Zangiota tumani hokimligi
3.78K subscribers
43.7K photos
3.23K videos
48 files
14.9K links
Zangiota tumani hokimligi rasmiy kanali
Download Telegram
#Фан ойлиги

МИЛЛИЙ ЛИБОС ВА ҚАДРИЯТЛАР

Март ойи тумандаги умумтаълим мактабларида "Миллий қадриятлар ойлиги" деб эътироф этилган бўлиб, мазкур ойлик муносабати билан мактабларда турли тадбирлар ўтказилмоқда.
Хусусан, ойлик доирасида 13-умумтаълим мактабида ўтказилган "Миллий либослар, миллий қадриятлар" номли кўрик-танлов барчага манзур бўлди.
⚡️⚡️⚡️"Zangiotatumangaz" газ таъминоти бўлими ОГОҲЛАНТИРАДИ ❗️❗️❗️❗️

Ис гази табиий газдан ташқари, кўмир ва бошқа органик моддаларнинг чала ёнишидан ҳам пайдо бўлади. Бу газ нафас йўллари орқали организмни, хусусан, марказий асаб тизимини зарарлайди. У гемоглобин билан боғланиб кислородга нисбатан 300 маротаба кучли бирикма – карбоксигемоглобин ҳосил қилади.

Оқибатда гемоглобиннинг тўқималарга кислород ташиш хусусияти кескин пасайиб, гипокцияга, оғир ҳолатларда эса – анокция ва ўлим ҳолатига олиб келиши мумкин. Бундай ҳолларда бош қаттиқ оғрийди, айланади. Қусиш, ҳушдан кетиш кузатилади ҳамда нафас олиш секинлашади.

Биринчи ёрдам кўрсатиш учун, аввало, заҳарланган кишини зудлик билан тоза ҳавога олиб чиқиш ва тез ёрдам чақириш зарур. Тез ёрдам етиб келгунча юзаки нафас олишда ёки нафас олиш тўхтаб қолганида сунъий нафас олдириш лозим.

Хонадонингизда газ таъминоти ёки фойдаланишда муаммолар вужудга келса куннинг 24 соат давомида 104 телефон рақамига зудлик билан мурожаат этинг.
👉🏻 https://t.iss.one/zangiotatumangaz
❗️ДИҚҚАТ, ТАНЛОВ!

📣Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан Тошкент вилояти ҳокимлиги, вилоят Маданият бошқармаси, Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси, вилоят Ёзувчилар уюшмаси, Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлимлари билан ҳамкорликда Тошкент вилояти ҳокими мукофоти учун "Янги Ўзбекистонда янги овозлар" вилоят кўрик-танлови эълон қилинади.

▶️ Танлов йўналишлари:

1. 🪕 Энг яхши миллий мақом ижрочиси;
2. 🎼 Энг яхши фольклор (лапар, ўлан, жиров, оқин, бахшичилик) ижрочилиги;
3. 🎹Миллий эстрада йўналишидаги энг яхши қўшиқ ижрочиси;
4. ✍️ Қўшиқ учун ёзилган энг яхши шеър;
5. 🎼Қўшиқ учун ёзилган энг яхши мусиқа.


🧍‍♂️🧍 7 ёшдан 70 ёшгача бўлган мақом, миллий эстрада ҳонандалари ва ҳаваскорлари, фольклор жамоалари ва яккахонлари, шоир ва бастакорлар иштирок этишлари мумкин.

Танловга тақдим этиладиган асарларда она-Ватан, баҳор васфи, Наврўз қадриятлари, умуминсоний фазилатлар, меҳр-оқибат, эзгулик ва саҳоват туйғулари тараннум этилиши мақсадга мувофиқдир.

⚠️Танловнинг энг муҳим шарти — тақдим этиладиган асарлар янги тайёрланган ижод намуналаридан иборат бўлиши керак.

🎁Танлов ғолиблари Наврўз байрамига бағишлаб ўтказиладиган оммавий сайил тадбирларида эълон қилинади ва мукофотланади.

🏆Танловда бешта йўналиш бўйича ғолибларни қуйидаги пул мукофотлари кутмоқда:

🥇-ўрин учун 5 миллион сўм;
🥈-ўрин учун 3 миллион сўм;
🥉-ўрин учун 2 миллион сўм.

🎖Шунингдек, ҳар бир йўналиш бўйича биттадан рағбатлантирувчи мукофотлар ҳам таъсис этилган.

Танловга материаллар 2022 йилнинг 15 мартигача (видео, аудио, электрон матн кўринишида) қабул қилинади.

📞Мурожаат учун телефонлар:
99-859-25-11, 97-448-56-57 (мусиқий ва ижрочилик йўналишлари)
99-484-83-34 (шеърият йўналиши)

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
📊 Ахборот хизмати раҳбарлари фаолияти самарадорлиги рейтинги эълон қилинди

2022 йилнинг январь-февраль ойларида АОКА томонидан республика даражасидаги 139 та ташкилот ва идора, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳри ҳамда 206 та туман ва шаҳар ҳокимликлари матбуот котибларининг 2021 йил II ярим йилликдаги фаолияти самарадорлиги ўрганилди ҳамда Адлия вазирлигида 3187-рақам билан рўйхатдан ўтказилган Низомга кўра 10 та асосий мезон бўйича баҳоланди.

● Республика даражасидаги 139 нафар матбуот котибидан 45 нафарининг иш натижалари юқори, 57 нафариники ўрта, 33 нафариники қониқарли, 4 нафарининг фаолияти паст даражада, дея баҳоланди.

● Туман ва шаҳарлар ҳокимликлари кесимида 206 нафар матбуот котибидан 14 нафарининг фаолияти юқори, 97 нафариники ўрта, 75 нафариники қониқарли, 9 нафариники эса паст даражада, деб топилди.

📌 Батафсил
〰️〰️〰️〰️〰️

https://t.iss.one/aoka_uz
#Зангиота_тумани
#Ички_ишлар_бошқармаси
Тумандаги барча ИИБ ҳодимлари 4 минтақа маьсуллари томонидан хизмат олди йуриқномаси ўтказилиб хизматга чиқарилди

https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimligi
#Зангиота_тумани
#Ички_ишлар_бошқармаси
#Ёшлар_етакчилари
Тумандаги барча ИИБ ҳодимлари ҳамда Ёшлар етакчилари томонидан барча маҳаллаларда тунги профилактик назорат рейд ўтказилди.

https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimligi