Zangiota tumani hokimligi
3.39K subscribers
40.6K photos
2.92K videos
46 files
13.7K links
Zangiota tumani hokimligi rasmiy kanali
Download Telegram
#жараён
🔹Зангиота туман ҳокими А. Тамикаев сектор раҳбарлари билан бирга темир йўл бўйларидаги таъмирлаш, ободонлаштириш ишларини синчиклаб кўздан кечиришмоқда. Йўл ёқалаб кетаётиб ҳам қўшимча таклифлар берилиб ободонлаштириш, тозалик ишларини мунтазам назоратга олиб туриш лозимлиги ҳудуд вакилларига тушунтирилмоқда. Атрофдаги дарахтлар суғорилиши, бегона ўтлардан тозалаб турилиши доимий юмушга айланиши таъкидланмоқда. https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimligi
#жараён Маҳалла ҳуқуқ-тартибот маскани.
📌Шундай маскан бугун Зангиота тумани 2-секторга қарашли "Қатортол" ҳудудида фойдаланишга топширилди. Унда туман ҳокими А. Тамикаев ва туман ИИБ бошлиғи Д. Муҳаммеджанов, Туман прокурори Х. Кенжаев, туман ДСИ бошлиғи Ш. Нафасов бошчилик мутасадди ташкилот раҳбарлари қатнашиб масканнинг ташкилий ва таркибий тузилиши билан танишдилар.
Ушбу маскан “Иқбол”, “Далигузар”, “Намуна” ва “Навқирон” МФЙларга хизмат қилиши билан аҳамиятли. Аҳолига енгиллик томони эса мурожаатлар жойида ҳал этилиши билан қувонарли.
Шунингдек, маҳалла ва қишлоқларда жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш фаолиятини бевосита амалга оширадиган, фуқароларнинг хавфсизлиги ва осойишталигини таъминлаш борасида ички ишлар органлари, бошқа ҳуқуқ-тартибот органлари ва жамоат тузилмаларининг маҳаллалар кесимида биргаликда ишлашини ташкил этадиган ички ишлар органларининг энг қуйи бўғинидаги таркибий тузилмаси яъни Маҳалла ҳуқуқ-тартибот масканини туманнинг бошқа ҳудудларида ҳам ташкил этилиши режага киритилди. Илк маскан фаолияти аҳоли тинчлиги йўлида хизмат қилишга ишонч билдириб дуога қўл очиб яхши ниятлар қилинди.
#муносабат
📌Ижтимоий тармоқда Зангиота тумани Бўзсув қишлоғи “ Улуғбек” МФЙда истиқомат қилувчи Эгамбердиeва Нозима 700 минг пул тўлов қилиб фермердан ер олгани ва у пулни қайтариб олгани, лекин ер унинг номида қолиб кейинчалик унга солиқдан муаммо бўлишидан чўчиётгани рўкач қилиб танқидий мазмундаги хабари юзасидан муносабат.
Ҳақиқатан ҳам мурожаатчи фуқаро Зангиота тумани Бўзсув қишлоғи Улуғбек МФЙда истиқомат қилади. Маҳалла раисига ҳам танқий мавзудаги ҳолат юзасидан мурожаат бўлган. Маҳалла раиси маҳалла фаоллари билан биргаликда мурожаатчининг оила аъзолари ишитирокида ҳолатни ўрганиб, 03.08.2022 йил ҳолати билан далолатнома тузган. Унда таъкидланишича фуқаро учун заҳирадан ажратилган ер майдони ўз яшаш манзилларидан узоқ бўлганлиги туфайли ер учун тўланган пулни қайтиб олиб, ер эгалигидан воз кечганлиги ва тушунтириш ишлари олиб борилганидан сўнг ҳолат юзасидан қўлёзма тушунтириш хатлари ҳам олинганини тасдиқловчи ҳужжатлар билан муаммо бартараф этилганини маълум қилишди.
Audio
Конституция нима? Конституцияга қандай ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиши мумкин?

“Авторадио” бошловчиси шу ва шу каби саволлар бўйича фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтган.

📍 Радиобошловчи тингловчилар ўртасида ўлим жазосини тиклаш ёки таъқиқлаш кераклиги бўйича ўзига хос сўровнома ўтказган.

🔖 Сўровнома иштирокчиларининг фикрларида ўхшашлик ҳам, фарқлар ҳам учради.

