Zangiota tumani hokimligi
3.39K subscribers
40.6K photos
2.92K videos
46 files
13.7K links
Zangiota tumani hokimligi rasmiy kanali
Download Telegram
#Зангиота тумани
#Ёшлар дастури амалда

❇️Туман Маданият бўлими ташаббуси билан 12 декабрь куни Зангиота туманида яшаб ижод қилувчи номоддий маданий меросни ўзида сақловчи ва етказувчи Матмусаев Ортиқбой Йўлдошевичнинг дурадгорлик мактабларини тарғиб қилиш ва ёшларни қизиқтириш мақсадида устанинг устахоналарига саёҳат уюштирилди. Саёҳатга ушбу ҳунармандчиликка қизиқувчи туман ёшлари жалб этилди. Уста ўз хонадонларита ташкил этилган мусиқа асбобларини ясаш ёғоч ва мебелларини ясаш устахоналари билан ёшларни таништириб чиқдилар.

О.Матмусаев ёғоч ўймакорлиги устаси йўналишида фаолият олиб бориб, мусиқа асбоблари ясаш билан бир қаторда эшик-ром, стол-стул ва бошқа ёғочдан ясаладиган буюмлар ясаш билан шуғулланишлари ҳақида гапириб, қизиқувчи ёшларни устахоналарида хунар ўрганишга чақирдилар. Уста ёшларга шогирдлари ва набиралари билан биргаликда олиб борадиган иш жараёнларини амалий кўрсатиб бердилар.

✍️Зангиота тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimligi
Президент Шавкат Мирзиёев Хоразм вилоятига икки кунлик сафарини якунлаб, Тошкентга қайтиб келди.

Президент Шавкат Мирзиёев завершил двухдневную поездку в Хорезмскую область и вернулся в Ташкент.

#Mirziyoyev #safar #Xorazm

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from Kun.uz | Rasmiy kanal
«Mahalla islohotchiga aylanishi kerak». Prezident mahalla raislari maoshlari oshirilishini aytdi

«Mahalla raislarining oyligini ko‘rib chiqaman. Jinoyatchilik bo‘lmagan mahalla 2 barobar ko‘p oylik oladi», – deya davlat rahbarining so‘zlarini keltirmoqda Kun.uz muxbiri.

👉 https://kun.uz/uz/40535929

Kun.uz Telegram kanallari 👇

O‘zbekcha | Ўзбекча | Русская
Forwarded from Fikratonline.uz
Шавкат Мирзиёев: Кеча Хоразмдаги ҳокимлар билан гаплашиб, қанча пул сўраса, бердим

Президент бир йилда бир келиб, кўриб кетгани билан натижа бўлиб қолмайди. Ҳар бир ҳоким, иқтисодий комплекс раҳбарлари ҳудуддаги муаммолар бўйича тизимли ишлаши керак. Четдан келиб биров қилиб бермайди.

Мана, кеча Хоразмдаги шаҳар ва туман ҳокимлари билан гаплашдим. Қанча маблағ сўраса, бердим. Пулимиз кўплиги учун эмас, масала қўя олгани учун.

Одамлар ҳам бефарқ бўлмаслиги керак. Маҳаллий кенгашлар, маҳаллалар талаб қилиши лозим.

Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон Президенти

Бизни кузатишда давом этинг
👉 https://t.iss.one/fikrat
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: 2021 йил Хоразмда уйғониш йили бўлади, ана шу йилга жуда катта замин яратдик

Шавкат Мирзиёев: 2021 год станет для Хорезма годом пробуждения, мы создали прочную основу для этого

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Зангиота тумани
#Ёшлар_дастури_амалда#семинар тренинг

“Ёшлар-келажагимиз” жамғармаси Зангиота туман филиали ташаббуси билан Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Зангиота туман Кенгаши ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими билан ҳамкорликда Ёшлар дафтарига киритилган ва тадбиркорлик қилиш истагини билдирган ёшлар учун 3 кунлик семинар тренинг ташкил этилди. 3 кунлик семинар тренинг муваффақиятли ўтди. Учрашувда Олий мажлис қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев билан тадбиркорликка қизиқиши бор ёшлар ва аёллар билан биргаликда очиқ мулоқот ўтказилди. Мулоқотда эндигина тадбиркорликни бошламоқчи бўлган жами 20 нафар ёшлар иштирок этишди.

📣Эслатиб ўтамиз жорий йилда “Ёшлар-келажагимиз” жамғармаси Зангиота туман филиали томонидан тадбиркорликни бошламоқчи бўлган ёшларга 600 млн.сўм ажратилди.

📌Бундай семинар тренинглар туманда давом этади.

✍️Зангиота тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimligi

Telegram
Zangiota tumani hokimligi®
Zangiota tumani hokimligi Axborot xizmati
#Зангиота_тумани
#Эътиборни катта кичиги бўлмайди

👉Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Зангиота туман Кенгаши ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими, Мудофаа вазирлигига қарашли Махсус авария-тиклаш бошқармаси билан ҳамкорликда “Ободонлаштириш ҳодимлари ёшлар эьтиборида” мавзусида тумандаги 30 нафар ободонлаштириш ҳодимлари ҳамда 30 нафар йўл қурилиш ҳодимларига туман волонтёрлар харакати билан биргаликда кофе тарқатиш акцияси бўлиб ўтди. Акция доирасида юртимиз ободлиги йўлида жонбозлик билан харакат қилиб келаёт ободонлаштириш ҳамда йўл қурилиш хизмати ҳодимлари ёшларнинг оз бўлсада берган эьтиборига миннатдорчилик билдиришди.

✍️Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Зангиота туман Кенгаши

https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimligi

Telegram
Zangiota tumani hokimligi®
Zangiota tumani hokimligi Axborot xizmati

Информационная служба хокимията Зангиатинского района
#Зангиота_тумани
#ижро ва интизом

🔰2020 йил 14-декабрь куни Тошкент вилояти Зангиота тумани Мактабгача таълим бўлими, туман Ахборот-кутубхона маркази, туман Адлия бўлими билан ҳамкорликда тумандаги мактабгача таълим ташкилотларида “Иш юритиш ва ижро интизомига риоя этиш ҳамда мурожаатлар билан ишлаш тартиби тўғрисида” ўқув-амалий семинар бўлиб ўтди.

🔰Семинарда Мактабгача таълим ташкилотларида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 октябрдаги ПҚ-3962-сон “Давлат органлари ва ташкилотларида ижро интизомини янада мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 11 сентябрдаги “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги ЎРҚ-445-сон Қонуни ижроси юзасидан олиб борилаётган ишлар, иш ҳужжатларининг юритилиш тартиби, мурожаатлар билан ишлашнинг қонуний асослари ҳақида тегишли тавсия ва амалий кўрсатмалар берилди.

https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimligi