#сайёр_қабул 🔹Зангиота ҳудуди "Чорбоғ" маҳалласида янги қурилган намунавий уйлар ва эски маҳалла бирлашиб аҳоли истеъмоли ортган сув, электр тармоғи, йўл муаммолари йиғилиб қолган эди. Туман ҳокими аҳолини бирма-бир тинглаб, жойида ҳал қилиниши лозим бўлган муаммоларнинг талайгинасини ижроси ижобий бўлишига сўз берди. Ва бунда аҳоли жипслашиб биргаликда ҳал қилиниши лозим бўлган ишларга хашар йўли билан янада тезроқ эришиш мумкинлигини таъкидлади. https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimligi
#сайёр_қабул 📌Туман ҳокими "Чорбоғ" маҳалла аҳлининг муаммоларини жойига чиқиб ҳам ўрганди. Яъни аҳолига яқин манзилда қурилган ишлаб чиқариш корхонасидан чиқаётган ёқимсиз иснинг ҳамда "Салар" каналининг оқавалари оқиб ўтиши натижасида ҳудуд ҳавоси, яшаш жойларига атроф-муҳитни зарарлаётгани назоратини туман экология қўмитаси мутасаддисига алоҳида ўрганиб чиқиб тегишли таклиф киритишини тайинлади. Бундан ташқари айрим фаросатдан йироқ одамлар қилмиши билан юзага келган ахлат уюмлари тўпланиб қолган, маҳаллага олиб кирувчи кўча юзаси ҳам назардан четда қолмади. Маҳалла раисига "Маҳалла бедарвоза эмас", бу масалани кузатув камераси билан ҳал қилишдан бошқа чора йўқлиги ва ҳозирги ҳолатда муаммони ечишда сўнгги бор туман мутассадилари кўмак бериши ва келажакда назоратни МФЙ фаоллари ўз қўлига олиш зурурлиги тушунтирилди. https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimligi
#sport ⛳️Yengil atletika bo`yicha 3-bosqichli “Viloyat hokim kubogi” musobaqasining 2-tuman bosqichi joriy yilning 19-20-iyul kunlari tumandagi U.Musayev futbol oʻyingohida oʻtkazildi. Sektorda gʻolib boʻlgan MFY jamoalari oʻzaro gʻoliblik uchun bellashdilar. https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimligi
Мактаб формаларини тикиш авжида: янги ўқув йилидан мактабларда форма мажбурий бўлади
Ҳукуматнинг шу йил 19 майдаги 271-сонли қарори билан умумтаълим мактабларида ягона мактаб формасига ўтиш 2022/23 ўқув йилидан мажбурий қилинди. Хўш, тикувчилик корхоналари 6,6 миллионлик талабни қондира оладими? 👉Манба https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimligi

21 июль куни республиканинг кўплаб ҳудудларида максимал ҳаво ҳарорати +44 даражадан юқори бўлади.
Айрим вилоятларда термометр устунчаси +47 даражага кўтарилади.
Ўзгидрометнинг 21 июль куни учун ишлаб чиқилган қисқа муддатли об-ҳаво прогнозига кўра, Бухоро ва Навоий вилоятларида тунги муддатларда ҳам ҳаво ҳароратининг минимум қийматлари +30 +32 даражадан пастга тушмайди (кечаси намликнинг ортиши билан ҳарорат инсон физиологик ҳолатига дим, иссиқ иқлимий ҳиссиёт шароитини туҳфа этади).
Бугун тоғларда ҳам ҳаво ҳарорати +37 даража иссиқ кутилади. Ҳарорат пойтахт Тошкент ва водий вилоятларида +43 даражагача кўтарилади.
Қисқача айтганда, 21 июль куни Ўзбекистон осмони тўлиқ қуёшнинг фаол нур сочиш остида ўтади. Тоғларда ҳам ҳеч қандай ҳолатда булутлар ривожланмайди. 👉Манба https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimligi

❓Офтоб уришидан қандай ҳимояланса бўлади?
✍️ Шифокор Шерали Суннатуллаев:
✅ Кўчага чиқишдан олдин табиий материаллардан — пахта, ипакдан тайёрланган енгил кийимларни кийинг, улар терлашнинг олдини олади.
✅ Очиқ ранглардаги кийимларни кийинг, улар қуёш нурларини камроқ тортади.
✅ Юзингизни ва бошингизни салқин сув билан ювишингиз, соябон билан ҳимояланишингиз мумкин.
✅ Мунтазам равишда тоза сув ичинг, спиртли ичимликлардан сақланинг. Пиво ва коктейль каби яхна ичимликлар сувсизланишга олиб келади.
✅ Қуёш энг кўп нур тарқатадиган вақтда (соат 11 дан 16 гача) иложи борича кўчага чиқманг, машғулотларингизни, ишларингизни эрталаб ёки тушдан кейинга режалаштиринг. 👉Манба https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimligi

#жараён 🔹Зангиота тумани Туркистон ҳудуди 3-секторга қарашли "Боғишамол" МФЙда "Аёллар дафтари"га киритилган А.Навоий 2-тор кўча 19-хонадонда яшовчи болаликдан ногирон Раҳматова Сабира, 21-хонадонда яшовчи ногирон фарзанди бор Уринбаева Севара ва Х.Отажанов кўча 15- уйда яшовчи ногирон Абдуллаева Нодираларнинг турмуш тарзи ўрганилди. Уларнинг хонадонларига Зангиота тумани ҳоким ўринбосари С. Усманова ва Зангиота тумани Хотин-кизлар билан ишлаш ИИБ инспектори, майор Г.Тиллаева ҳамда "Боғишамол" МФЙ ҳоким ёрдамчиси М. Юсупов, маҳалла хотин-кизлар фаоли Г. Хувайдуллаевалар ташриф буюриб муоммо ва камчиликлари жойида ҳал этиш йўли билан бартараф этилди. https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimligi
Forwarded from AOKB TOSHKENT vil
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Ҳар бир шахс ишсизликда, ногиронликда ижтимоий таъминот олиш ҳуқуқига эгалигини белгилаб қўйиш лозим…”
Гулнора Маҳкамова
👉 @odiljon_tojiyev
Гулнора Маҳкамова
👉 @odiljon_tojiyev
📌Зангиота тумани тадбиркорлари билан навбатдаги учрашув 15-мактаб ҳудудида бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ишчи гуруҳи вакили А.Қобилов, Зангиота туман ҳокими ўринбосари Ж. Сафаралиев, туман ДСИ бошлиғи Ш. Нафасов ҳамда туман Савдо-саноат палатаси ТКМ бошқарма бошлиғи И. Шаропов иштирок этиб аниқ йўналишлар асосида тадбиркорлар муаммоларини ўрганишди. Саволномалар орқали таклифлар олинди. Тадбиркорлар фаолиятига тўсқинлик қилаётган муаммоларни аниқлаш ва уларни ҳал этиш бўйича эътирозлар, ўринли таклифлар мутасаддилар эътиборидан четда қолмади. Яъни, товар-хом ашё биржаси, давлат харидларида иштирок этишидаги муаммолари, солиқ сиёсатига оид масалалар, сертификатлаштириш, стандартлаштириш, эксклюзив ҳуқуқларни бекор килиш ва бошқа соҳалардаги рақобатга тўсиқ бўлаётган муаммоли долзарб масалалар бўйича фикр алмашинилди. Билдирилган аниқ фикрлар, муаммолар ўрганилиши ва бу масалалар раҳбариятга етказилиши ҳамда натижаси борасида маълумот берилиши таъкидланди.