Zangiota tumani hokimligi
3.45K subscribers
40.8K photos
2.94K videos
47 files
13.8K links
Zangiota tumani hokimligi rasmiy kanali
Download Telegram
Сектор вакили халқ билан мулоқотда

Бугун 2-сектор штабидан бириктирилган ишчи гуруҳ аъзоси А. Холиқов "Эшонгузар" МФЙ ҳоким ёрдамчиси, маҳалла раиси, фаоллари билан биргаликда хонадонма хонадон юриб, аҳолининг муаммолари, уларни қизиқтираётган масалаларни ўрганиб, хатлов жараёнида иштирок этди. Муаммоларга иложи борича жойида амалий ечимлар берилмоқда.

👉Каналга уланиш учун:
https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimligi
Президент Шавкат Мирзиёев чарм-пойабзал саноатидаги устувор вазифалар юзасидан йиғилиш ўтказди.
Йиғилишда тармоқдаги муаммоларни ҳал этиб, соҳани тизимли ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Жорий йилда амалга оширилиши мўлжалланган жами 421 миллион долларлик 248 та лойиҳа тўғрисида маълумот берди. Жойларда 16 та ихтисослашган кичик саноат зонаси ташкил этиш, ишлаб чиқарувчиларни молиявий қўллаб-қувватлаш ва соҳа учун кадрлар тайёрлашни яхшилаш белгиланди.

Президент Шавкат Мирзиёев провел совещание по приоритетным задачам в кожевенно-обувной промышленности.
Обсуждены меры по решению проблем отрасли и ее системному развитию.
Представлена информация о 248 проектах на общую сумму 421 миллион долларов, запланированных на текущий год. Определены меры по созданию 16 специализированных малых промышленных зон, финансовой поддержке производителей и улучшению подготовки профильных кадров.

#Mirziyoyev #yigilish #iqtisodiyot #charmpoyabzal

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#эътибор

Фидокорона хизматларнинг яна бир эътирофи

Мустақил Ўзбекистон Адлиясининг 30 йиллиги муносабати билан Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаев мазкур тизим фаолияти самарадорлигини ошириш ва ривожлантиришга қўшаётган салмоқли ҳиссаси учун “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига 30 йил” эсдалик нишони билан тақдирланди.

Зойир Тоировични ушбу эътироф билан самимий муборакбод этиб, келгусидаги фаолиятига омад ва муваффақиятлар тилаймиз.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
Forwarded from MINENERGY.UZ
Республикамиз электр энергияси таъминотида узилишлар кузатилмоқда

Бугун, 25 январь куни соат 11:00 да энерготизимда йирик носозлик юзага келиб республикамизнинг айрим ҳудудларида электр энергияси таъминотида узилишлар кузатилмоқда.

Айни пайтда мутахассислар томонидан носозликни тиклаш ишлари олиб борилмоқда.

Ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берилади.

Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз.

▶️@minenergy_uz
Уй-жой ва коммунал хўжалиги вазирлиги огоҳлантирмоқда:

Мамлакатимизнинг кўплаб ҳудудларида электр энергияси тизимида кузатилган узилишлар боис иситиш, оқава ҳамда ичимлик сув тармоқларида ҳам узилишлар кузатилишидан огоҳлантирамиз.
Forwarded from MINENERGY.UZ
Соат 10:57 да Қозоғистон Республикси Электр тармоғида катта авария бўлиши натижасида Олма-ота, Шимкент, Тарас, Туркистон (вилоятларида) ва атроф ҳудудларида Электр эенергия таъминотида ўчишлар юзага келди.

Бунинг натижасида Қирғизистон электр тармоғида, жумладан Бишкек, Ўш ва бошқа барча шаҳарларда электр энергия ўчиши кузатилди.

Ягона электр тармоғига уланган Ўзбекиситон электр тармоғи бу авариянинг салбий таъсири натижасида Қозоғистондан келувчи 530 линиядаги кучланиш ва частотани кескин ўзгариши оқибатида Тошкент ГРЭСи, Сирдарё ГРЭСи да авария ҳимоя воситалари ишлаб кетиб бу иккала станцияни ҳам автоматик равишда автоматик равишда ўчишига олиб келган.

Натижада Фарғона ва Тошкент шаҳри ва вилояти, Фарғона водийси ҳудуди, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд, Навоий, Қашқадарё вилоятлари тармоқларида электр энергияси ўчди.

Хозирги вақтда қўшни давлат тармоқларидан узган ҳолатда ҳар бир ТЭЦларни алоҳида ишга тушириб, босқичма босқич тармоқларни улаб, ишга тушириш чоралари кўрилмоқда.

Авария тавсилотлари бўйича қўшимча равишда ахборот берилади.

Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати

▶️@minenergy_uz
▶️
@prminenergy
Forwarded from MINENERGY.UZ
Электр станциялар босқичма-босқич ишга туширилмоқда. Ҳудудларда электр таъминоти тикланмоқда

Тошкент вилоятидаги Чорвоқ, Ходжикент ва Товоқсой гидроэлектр станциялари, Навоий вилоятидаги Навоий иссиқлик электр станцияси, Қорақалпоғистон Республикасидаги Тахиатош иссиқлик электр станцияси ҳамда Фарғона вилоятидаги Фарғона иссиқлик электр маркази орқали энергетика тизимига қувват узатиш бошланди.

Республикамизнинг айрим ҳудудларида электр таъминоти тикланмоқда.

Ҳолат юзасидан қўшимча маълумот бериб борилади.

Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати

▶️@minenergy_uz
▶️
@prminenergy
Ҳурматли юртдошлар!

Хабарингиз бор, юртимиз ва қўшни мамлакатларнинг айрим ҳудудларида электр таъминотида узилишлар кузатилмоқда. Дастлабки ўрганишлар бу ҳолат умумминтақавий энергия тизими доирасида юзага келган носозликлар оқибатида келиб чиққанини кўрсатмоқда.

Таъкидлаш керакки, вазият шахсан Президентимиз назорати остида. Ўзбекистон энергия тизимини барқарорлаштириш ҳамда электр таъминоти ва бошқа тармоқлар ишини тиклаш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида деярли ҳар дақиқа давлатимиз раҳбарига ахборот бериб борилмоқда.

Шундай экан, барчангизни хотиржамликни сақлаш ва саросимага тушмасликка чақириб қоламиз. Ваҳимага ўрин йўқ.
#тезкор_штаб
⚡️⚡️⚡️
Вилоят аҳолиси диққатига!

Мамлакатимизнинг кўплаб ҳудудлари, хусусан, вилоятимизда электр энергияси тизимида кузатилган узилишлар боис, Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасида Фавқулодда вазиятлар давлат тизими таркибига кирувчи корхона ва ташкилотларнинг масъул ходимлари иштирокида фавқулодда вазиятларни бартараф этиш ҳамкорликдаги тезкор штаби ташкил этилди.

Штаб аъзолари томонидан юзага келган носозликларни бартараф этиш чоралари кўрилмоқда. Вазият тўлиқ назоратда.

Ҳурматли фуқаролар!

Эҳтимолий аварияларнинг олдини олиш мақсадида газ ва электр мосламаларини тармоқдан вақтинча узиб қўйишингизни сўраймиз.

Мурожаат учун телефонлар:

+99870 71 763-10-01

+99870 71 763-10-05

+99870 71 763-10-29

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё ва Хитой давлат раҳбарларининг видеоанжуман шаклидаги учрашувида иштирок этди.
Тадбирда Марказий Осиё давлатлари ва ХХР ўртасидаги 30 йиллик ҳамкорлик якунлари сарҳисоб қилинди, кўп қиррали шерикликнинг долзарб масалалари ва истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.
Давлатимиз ҳамкорликнинг устувор йўналишларини баён қилиб, қатор муҳим таклифларни илгари сурди.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев принял участие во встрече глав государств Центральной Азии и Китая в формате видеоконференции.
Лидеры стран подвели итоги 30-летнего сотрудничества между государствами Центральной Азии и КНР, обменялись мнениями по актуальным вопросам и перспективам многопланового взаимодействия.
Глава нашего государства озвучил приоритеты сотрудничества и выдвинул ряд важных предложений.

#Mirziyoyev #sammit #MarkaziyOsiyo #Xitoy

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter