Zangiota tumani hokimligi
3.76K subscribers
43.5K photos
3.21K videos
48 files
14.8K links
Zangiota tumani hokimligi rasmiy kanali
Download Telegram
#спорт_сектор_мусобақа ⚽️Чарм тўп бўйича сектор босқичлари ўртасидаги мусобақа Убай Мусаев ва Рамадон стадионида бўлиб ўтди.
Ушбу ўйинларда 1-сектор бўйича “Гулзор” МФЙ, 4-сектор бўйича “Ибрат” МФЙ, 2-сектор бўйича “Фаробий” МФЙ, 3- сектор бўйича “Обод тўқимачи” МФЙ жамолари ғалаба қозониб, туман босқичига йўлланмани қўлга киритишди. https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimligi
#тараддуд
📌Ҳайит намозини жойларда қулай ва хавфсиз ўқиш учун аҳолига шароит яратиш мақсадида

Айни дамда Зангиота туман сектор раҳбарлари – хусусан туман ҳокими А.Тамикаев бошчилигида барча туман матассади раҳбарлари иштирокида тайёргарлик ишларини ташкил этиш учун туман ИИБ ҳудудига йиғилишди. Ҳайит намозини адо этишда намозхонлар учун қулай ва хавфсиз шароит яратиш учун жиддий тайёргарлик кўриш бўйича кўрсатмалар олиниб, барча белгиланган манзили томон йўлга чиқди.

💠Барча ташкилотлар ҳар қандай ҳолатга шай тарзда Ҳайит айёмини муносиб кутиб олиш учун тайёр эканликларини билдиришди.

Ҳайит айёмини муносиб кутиб олишдаги хизматларида масъулларга куч-ғайрат, сабр тилаб қоламиз! https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimligi
Ўзбекистон халқига Қурбон ҳайити табриги

Поздравление народу Узбекистана с праздником Курбан хайит

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Қурбон ҳайити – улуғ байрам.
🕌Ҳайит кунларини ғанимат билиб, байрамнинг кўркига кўрк қўшадиган амали солиҳлар билан ўтказиш барчамизга насиб қилсин.
Ушбу муборак айёмда юртимиз равнақи, диёримизнинг осойишталиги, халқ фаровонлиги йўлида олиб борилаётган барча хайрли ишларимизда Яратганнинг ўзи мададкор бўлсин.
Яқинларимизни йўқлаб уларнинг ҳолидан хабар олиш, ёши улуғларни зиёрат қилиш, муҳтожларга меҳр-мурувват кўрсатиш, оилаларга хурсандчилик улашиш етим-есирлар бошини силаш, қариялар, касалмандлар, муҳтожлардан хабар олиш, уларнинг кўнгилларига ҳам байрам шукуҳини олиб кириш Пайғамбаримиз соллалоҳу алайҳи ва салламдан қолган, мусулмон кишига хос бўлган гўзал фазилатлардандир.
Бизга ҳам гўзал айёмда шундай амалларни бажаришни насиб этганига шукур!
Халқимизга хос меҳр-мурувват, бағрикенглик ва саховат ифодаси бўлиб келган Қурбон ҳайити барчамизга муборак бўлсин!
📝 Муборак Қурбон ҳайити муносабати билан сиз азизларни Зангиота тумани ҳокимлиги номидан самимий муборакбод этамиз!
Forwarded from AntiFake.uz
UZ: Телеграм мессенжеридаги гуруҳларда “Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси” номи остида очилган сохта аккаунт номидан 18 ёшга тўлган ҳар бир фуқарога 789 000 сўмдан бир марталик тўлов тўланиши айтилган маълумотлар тарқатилмоқда. Мазкур хабарлар ёлғон ва ҳақиқатга мос келмайди.

‼️ Эслатиб ўтамиз, аҳоли ўртасида ёлғон ахборот тарқатганлик учун жавобгарлик мавжуд👆

RU: В группах мессенджера Telegram мошеннический аккаунт с наименованием “Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси” распространяет информацию о том, что якобы каждому гражданину, достигшему 18-летнего возраста будет выплачена сумма в размере 789 000 сум. Данная информация не соответствует действительности.

‼️ Напоминаем Вам об ответственности за распространение недостоверной информации 👆

FacebookInstagramTwitterTelegram
Дам олиш яна 2 кун давом этади

Ўзбекистонликлар иш ҳафтасининг туридан қатъи назар эртага ва эртадан кейин дам олишади.

▪️Жумладан:

11 июль – душанба, Президент Фармонига мувофиқ барча ходимлар учун дам олиш куни;

12 июль – сешанба:

а) беш кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун 16 июль — шанбадан кўчирилган дам олиш куни;
б) олти кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун қўшимча дам олиш куни.
Бугун Президент ҳузурида туман ва шаҳарларда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар самарадорлигини Самарқанд вилояти мисолида ўрганиш натижалари юзасидан йиғилиш ўтказилади.

Сегодня Президент проведет совещание по рассмотрению результатов изучения эффективности социально-экономических реформ на примере Самаркандской области.

Facebook|Instagram|Twitter
Ижтимоий тармоқларда банкоматлардан нақд пул ечишда оширилган комиссия тўловлари тўғрисидаги хабарлар бўйича Марказий банк муносабати

🔸Бугун, 2022 йилнинг 11 июль куни тушликдан кейин, ижтимоий тармоқларда айрим банкоматлардан нақд пул ечишда ечилаётган нақд пул миқдоридан келиб чиқиб 3 фоизгача комиссия тўловлари олинаётганлиги тўғрисида хабарлар тарқалди.

🔸Марказий банк ушбу ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қилади:

🔸Биринчи навбатда, байрам кунлари муносабати билан республика ҳудудидаги 9500 дан ортиқ банкоматларнинг узлуксиз ишлаши ва етарли миқдорда нақд пуллар билан таъминлаш чоралари кўрилган.

🔸Банкоматлардан нақд пул ечиш учун комиссия тўловлари тижорат банклари томонидан банкоматга хизмат кўрсатиш харажатларидан келиб чиқиб мустақил белгиланади ва бугунги кунда 1 фоиздан ошмайди.

🔸Айрим тижорат банки томонидан алоҳида бир банкоматда эксперимент тариқасида табақалашган юқори комиссия тўлови ўрнатилган бўлса, эркин бозор шароитида бу ўзини оқламайди. Зеро, бошқа банкоматларда комиссия тўлови 1 фоиз ёки ундан паст қилиб белгиланганлиги сабабли истеъмолчилар арзон хизматидан фойдаланишни афзал кўради. Манба
#саҳоват 🟢КЎНГИЛНИ ОБОД АЙЛАГАНЛАР Зангиота туманининг барча маҳалла фуқаролари йиғинида Қурбон ҳайити муносабати билан саҳоватпеша инсонлар кўмагида қариялар, эҳтиёжманд оилалар, дардманд кишилардан хабар олиниб, эътибор кўрсатилди. Озиқ-овқат, кийим-кечак, пул маблағлари кўринишидаги саҳоват ёрдамлари бу кун кўнгилларни хушнуд қилди. Дуоларга қўл очилди. Аслидаку бундай тадбирлар ҳар бир ҳудуддаги маҳалларларда кунора ташкил этилиб турса ҳам байрам арафасидаги меҳр-шавқат, эътиборнинг ўрни бўлакча бўлди. ⚡️Орамиздан меҳр-оқибат аримасин! https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimligi