Zangiota tumani hokimligi
3.76K subscribers
41.3K photos
2.98K videos
47 files
13.9K links
Zangiota tumani hokimligi rasmiy kanali
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев Қуролли Кучлар Академиясига ташриф буюрди.
Давлат раҳбари замонавий қурол ва ҳарбий техника намуналари билан танишди.
Шундан сўнг Академияда Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони раислигида Қуролли Кучлар ва ҳарбий-маъмурий секторлар фаолиятининг 2020 йил якунлари ҳамда келгусидаги устувор вазифаларга бағишланган Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.

Президент Шавкат Мирзиёев посетил Академию Вооруженных Сил.
Глава государства ознакомился с образцами современного вооружения и военной техники.
Затем в Академии под председательством Президента Республики Узбекистан, Верховного Главнокомандующего Вооруженными Силами состоялось расширенное заседание Совета безопасности, посвященное итогам деятельности Вооруженных Сил и военно-административных секторов в 2020 году и приоритетным задачам на перспективу.

#Mirziyoyev #yigilish #QurolliKuchlar #xavfsizlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
ҲУРМАТЛИ ФУҚАРОЛАР! ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИНИ БОШЛАШ ИСТАГИДАМИСИЗ?

❇️ Зангиота тумани Мактабгача таълим бўлими туманимиз ҳудудларида мактабгача таълим ташкилотларига эҳтиёж бўлганлиги сабабли, кўп қаватли биноларнинг 1-қаватида 3, 4 хонали хонадонларда ва ўзингиз яшаб турган ҳовли уйларингизда мактабгача таълим ташкилоти фаолиятини ташкил этишни таклиф этади.

🏘 Оилавий мактабгача таълим ташкилотини ташкил этиш учун Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 июлдаги “Оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасалари ҳамда оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасалари фаолияти бўйича рухсатнома бериш тартиби тўғрисида”ги 595-сонли қарорида кўзда тутилган оилавий нодавлат таълим муассасаларига бир қатор имтиёзлар берилган.

📌 Оилавий мактабгача таълим ташкилоти фаолиятини йўлга қўювчи талабгорлар учун давлат томонидан 50 фоизли имтиёз мавжуд.

☎️ Мурожаат учун телефонлар:
❇️ Туман Мактабгача таълим бўлими:
(99) 861-38-92.

❇️ МТБ ходими: Турсуной Баҳромова:
(94) 667-79-00.

✍️ Зангиота тумани Мактабгача таълим ташкилоти.

https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimligi
#ЗАНГИОТА ТУМАНИ

🇺🇿Зангиота туманида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 29 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни кенг нишонланди.

❇️
Зангиота тумани ҳокимлиги, туман Мудофаа бўлими ва туман Маданият бўлими билан хамкорликда катта байрам тадбири ташкил этилди. Тадбирда туманда жойлашган 11 та Харбий қисм командирлари, офицерлари, аскарлари ва сержантлари иштирок этишди.

Тадбирда Зангиота туман хокимининг байрам табриги ўқиб эшиттирилди ва 100 нафар офицерлар, аскарлар, сержантлар, туман ички ишлар ходимлари, туман прокуратура ҳодимлари, туман давлат хавфсизлик ҳодимлари, туман фавқулодда вазиятлар бўлими ҳодимлари туман ҳокимининг қимматбаҳо совғалари ва фахрий ёрлиқлари билан тақдирландилар.

🥁🎤Шунингдек, тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси аъзоси Каримов Тўлқин Паязович иштирок этди. Туман Маданият бўлими томонидан байрам концерти ташкил этилди.

https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimligi