Zangiota tumani hokimligi
3.76K subscribers
43.5K photos
3.21K videos
48 files
14.8K links
Zangiota tumani hokimligi rasmiy kanali
Download Telegram
#Ҳашар_- элга_ярашар

Ободонлаштириш ва ҳашар ишлари давом этмоқда. Тумандаги "Туркистон" маҳалласи "Туркистон" қабристонида ҳашар ташкиллаштирилди.

https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimligi
#Спорт
#ИИБ_кубоги

Зангиота туманида жойлашган 71186-сонли ҳарбий қисм спорт мажмуасида "Шарқ якка кураши" бўйича Зангиота тумани ИИБ бошлиғи кубоги мусобақаси ўтказилди. Мусобақада туманимизнинг 300 га яқин спортсевар ёшлари иштирок этдилар. Мусобақа кўтаринки руҳда ўтди. Иштирокчилар ғолибликги қўлга киритиш учун бор маҳоратларини ишга солдилар.
Мусобақа сўнгида ғолибларга туман Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг фахрий ёрлиқ ва эсталик совғалари топширилди.

https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimligi
#Бугун - Хотира ва қадрлаш куни

БАЙРАМ ТАБРИГИ ЕТКАЗИЛДИ

Шу кунларда Иккинчи жаҳон уруши фахрийларига Давлатимиз раҳбарининг табриги ва пул мукофотлари, совға-саломлари етказилмоқда.
Фахрийлар хонадонларига ташриф буюрилмоқда. Шу муносабат билан Тошкент вилояти Экология партияси раиси Фурқат Ахмаджанов, Зангиота тумани депутатлари Нигора Халходжаева ва Тимур Гибадулинлар "Қуёшли" маҳалласи, "Эркин" кўчасидаги 319-уйда истиқомат қилаётган фронт орти иштирокчиси 92 ёшли Фозил бобо Мадрахимов хонадонида бўлдилар. Отахонни байрам билан муборакбод этиб, дуоларини олдилар..

https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimligi
#Farobiy_mahallasi
#Nuroniy_va_faxriylar_doim_e'tiborda

9-may "Xotira va qadrlash" kuni munosabati bilan mahallada istiqomat qiluvchi nuroniy otaxon va onaxonlardam Farobiy mahalla raisi, xotin qizlar faoli va yoshlar yetakchilari bilan birgalikda xabar olindi.

Hamisha ardog'imizdasiz aziz onaxon va otajonlarimiz.


https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimligi
#хотира_ва_қадрлаш_куни

Тумандаги "Кенг кичик" маҳалласи хотира майдонида 9-май "Хотира ва қадрлаш куни" муносабати билан маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Маҳалла нуронийлари таклиф қилинди.Мактаб ўқувчилари тамонидан турли байрам чиқишлари қилинди.

https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimligi