиш сабабларини кўрсатган ҳолда хабарнома юборади.

Қарз олган фуқаро уни 30 кун ичида республика бюджетига қайтаради.

Юқоридаги иловада ёрдам пули меъёри кўрсатилган.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Халқ билан" лойиҳасининг навбатдаги сони. Унинг қаҳрамонлари Президент билан учрашуви ҳақида сўзлаб беришади

Очередной выпуск нового проекта "С народом". Его герои расскажут о своей встрече с Президентом

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Покистон Бош вазири Имрон Хон 14 апрель куни видеоанжуман шаклида учрашув ўтказадилар.
Тадбир кун тартибидан икки томонлама амалий шериклик ва минтақавий ҳамкорликнинг долзарб масалалари ўрин олган.
Саммит якунида сиёсий, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация ва таълим соҳаларига оид қатор қўшма ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган.

14 апреля состоится саммит Президента Узбекистана Шавката Мирзиёева и Премьер-министра Пакистана Имрана Хана в режиме видеоконференции.
В повестку дня мероприятия включены актуальные вопросы двустороннего практического партнерства и регионального взаимодействия.
По итогам саммита планируется подписание ряда совместных документов в политической, торгово-экономической, транспортно-коммуникационной и образовательной сферах.

#Mirziyoyev #sammit #Pokiston #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев 12 апрель куни Тошкент шаҳрида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари тақдимоти билан танишди.
Йил якунигача пойтахтда қиймати 30 триллион сўмдан зиёд 847 та лойиҳани амалга ошириш ва қарийб 36 мингта иш ўрни яратиш кўзда тутилгани таъкидланди.
Тақдимотда, шунингдек, Андижон шаҳри яқинида қурилиши режалаштирилган “Янги Андижон” турар жой массивининг бош режаси ҳақида ҳам маълумот берилди.

Президент Шавкат Мирзиёев 12 апреля ознакомился с презентацией инвестиционных проектов, которые будут реализованы в городе Ташкенте.
До конца года планируется реализовать 847 проектов на сумму более 30 триллионов сумов и создать около 36 тысяч рабочих мест.
В ходе презентации главе государства также представили мастер-план жилищного массива «Янги Андижон», который планируется построить недалеко от города Андижана.

#Mirziyoyev #taqdimot #Toshkent #investitsiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
БОҒЗОРДА НИМА ГАПЛАР. Зангиота тумани Боғзор МФЙ да туман электр таъминоти корхонаси ишчилари томонидан "Ўрта овул" нимстанцияси, фидер. "Амир Темур" №275-ТП да 0.4 кВлик ҳаво линиясида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 23.11.2016 йилдаги "2017-2021 йилларда паст кучланишли электр тармоқларини реконструкция ва модернизация қилиш тўғрисидаги" ПҚ-2661-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида, ҳаво тармоғига 15 дона янги темирбетон устунлар ўрнатилиб, кабеллар тортилди. Аҳоли бу ишлардан миннатдор эканлигини билдиришди. Президентимизнинг энергетика соҳасига алоҳида эътибор қаратиб, соҳага маблағлар ажратишлари аҳолига узлуксиз ва сифатли электр энергиясини етказиб беришдаги ишларни ижобий ҳал этилишига йўл очмоқда.
"Тошкент ҲЭТК" АЖ матбуот хизмати.!
Айни вақтда Президент иштирокида ёшларнинг бандлиги ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича видеоселектор ўтказилмоқда.

❗️«Жойлардаги туман, шаҳар ҳокимлари, секторлар раҳбарларининг дунёқараши ўзгармаяпти. Ёшлар масаласи қандай муҳим эканини тушунмаяпти, — деди Шавкат Мирзиёев. — Ёшларимизга ёрдам бериб, елкадош бўлишни хоҳламаяпти. Нега айни шу мавзуда йил давомида 2 та селeктор ўтказдим? Чунки, мен ишларнинг боришидан мутлақо норозиман. Жойларда савия йўқ. Ёшлар биздан 10-20 марталаб илгарилаб кетган.

🔹Ҳозирги замонга муносиб иш қилолмаяпмиз. Бирорта ташаббус йўқ. Кўп вилоятлар ҳокимлари бу (ёшлар билан ишлаш) пахта экиш, ғалла экишдек деб ўйлаяпти».

Президент ишсиз ёшларни тадбиркорликка ўқитиш бўйича суст ишланаётганини танқид қилди.

⚠️ «1+1» дастури доирасида 100 минг нафар ёшларни ўқитиб, кейин уларга имтиёзли кредит ажратиш топшириғи берилган, бироқ 3 ойда фақат 21 минг ёш ўқитилган.

Йиғилиш давомида айрим раҳбарларга қатъий огоҳлантириш берилди.

💼 «Ёшлар билан ишлашни муносиб ташкил қилмагани учун Сурхондарё вилояти ҳокимининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари Бегимқулов, Фурқат тумани ҳокими Солиев ва Улуғнор тумани ҳокими Махсудов, Шофиркон ва Қамаши туманлари прокурорлари, Хива ва Чуст туманлари ички ишлар бўлимлари бошлиқлари эса ёшлар жиноятчилигининг олдини олиш бўйича зарур чоралар кўрмагани, Хўжайли ва Ангор тумани солиқ идоралари раҳбарлари эса ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлашда сусткашликка йўл қўйгани учун лавозимидан озод этилади», деди давлат раҳбари.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Президент:

– Биз йил бошида ёшлар масаласини бежиз Давлат хавфсизлик хизматига топширмаган эдик. Бу борадаги ўрганишлар жойларда савия йўқлигини кўрсатди. Туман, шаҳар ҳокимлари, ҳозирги замон талабига мос иш қилолмаяпти, ректорлар номига юрибди. Нимага ректор ёшлар билан учрашди, 2-3 та талабани ишли қилди, деган гапни эшитмаймиз? Ёки ректорлар нега талабалар турар жойларига бориб санъат арбоблари билан учрашув ўтказмайди, нимага таклиф бермайди? Ота-оналар ректорларга қараб турганда нега улар ташаббус билан чиқмайди? Чунки ҳеч ким ёмон кўрингиси келмайди, амалда ҳамма ўзига яхши бўлишини хоҳлайди,

@yoshlar_kundaligi_rasmiy
#онлайн

Шавкат Мирзиёев:

- “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларга ва меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш, бир ойлик ҳарбий хизматни ўташ харажатлари бюджетдан тўлаб берилади.

@yoshlar_kundaligi_rasmiy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент:

Ёшлар биздан 10, 20 баравар илгарилаб кетган. Уларга муносиб бўлиш учун улар билан ҳар куни ишлаш керак...

@yoshlar_kundaligi_rasmiy
‼️ ЗАНГИОТА ТУМАНИНИНГ БАЪЗИ МАҳАЛЛАЛАРИДА ТАБИИЙ ГАЗ ТАЪМИНОТИ ВАҚТИНЧАЛИК ТЎХТАТИЛАДИ
“Зангиотатумангаз” газ таъминоти бўлими шуни маълум қиладики, Зангиота тумани Эркин ҳудуди Бодомзор МФЙ Қахрамон кўчаси бўйлаб ўтказилган ер ости ўрта босимли Д-219 мм қувуридан газ сизиб чиқиш холати аниқланган. Ушбу ҳолатни бартараф этиш мақсадида, 2021 йил 14 апрел куни соат 14:00 дан 17:00 га қадар Эркин худуди Бодомзор, Қахрамон, Тариқтешар, Янги хаёт ва Туркистон маҳаллаларида жами 1518 та та аҳоли хонадонлари, ижтимоий соҳа объектлари ва улгуржи исътемолчиларида вақтинчалик табиий газ таъминоти тўхтатилиши тўғрисида маълум қиламиз. ⚠️“Zangiotatumangaz” газ таъминоти бўлими таъмирлаш ишлари туфайли етказилаётган ноқулайликлар учун узр сўрайди.