Zangiota tumani hokimligi
3.39K subscribers
40.6K photos
2.91K videos
46 files
13.7K links
Zangiota tumani hokimligi rasmiy kanali
Download Telegram
#Расмий

Тошкент вилоятида 2021 йил учун даврий нашрларга обуна кампанияси расман бошланди

Вилоят ҳокимининг 470-Ф сонли фармойиши қабул қилинди. Унга кўра, Тошкент вилоятида 25 ноябрдан – 25 декабргача “Китобхонлик – газета ўқишдан бошланади!” шиори остида ижтимоий акция – обуна кампанияси бошланди.

Шу муносабат билан соҳага алоқадор масъуллардан таркиб топган вилоят ишчи гуруҳи тузилган. Ишчи гуруҳ раҳбари вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари М. Файзиев.

Фармойишга кўра, вилоят Маънавият ва маърифат маркази Кенгаши, вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси мазкур ойлик давомида мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар моҳиятини халқимизга етказишда босма нашрларнинг ўрни хусусида тарғибот ташвиқот ишларини олиб боради.

Ҳужжатда, шунингдек,, тарғибот-ташвиқот жараёнига ижтимоий тармоқ маъмурларини ҳам кенг жалб қилиш, улар билан ҳамкорлик ўрнатиш борасидаги вазифалар белгиланган.

Туман ва шаҳарлар ҳокимларига ўз муассисликларида нашрларнинг обунасига кўмаклашиш, моддий-техник базасини яхшилаш, ижодий ва техник ходимларни мунтазам рағбатлантириб бориш вазифаси топширилган.

Шунингдек, Тошкент вилоятида “ижтимоий обуначи” амалиёти жорий этилади. Чунончи, кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож ҳамда якка-ёлғиз кексалар ижтимоий обуначилар ҳисобланади ва улар вилоят ҳокимлигининг нашри “Тошкент ҳақиқати” газетасига бепул обуна қилиб берилади.

Маҳаллий ва республика нашрларига обуна бўлган ўқувчиларга нашрларни ўз вақтида етказиш бўйича “Ўзбекистон почтаси” ОАЖ вилоят филиали раҳбарига шахсий жавобгарлик юклатилган.

Ҳужжат билан корхона ва ташкилотларга, ҳудудларга келгуси йил учун даврий нашрларга обуна бўлишга нашрлар рўйхати тавсиявий мазмунда илова қилинган.

Демак, вилоятимизда 2021 йил учун обуна кампанияси бошланди. Марҳамат, ўзингиз истаган ва севган нашрларга обуна бўлинг!

Таъкидлаймизки, мажбурий обунага йўл қўйилмайди. Ҳар ким ихтиёрий равишда ўзи истаган газета ёки журналга обуна бўлиши мумкин.

Тошкент вилояти ҳокимлигининг телеграмдаги расмий саҳифаси:
👇👇👇👇👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEUEVS_U84BY78qlrQ
Президент раислигида ўтаётган видеоселектор йиғилишида ҳудудларда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар натижадорлиги муҳокама қилинмоқда.
Ҳокимларнинг бажарилган ишлар бўйича ҳисоботлари эшитилди. Бу борадаги фаолияти қониқарсиз бўлган туман ҳокимларини лавозимидан озод этиш масаласи қўйилди.
Жойларда тадбиркорларга кўмак бериш бўйича “бизнес-патронаж” тизимини йўлга қўйиш бўйича топшириқ берилди.

На проходящем под председательством Президента видеоселекторном совещании обсуждается результативность мер по поддержке предпринимательства в регионах.
Заслушаны отчеты хокимов, поднят вопрос об освобождении от занимаемой должности хокимов районов, не организовавших работу должным образом.
Поручено наладить систему «бизнес-патронажа» по содействию предпринимателям.

#Mirziyoyev #videoselektor #iqtisodiyot #tadbirkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Президент раислигидаги видеоселектор йиғилиши давомида ҳудудларда хизматлар соҳасини ривожлантиришга қаратилган устувор вазифалар муҳокама қилинди.
Йўл бўйи инфратузилмасини яхшилаш орқали қўшимча хизматлар яратиш имкони борлиги таъкидланди. Қишлоқ хўжалиги соҳасида замонавий хизматлар кўламини кенгайтириш бўйича кўрсатмалар берилди.
Туманлар кесимида аниқ вазифаларни ўз ичига олган ҳукумат қарори қабул қилиш вазифаси қўйилди.

В продолжении видеоселекторного совещания у Президента обсуждены приоритетные задачи развития сферы услуг в регионах.
Указано на возможность налаживания дополнительных услуг путем улучшения придорожной инфраструктуры. Даны указания по расширению спектра современных услуг в сельском хозяйстве.
Поставлена задача принять постановление правительства с определением конкретных задач в разрезе районов.

#Mirziyoyev #videoselektor #iqtisodiyot #xizmatlar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ҳокимлар ва сектор раҳбарларининг асосий вазифаси ва зиммасига олган мажбурияти – янги иш ўринлари яратиб, эҳтиёжманд оилаларни “темир дафтар”дан чиқаришдан иборат

Главная задача и обязанность хокимов и руководителей секторов - создать новые рабочие места, вывести малообеспеченные семьи из "железной тетради"

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Зангиота_тумани
#Семинар_тренинг

"Ёшларга ижтимоий-психологик хизмат кўрсатиш" марказининг “ЁШЛАР ТАҚДИРИ ВА ФАРЗАНД ЭРТАСИГА БЕФАРҚ БЎЛМАНГ” мавзусида психологик тренинг ўтказилди.

❗️Тренинг доирасида аҳоли ўртасида суицид, депрессия, ажрим ҳолатларини олдини олиш, девиант хулқ-атворли ёшлар билан ишлашни тўғри йўлга қўйиш, бўлғуси келинлар учун оилада эр-хотин, қайнона ва келин муносабатлари, вояга етмаганлар орасида ҳуқуқбузарликни олдини олиш, ўспиринлик ёшида кризис даврлари, ўсмир руҳиятидаги салбий ўзгаришлар ва уларни олдини олиш борасида ҳам психологик суҳбатлар ташкиллаштирилди. Суҳбат асосан савол-жавоб тарзида бўлиб ўтди.

📌Тренинг Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими, туман Халқ таълими бўлими, Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш туман бўлими, туман ИИБ билан ҳамкорликда ўтказилди.

https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimligi

Telegram
Zangiota tumani hokimligi®
Zangiota tumani hokimligi Axborot xizmati

Информационная служба хокимията Зангиатинского района