Zangiota tumani hokimligi
3.39K subscribers
40.6K photos
2.92K videos
46 files
13.7K links
Zangiota tumani hokimligi rasmiy kanali
Download Telegram
#Очиқ эшиклар куни
Тошкент Давлат аграр университети ҳузуридаги Зангиота Агротехнологиялари техникумида “Очиқ эшиклар куни” тадбири бўлиб ўтмоқда.
Тадбирда тумандаги барча умумтаълим мактаблари битирувчилари иштирок этиб, ўқув муассасасида талабаларнинг сифатли таълим олишлари учун яратилган шароит ва имкониятлар билан яқиндан танишишди.
Жумладан, қулай жиҳозланган ва замонавий компьютер жамланмаларига эга ўқув хоналари иштирокчиларда катта тассурот қолдирди. “Очиқ эшиклар куни” тадбири доирасида профессор-ўқитувчилар томонидан битирувчи ўқувчиларга маҳорат дарслари ўтиб берилди.
Ушбу учрашув барча ўқувчиларда кўтаринки руҳ ва илиқ таассурот қолдирди.
https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimligi
#Онлайн
#Жараён
#Ҳоким_ёрдамчилари
#Ёшлар_ишлари_агентлиги
Туманимиз маҳаллаларидаги тунги вазиятни яхшилаш, маҳалла тинчлигини олдини олиш мақсадида Туман ИИБ, Миллий гвардия, Ҳоким ёрдамчилари, Ёшлар ишлари агентлиги билан ҳамкорликда тунги рейд тадбирларига старт берилди.


https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimligi
#Рамазон_кун_ҳикмати

Сенга бахт керак бўлса, давлат истасанг, кўнгилларни олмоққа, каттахилликни тарк этмоққа кириш.

Жалолиддин Румий

Кунингиз хайрли ўтсин!
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
O'zR Qishloq xo'jaligi vazirligi ishtirokida O'zbekiston 24 telekanali orqali namoyish etiladigan “Studiya 24” dasturining navbatdagi soni agrar sohadagi taʼlimga bag‘ishlandi. Unda quyidagi fikrlar bildirildi:

🔰2022-2023-o‘quv yilidan boshlab Xalqaro qishloq xo‘jaligi universiteti ish boshlaydi.

🔰 So‘nggi besh yilda agrar sohaga 2 milliard 500 million dollar xorijiy kreditlar jalb qilindi. Hozirgacha shundan 1 milliard 700 million dollari o‘zlashtirilib, 4 mingga yaqin loyiha amalga oshirilgan.

🔰Bugungi kunda umumiy qiymati 400 million dollarlik 580 ta yangi loyiha shakllantirilgan.

🔰 2022-yilda 6 ta viloyatda qariyb 2 ming gektar intensiv bog‘ va tokzorlar barpo etilishi, jami 115 ming tonnali 17 ta kichik agrologistika markazi ishga tushirilishi rejalashtirilgan.

Qolgan maʼlumotlarni kanalimizda beriladigan ko‘rsatuvning to‘liq talqinidan bilib olishingiz mumkin.

👉Dastur beksteydji
#билдириш

📌 30 апрель куни умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 26 апрелдаги тегишли фармойиши асосида жорий йилнинг 30 апрель куни "Маҳалла ободлиги – юрт фаровонлиги" шиори остида умумхалқ хайрия ҳашари ташкил этилади.

Атрофни обод этиб, яшаб турган гўшасини саранжом-саришта сақлаш – халқимизнинг азалий қадриятларидан бири саналади.

Ўзбекистон "Маҳалла" хайрия жамоат фонди, Ўзбекистон фахрийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш "Нуроний" жамғармаси, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирликлари, Ёшлар ишлари агентлиги, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, кенг жамоатчилик ушбу савобли ғоянинг ташаббускоридир.

Азиз тумандошлар!

"Маҳалла ободлиги – юрт фаровонлиги"
шиори остида ташкил этиладиган умумхалқ хайрия ҳашарида фаол иштирок этинг.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
#Онлайн
#Жараён
Маҳаллабай ишлаш ва тадбирикорликни ривожлантириш агентилиги директори М.Убайдуллаев ташаббуслари билан Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби билан ҳамкорлигида ташкил этилган "Ҳоким ёрдамчилари фаолиятини самарали ташкил қилиш: Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш , аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш йўллари" мавзусидаги семинар-тренинг давом этмоқда

Ўқув-семинар машғулоти Тошкент шаҳар Бизнес ва тадбиркорлик олий мактабида Агентлик ва Олий мактаб профессор ўқитувчилари шу билан бир қаторда Республика вакиллари иштирокида Зангиота туман ҳоким ёрдамчилари малака оширишлари ҳамда уларнинг фаолиятини янада такомиллаштириш ва сифатли ташкил этиш мақсадида ўтказилмоқда.

https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimligi
#Биласизми

🗓 Рамазон байрами муносабати неча кун дам олиш берилади?

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселекторда келгуси ҳафтада Рамазон Ҳайити муносабати билан ҳам аҳолимизга яна 5 кунлик дам олиш берилиши маълум қилинди. Аслида бу янгилик эмас, ўтган йили декабрь ойидаги Президент фармонида бу назарда тутилган эди, бугун қайта эслатиб ўтилди холос.

Кўпчилик дам олиш қайси кунларга тўғри келишини сўрамоқда.

Бу ерда 2 та муҳим маълумотни билишингиз керак:

1️⃣ кетма-кет 5 кунлик дам олиш ҳаммага эмас, фақат ҳафтасига 5 кун ишловчиларга 5 кун дам олиш бўлади. Ҳафтасига 6 кун ишловчиларга эса 4 кун дам олиш берилади;

2️⃣ Президент фармонида 4 май (чоршанба) ва 5 май (пайшанба) кунлари дам олиш кунлари деб эълон қилинган. Лекин бу ерда Рамазон Ҳайити 3 майга тўғри келиши ҳисобга олинган. Ҳали Ҳайит қайси кунга тўғри келиши аниқ эмас, аммо 2 май куни бўлиши эҳтимоли жуда юқори. Шу сабабли дам олиш кунларида ўзгариш бўлиши мумкин.

Келинг, Ҳайит байрамини 2 майга тўғри келади деб тасаввур қиламиз. Шунда дам олиш кунлари қуйидагича бўлади:

ҳафтасига 5 кун ишлайдиганлар учун:

1️⃣ 30 апрель (шанба);
2️⃣ 1 май (якшанба);
3️⃣ 2 май (душанба) – Рамазон ҳайити;
4️⃣ 3 май (сешанба) — кўчирилган дам олиш куни;
5️⃣ 4 май (чоршанба) — кўчирилган дам олиш куни.

Изоҳ: 5 кун ишловчилар кўчирилган дам олиш кунлари эвазига 7 май ва 14 май шанба кунлари ҳам ишга чиқиши керак бўлади.

ҳафтасига 6 кун ишлайдиганлар учун:

1️⃣ 1 май (якшанба);
2️⃣ 2 май (душанба) – Рамазон ҳайити;
3️⃣ 3 май (сешанба) – қўшимча дам олиш куни;
4️⃣ 4 май (чоршанба) – қўшимча дам олиш куни;

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
Ҳоким ёрдамчиси-халқ ёрдамчиси!
Тумандаги “Навқирон” маҳалласи Ҳоким ёрдамчиси ҳар бир фуқаронинг муаммосига амалий кўмак бермоқда.
Бугун маҳалладаги ҳонадонларнинг бирига субсидия асосида иссиқхона қуриб беришда ўз кўмагини кўрсатди.

https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimligi