Zangiota tumani hokimligi
3.36K subscribers
40.5K photos
2.89K videos
46 files
13.6K links
Zangiota tumani hokimligi rasmiy kanali
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президентимиз Шавкат Мирзиёев Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида бўлиб ўтган 44-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида чемпионликни қўлга киритган жамоамиз билан телефон орқали мулоқот қилиб, уларни ушбу буюк ғалаба билан қизғин табриклади.

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#ҳашар 🌿Зангиота туманида ободонлаштириш, тозалик ишлари кун сайин кенг қамровда давом этмоқда. 📌Обод юртга тантаналар ярашади. 💥Мустақиллигимизнинг 31 йиллигини обод ҳудудларда нишонлаш эса ўзгача завқ беради инсонга. Ҳорманглар, тумандошлар! https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimligi
🎓Тошкент Давлат Аграр Университети ҳузуридаги Тошкент вилояти Зангиота агротехнологиялар техникумига
ЎҚИШГА МАРҲАМАТ!

2022 йил 10 август кунидан бошлаб texnikum.edu.uz портали орқали ўз хужжатларингизни топширишингиз мумкин.

Қуйидаги йўналишлар бўйича кундузги шаклда: Ўқиш муддати 2 йил.

5-даражали таълим йўналишлари

♦️Ўсимликлар ҳимояси ва карантини агрономи.
♦️Ветеринария медицинаси.
♦️Автотранспорт логистикаси
♦️Бухгалтерия ҳисоби ва аудит.
♦️Электрон тижорат.
♦️Қишлоқ хўжалигини механизациялаш ва сервиси техник-технологи.
♦️Қишлоқ хўжалигини электрлаштириш ва автоматлаштириш.
♦️Маркетинг (тармоқлар ва соҳалар бўйича).
♦️Автомобил транспортиги техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш
♦️ Енгил саноат буюмларининг конструкцияси ва технологияси (ишлаб чиқариш турлари бўйича)

4-даражали таълим йўналишлари:
♦️Кинолог
♦️ Кўп каналли телекоммуникация тизимлари
♦️ Алоқа тармоқлари ва коммутация тизимлари.

Қуйидаги йўналишлар бўйича сиртқи шаклда: Ўқиш муддати 3 йил.

♦️Ветеринария медицинаси.
♦️Автотранспорт логистикаси .
♦️Бухгалтерия ҳисоби ва аудит.
♦️Қишлоқ хўжалигини механизациялаш ва сервиси техник-технологи. ♦️Қишлоқ хўжалигини электрлаштириш ва автоматлаштириш.
♦️Маркетинг.

🗺Манзил:Тошкент вилояти, Зангиота тумани, Назарбек ҳудуди, Ҳаракат МФЙ, Юқори олмазор 1-тор кўчаси 2-уй.

☎️Мурожаат учун телефонлар:
90-944-02-22, 99-824-15-57
99-791-56-12, 93-930-07-30, 70-974-63-18
Сайт: www.Tdauzat.uz
#тадбир
🎶 Зангиота тумани Маданият саройида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маданият ва санъат соҳасини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-112 Қарорига асосан “Маданият кунлари” доирасида Ўзбекистон давлат филармонияси Бухоро вилояти бўлинмасининг концерт дастури намойиши бўлиб ўтди.
Мутқаллигимизнинг 31 йиллик тантаналари олдидан бундай тадбирлар юртимиз аҳолисига байрамона шукуҳни бахш этиб туриши қувонарли ҳол.
Ушбу тадбирга ташриф буюрган меҳмонлар кўнгли ҳам завқу-шавққа тўлиб, буни ўз рақсларида ифода этишди.
Ташриф буюрганлар олқишидан Ўзбекистон давлат филармонияси Бухоро вилояти бўлинмаси жамоасининг ҳам катта масъулият билан тадбир тадориклари эл юрагига қувонч бахш этганидан мамнун бўлдилар.
👏Офарин, БУХОРО! https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimligi
#тадбир Миллий қадриятлар, урф-одатлар, оила ва ёшлар.
Республика Маънавият ва маърифат маркази Зангиота тумани бўлинмаси Оила ва хотин-қизлар бўлими билан ҳамкорликда “Миллий қадриятлар,урф одатлар,оила ва ёшлар” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Давра суҳбатида психолог Ш.Самесова, “Маърифат жамияти” аъзоси, шоир Э.Акрамов иштирок этишди.
Тадбирга 73 та маҳалланинг хотин-қизлар фаоллари, кўча бошилар ва маҳалла фуқаролари қатнашишди.Тадбирда тумандаги чевар аёллар миллий кийимлар кўргазмасини намойиш қилишди. Иқтидорли ёш қизчалар ўзларининг чиқишлари билан тадбир қатнашчиларига кўтаринки руҳ бағишлашди. Тадбир якунида психолог Ш.Самесова аёллар психологиясида рангларнинг ўрни ҳақида, кийимни қандай тартибда кийиш муҳимлиги, аёлни нафақат жамиятда балки оилада ҳам ҳурматини эътиборини у танлаган кийим ва ранглар белгилаб беришини психологик фактлар билан тушунтириб ўтди.