Veb-sayt | Telegram | Instagram | Facebook
Президент давлат идораларида “маҳалладан – республикагача” тамойили асосида кадрларни ўстириш тизими жорий қилинишини таъкидлади.

“Биз давлат хизматини маҳаллага тушириш бўйича катта ислоҳотларни бошладик. Ҳар бир маҳаллада – раис, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси ва хотин-қизлардан иборат яхлит тизим яратилди.

Бундан буён, раҳбарлик лавозимларига номзодлар маҳаллада одамлар билан ишлаган, уларнинг муаммосини ўз кўзи билан кўриб, ҳал қилган кадрлар орасидан танлаб олинади”, деди давлатимиз раҳбари.

Шунинг учун, 1 ноябрдан:

- эски намунадаги “объективка”дан воз кечилиб, илғор IT-технологиялар асосида ходимнинг малакаси ва салоҳияти, эришган натижаларини баҳолайдиган тизимга ўтилади;

- ходимни баҳолашда қайси олийгоҳни битиргани ёки қаерда ишлагани эмас, қандай билим-тажрибага эгалиги ва кўрсатган натижалари асосий мезон бўлиши шарт.

"Оддий қилиб айтганда, раҳбарликка таcодифан келиб қолишнинг олди олинади", деди Президент.

Facebook|Instagram|Twitter
♻️ Зангиота тумани Ўртаовул ҳудудида жойлашган “BEST TASTES TECHNOLOGY” МЧЖ қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш фаолиятини амалга ошириб келмоқда. Ушбу корхонада ҳўл мевалардан мураббо ва қуруқ меваларни истеъмолга тайёр ҳолда “UzKand” бренди асосида экспортга ва ички бозорга етказиб бермоқда. Корхона томонидан 230 минг доллар миқдоридаги маҳсулотлари Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Корея давлатларига экспорт қилинмоқда.
Куни кеча туманимизга ташриф буюрган инвесторлар - “Aparto”, “Inno homes” брендлари асосчиcи Миразиз Мираманов, Буюк Британиядан Paul Sclaire ва Peter Adams, Голландиядан Danillo Zwart ҳамда Ҳиндистондан Nadeem Ahmed Shaikh ушбу корхонанинг фаолияти билан яқиндан танишиш ҳамда келгусида ҳамкорлик қилиш учун ташриф буюришди. Инвесторлар ташриф давомида корхона маҳсулотларини Европа давлатларига экспорт қилиш бўйича музокаралар олиб бориб ҳамкорлик келишувларига эришишди. Уларга Зангиота туман ҳоким ўринбосари, инвестиция ва ташқи савдо бўлими бошлиғи Т.Болиқулов ҳамроҳлик қилди.
#Дайжест

❗️4 - август : БУГУН ВИЛОЯТДА

🔘Қибрай тумани. “
Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз

🔘Оққўрғон тумани.
Ўзбекистон умумий уйимиз

🔘Ўрта Чирчиқ тумани.
Ёшлар ~ эътибор марказида

🔘Янгийўл тумани.
Бир кафт азиз тупроқ

🔘Бекобод тумани. "
Харакатлар стратегиясидан тараққиёт стратегияси сари"

🔘Чиноз тумани.
Устоз шогирдлари билан пойтахтда

🔘Юқори Чирчиқ тумани.
Бугун Юқори Чирчиқ туманидаги бунёдкорлик ишларини тарғиб этиш мақсадида, туман фахрийлари ҳамда нуронийлар учун "Ислохотлар амалда" шиори остида 42 нафар туман ривожига катта ҳисса қўшган файрийлар учун саёҳат дастури тайёрланди

🔘Бўка тумани.
ёшлар даласида мўл ҳосил олинмоқда

🔘 Тошкент тумани.
Ёш чеварларга тикув дастгоҳлари етказиб берилди

🔘Зангиота тумани.
Маҳалла ҳуқуқ-тартибот маскани фойдаланишга топширилди

🔘Олмалиқ шаҳри.
Сектор раҳбарлари – маҳаллада

🔘Чирчиқ шаҳри.
Бугун шаҳримиздаги “Чирчиқ кимё-индустриал технопарки”да ҳудудий тармоқлараро саноат ярмаркаси бўлиб ўтди

🔘Бўстонлиқ тумани.
Ҳудудларда муаммолар ўрганилди

🔘Пискент тумани.
Сектор раҳбарлари фуқаролар учун сайёр қабул ўтказди

🔘Паркент тумани.
Қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказиш ишлари старт олди

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok