Zangiota tumani hokimligi
3.46K subscribers
40.9K photos
2.94K videos
47 files
13.8K links
Zangiota tumani hokimligi rasmiy kanali
Download Telegram
#Зангиота_тумани

📣“Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш” ғояси остида тарғибот тадбирлари бўлиб ўтмоқда

Зангиота тумани Эшонгузар ҳудуди Дўстлик ва Амир Темур маҳалласидаги ижтимоий ва маънавий ҳимояга мухтож фуқаролар иштирокида туманда жойлашган Маданият саройи биносида “Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш” ғояси остида тарғибот тадбири бўлиб ўтди.

📍 Аҳолини юртимизда ва дунёда бўлаётган сиёсий, ижтимоий-иқтисодий вазиятдан хабардор қилиш мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини жамоатчиликка таъсирчан усулларда етказиш, аҳолининг кайфиятини кўтариш, уларда ислоҳотларга дахлдорлик туйғусини мустаҳкамлаш, меҳр-оқибат, шукроналик, ўзаро ёрдам каби миллий ва умуминсоний қадриятларни янада кучайтиришга қаратилган маданий- маърифий тадбирда Тошкент давлат аграр университетининг доценти Номозов Фазлиддин Бахрамович, спорт бўйича мураббий Тўраев Фарход иштирок этишди. "Дўстлик" ва "Амир Темур" маҳалла аҳолиси иштирок этди.
#Зангиота_тумани

📣 3 кун. “Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш” ғояси остида тарғибот тадбирлари бўлиб ўтмоқда
.

Зангиота тумани "Амир Темур" ва "Ойбек" маҳалласидаги ижтимоий ва маънавий ҳимояга мухтож фуқаролар иштирокида туманда жойлашган Маданият саройи биносида “Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш” ғояси остида навбатдаги тарғибот тадбири бўлиб ўтди. Тадбирда бириктирилган тарғиботчилар ўз маърузалари билан иштирок этишди.

👉 “Арт Флект” нашриёти томонидан китоб ярмаркаси ўтказилди. Тадбирда викторина саволлар видео роликлар хам намойиш этилди. Туман Маданият бўлими томонидан концерт дастури намойиш этилди.

https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimligi
Президент Шавкат Мирзиёев Қашқадарёга икки кунлик сафарини якунлаб, Тошкентга қайтиб келди.

Президент Шавкат Мирзиёев завершил двухдневную поездку в Кашкадарьинскую область и вернулся в Ташкент.

#Mirziyoyev #safar #Qashqadaryo

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#ЗАНГИОТА ТУМАНИ Секторларида нима гап?

📌ИНСОН МАНФААТЛАРИ ҲАР НАРСАДАН УСТУН

1️⃣-сектор:
Бугунги кунда халқ билан учрашиб, жойларга чиқиб уларнинг дардига қулоқ тутиш, шу орқали аҳолининг розилигига эришиш ҳар бир раҳбарнинг бош вазифасига айланди.
Айниқса, ҳудудий сектор масъуллари томонидан жойларда ташкил этилаётган сайёр қабуллар мавжуд муаммоларни ижобий ҳал этишда, шак-шубҳасиз, кутилган натижаларни бермоқда. Яқинда 1-сектор масъуллари томонидан фуқаролар қабули ўтказилди ҳамда бевосита аҳоли уйларига борган ҳолда ҳар бир мурожаат ўрганилди. Мавжуд муаммо ва уларнинг ечими жойида ҳал этилиб, айримлари тегишлича ташкилот ва муассасаларга йўналтирилиши белгилаб олинди.

* * *
2️⃣-сектор: Ноқонуний қурилишлар билан боғлиқ масалалар ҳамиша долзарб бўлиб келган ва бунга қарши барча тегишли чоралар кўрилиб, қонун барча учун баробар эканлиги таъкидланмоқда. Туман ҳокимлиги, прокуратура ва Иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаменти, Давлат солиқ инспекцияси, Ички ишлар бўлими ҳамда бир қатор мутасадди ташкилотлар вакиллари иштирокида 2- ва 3-секторлар ҳудудида фуқаролар томонидан қурилаётган ноқонуний қурилмалар бўйича ўрганишлар олиб борилди.
Ўрганишлар вақтида айрим фуқаролар томонидан ҳаттоки, ер остидан ўтган юқори босимли газ қувури устида қурилиш амалга оширилаётганлиги маълум бўлди. Ушбу ноқонуний қурилма эгасига тегишли тушунтириш берилди. Қурилиш жараёни тўхтатилиб, белгиланган тартибда бартараф этилди.

* * *
3️⃣-сектор:
“Хонободтепа” маҳалласи фуқаролари иштирокида очиқ мулоқот тарзида оммавий сайёр қабул ўтказилди. Учрашувда Тошкент вилояти Халқ қабулхонаси, туман ҳокимлиги, туман Халқ қабулхонаси, туман Ички ишлар бўлими, туман Бандликка кўмаклашиш маркази, “Хонобод” ҳудудидан Халқ депутатлари туман кенгашига сайланган депутатлар, бир қатор ташкилот ва муассаса вакиллари иштирок этди. Қабул жараёнида аҳоли тадбиркорлик фаолияти, инсон ҳуқуқлари, ҳуқуқий муносабатлар ва бошқа соҳалар бўйича ўзларини қийнаётган муаммолари билан мурожаат қилиб, керакли тавсияларни олишди. Келиб тушган мурожаатларга тегишлилиги бўйича қонуний йўл-йўриқ кўрсатилиб, ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

* * *
4️⃣-сектор:
“Тарнов” маҳалласидаги тадбиркорлар ҳамда маҳалла фуқаролари билан ўтказилган очиқ мулоқотда 4-сектор раҳбари, Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Шерали Нафасов, Бош вазир қабулхонаси туман филиали раҳбари Жалолиддин Сафаралиев иштирок этди. Тадбир давомида тадбиркорлар ўз муаммоларини масъуллар билан ҳал этдилар.

Бу каби сайёр қабуллар ҳар бир сектор ҳудудида белгиланган жадвал асосида ўтказилмоқда. Шунингдек, ҳар шанба кунлари депутатлар томонидан ҳам ўзлари сайланган округларида ана шундай учрашувлар ташкил этилиб, аҳолига амалий ёрдам кўрсатилмоқда.

Зангиота туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimligi

Telegram
Zangiota tumani hokimligi®
Zangiota tumani hokimligi Axborot xizmati

Информационная служба хокимията Зангиатинского района
#ЗАНГИОТА ТУМАНИ
#Огоҳлик

🚦ЙЎЛ ҚОИДАСИ – УМР ФОЙДАСИ!

👮‍♂️Инсон учун ўзининг тинч-тотувликда ўтказадиган ҳаётидан-да ширин неъмат йўқ. Аммо хоҳлаймизми-йўқми гоҳида кутилмаган ҳодисалар содир бўладики, бундан афсус дейишдан бошқа илож қолмайди. Ана шундай афсус-надоматлар сабабчисидан бири йўл-транспорт ҳаракати жараёнида содир бўладиган бахтсиз ҳодисалардир.
📝Рақамларга мурожаат этсак, жорий йилнинг ўн ойи мобайнида туманимизда 40 та йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бундан 27 нафар инсон бахтсиз ҳодисалар жабрдийдасига айланди, 17 нафари ҳаёт билан видолашди.
❗️Мана шундай салбий ҳолатлар юз бермаслиги учун туман Ички ишлар бўлими ходимлари томонидан жойларда аҳоли ўртасида мунтазам учрашувлар ташкил этилиб, тушунтириш-тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.
📌Йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, ҳаракат хавфсизлиги бўйича бу каби профилактик тадбирлар 4-сектор ҳудудидаги маҳаллаларда, “Far Vab” қўшма корхонасида ҳам ўтказилди.

Дилшод УМАРОВ,
туман ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошлиғи.
Зангиота туманида 2020 йил 13 ноябрь ҳолатига COVID -19 Коронавирус касаллиги тасдиқланган беморлар тўғрисида МАЬЛУМОТ

✳️ Сўнгги маълумотларга кўра Зангиота туманида шу кунга қадар касалланганлар сони жами 1024 нафарни ташкил этиб, шундан даволаниб хозирда уйга чиқарилганлар 996 нафарни ташкил этади.

✳️ Жорий йилнинг 13 ноябрь холатига кўра туман бўйича 12 нафар шахслар касалланган бўлиб, 3 нафари касалхонада, 9 нафари уй шароитида шифокорлар назоратида бўлиб, карантин қоидаларига тўлиқ риоя қилган холда даволанмоқдалар. Уй шароитида даволанаётган беморларнинг аҳволи қониқарли.

Зангиота тумани COVID 19 штаби

https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimligi

Telegram
Zangiota tumani hokimligi® | Uyda qoling!
Zangiota tumani hokimligi Axborot xizmati