Zangiota tumani hokimligi
3.45K subscribers
40.7K photos
2.93K videos
47 files
13.7K links
Zangiota tumani hokimligi rasmiy kanali
Download Telegram
⚡️⚡️⚡️ДИҚҚАТ БИЛДИРИШ!⚡️⚡️⚡️ Ҳурматли ЗАНГИОТА тумани аҳолиси! Зангиота ТЭТК шуни маълум қиладики, Эртага 12.08.2022 йил Жумъа куни соат 09.00 дан — 11.30 гача вақт оралиғида ⚡️"Магистрал ЭТК" томонидан Каҳрамон МФЙ, Тариқ-тешар МФЙ, Далигузар МФЙ, Иқбол МФЙ ҳудудларини электр энергиясини таъминловчи ⚡️35/6 кВ Н/С "Қаҳрамон" ни таъминловчи 35 кВ Л-14-Э ҳаво тармоғида техник таъмирлаш ишлари олиб борилиши ва ходимларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида вақтинчалик электр энергияси бўлмаслигини билдиради.

Зангиота ТЭТК юзага келган ноқулайликлар учун ЗАНГИОТА туманининг юқорида келтирилиб ўтилган маҳаллалар аҳолисидан узр сўрайди.
#сайёр_қабул
1-секторга қарашли, Зангиота ҳудуди "Ҳўжамозор" МФЙда туман ҳокими А. Тамикаев ҳамда туман Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Ш.Умарходжаева ва туман мутасадди раҳбарлари иштирокида навбатдаги сайёр қабул ўтказилди. Аҳолининг таклиф ва муаммолари ўрганилиб, аниқ ечимини кутиб турган муаммолар бўйича тегишлигича ижро этиш учун йўналтирилди.
Forwarded from Zamin Foundation
❗️Ijtimoiy tarmoqlarda "Zamin" fondi Vasiylik kengashi raisi Ziroat Mirziyoyeva nomidan soxta akkauntlar ochilib, xayriya va mukofot pullari tarqatilishi haqida yolg‘on axborotlar tarqatilmoqda.

Mazkur xabarlar haqiqatga mutlaqo to‘g‘ri kelmaydi va yurtdoshlarimizni bu kabi "feyk" ma’lumotlarga ishonmaslikka chaqiramiz.

"Zamin" fondi loyihalari haqida uning veb-saytida hamda ijtimoiy tarmoqlardagi rasmiy sahifalari orqali xabardor bo‘lishingiz mumkin – Facebook | Instagram | Telegram
#ҳашар_чорлов 🌱Тозалик ва поклик иймон белгиси!
Муҳит покизалиги ва озода макон шу элнинг юксак шаъну шарафидан дарак беради.
Аллоҳ таоло инсонни тозалик ва гўзалликни севувчи қилиб яратган. Инсоннинг фитрати ҳар қандай тоза ва чиройли нарсага мойил бўлади ва шундан ҳаловат топади. Гўзаллик Худо севадиган сифатлардан биридир. Пайғамбар (с.а.в.) бир ҳадисда "Аллоҳ гўзал ва гўзалликни яхши кўради" (Муслим ривояти), деб марҳамат қилади.
Тозалик ва поклик муқаддас ислом динининг муҳим вожибларидан бири ҳисобланади. Ҳар бир мусулмон тоати қабул қилиниб, Аллоҳнинг наздида ва халқ олдида севимли бўлишни истаса, тозалик ва покликка жиддий эътибор қаратиши лозим.
Демакки, Юртимиз мустақиллигининг 31 йиллиги шодиёнаси олдидан қиланаётган ободлик йўлидаги ҳашар жараёнлари туманда ўтказиладиган тантаналарга ўзининг катта таъсирини кўрсатади. Зангиота тумани Бош имомининг ёрдамчиси Фарруҳ Султонов шу хусусда фикр билдирди.
Тумандаги “Алоқа” маҳалласида ишлар авжида!

🍀Маҳаллада барча кўчалар ва хонадонлар обод бўлди, дарахтлар тартибга келтирилди.

🏘Хонадонлар томорқаси, хонадонга даромад манбаи олиб кириш мақсадида қайта кўздан кечирилди.
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятининг Бекобод шаҳрига ташриф буюриб, металлургия тармоғининг ишлаб чиқариш қувватларида олиб борилаётган ишларни кўздан кечиради, соҳа ходимлари ва тадбиркорлар билан учрашув ўтказади.

Шунингдек, давлатимиз раҳбари қатор ижтимоий соҳа объектларига ташриф буюради, бекободликлар билан мулоқот қилади.

Сегодня Президент Шавкат Мирзиёев посетит город Бекабад Ташкентской области, где ознакомится с производственными мощностями металлургической отрасли, проведет встречу с работниками сферы и предпринимателями.

Глава государства посетит также ряд объектов социальной сферы, побеседует с бекабадцами.

Facebook|Instagram|Twitter
#жараён ♻️Савдо-сотиқ ишлари тартиб-қоидаларига риоя қилган ҳолда ҳамда белгиланган тартибда амалга оширилса, тадбиркорликка янада кенг йўл очилиб борилаверади! Зангиота тумани давлат солиқ инспекциясининг раҳбарияти ва масъул ходимлари томонидан ўтказилаётган кундалик ўрганишлар давомида ишларни савдо қоидалари асосида ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ва бу борада тарғибот-ташвиқот ишлари ҳам олиб борилмоқда. https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimligi