Zangiota tumani hokimligi
3.45K subscribers
40.7K photos
2.93K videos
46 files
13.7K links
Zangiota tumani hokimligi rasmiy kanali
Download Telegram
#Зангиота_тумани
#Ҳоким_ёрдамчилари
#Амалий_жараён
Ҳоким ёрдамчилари дам олиш куни бўлишига қарамай ўзларининг маҳаллалари кесимида электрон платформадаги камчиликларини бартараф этишмоқда. Уларнинг фаолиятида энди катта ўзгаришлар бўлади. Рақамларга боғлиқ бўлган платформадан фойдаланишни секторлар кесимида Республика ишчи гуруҳи томонидан қаттиқ назоратга олинган.

https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimligi
#эзгулик

4-сектор томонидан ёшлар дафтарига киритилган фуқароларга субсидия асосида ҳар бири 9,7 млн.сўмга олиб берилган мотокультиваторлар самарали ишлатилиб, ёшларни даромадлари кўпайиб бормоқда. Зангиота тумани 4-секторга қарашли "Аччи сой" МФЙда "Ёшлар дафтари"га киритилган 4 нафар фуқароларга субсидия асосида бир ой илгари мотокультиваторлар олиб берилган эди. Мотокультиваторларга эга бўлган ёшларнинг қўли-қўлига тегмаяпти. Буюртмалар бисёр. Биз, мана шу мотокультиватор эгаларидан бири, "Аччисой" МФЙ Абай кўчаси 30-уйда яшовчи Азизбек Жўнаев билан суҳбатлашдик. Ярим кун мобайнида мотокультиватор кўмагида бемалол бир гектар ерни ҳайдаб бераяпман. Бугун эса ёшлар боғида ташкил этилган ҳашарда кўмак бериш мақсадида келдим дея, Азизбек яхшигина даромадга эга бўлаётгани, бу эса унинг оилавий бюджетига салмоқли ҳисса қўшаётганлигини мамнуният билан таъкидлаб ўтди.

https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimligi
#Онлайн
#Жараён
#ДХХ_кубоги_учун
Жамоаларнинг кучлилиги бизни лол қолдирмоқда!
Туманимизда жойлашган 4-сектор ёшлари ўртасида 2 хафтадан бери бўлиб ўтаётган футбол мусобақасига старт берилди. Кучлиларнинг зарбаси ўта кучли даражада давом этмоқда.

https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimligi
#диққат

Ҳурматли туманимизда истиқомат қилаётган солиқ тўловчилар! Куни кеча 15 апрель - жисмоний шахслар мол-мулк ва ер солиқларини тўлашнинг охирги куни ҳақида Зангиота тумани ҳокимлиги телеграм каналида ва бошқа кўплаб бошқа ахборот воситалари орқали маълумот берган эдик. Солиқ Кодексининг 423-ҳамда 440-моддаларида жисмоний шахсларни мол-мулк ва ер солиғи 15 апрель ва 15 октябргача тенг улушда тўлаши белгиланган бўлса, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 51-моддасида эса " Фуқаролар Қонун билан белгиланган солиқлар ва маҳаллий йиғимларни тўлашга мажбурдирлар деб белгиланган. Яъни шуни таъкидлаб ўтмоқчимизки, тенг улушда 15 апрелгача тўланмаган солиқлар ҳисобидан ҳар бир кечиккан кун учун пеня ёзиб борилади. Бу эса оила бюджетига оз бўлсада, аммо йиғила бориб, салбий таъсир кўрсатади. Шунинг учун ҳар биримиз фуқаролик бурчимизга риоя қилган ҳолда солиқларни ўз муддатида тўлаб борайлик! Зангиота тумани давлат солиқ инспекцияси.


https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimligi
#ta’lim

OLIMPIADA O‘TKAZILDI

O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining 2020-yil 12-avgustdagi “Kimyo va biologiya yo‘nalishlarida uzluksiz ta’lim sifatini va ilm-fan natijadorligini oshirish chora-tadbirlari to‘g‘risida”gi PQ-4805-son qarorida 2021-2022-yildan boshlab kimyo va biologiya yo‘nalishlarida kadrlar tayyorlayotgan barcha oliy ta’lim muassasalari umumta’lim bitiruvchi sinf o‘quvchilari o‘rtasida ko‘p bosqichli (tuman, shahar-viloyat-oliy ta’lim muassasasi) kimyo va biologiya fani bo‘yicha olimpiada o‘tkazish, 1-, 2-, 3-o‘rinlarni egallagan o‘quvchilarni oliy ta’lim muassasasining mablag‘lari hisobidan imtihonsiz o‘qishga qabul qilish belgilangan. Zangiota tumani xalq ta’limi bo‘limi tasarrufidagi ta’lim muassasalarining bitiruvchi sinf o‘quvchilari o‘rtasida mazkur olimpiadaning tuman bosqichi Chirchiq Pedagogika instituti o‘qituvchilari tomonidan o‘tkazildi.

https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimligi