Zangiota tumani hokimligi
3.39K subscribers
40.6K photos
2.92K videos
46 files
13.7K links
Zangiota tumani hokimligi rasmiy kanali
Download Telegram
Ҳоким ёрдамчилари Жиззахда тажриба орттирди

Зангиота тумани 4-секторга қарашли МФЙларда фаолият юритаётган бир гуруҳ ҳоким ёрдамчилари
"Ибрат" МФЙ ҳоким ёрдамчиси М.Қодиров бошчилигида бугун Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов туманидаги балиқчилик соҳасини ривожлантириш бўйича ташкил этилган илмий тажриба участкасида бўлдилар.

Мазкур участкада хонадон шароитида интенсив усулда балиқ етиштириш бўйича малакали мутахассислардан кўплаб қизиқарли маълумотларни олдилар. Мана шундай ўрганишлар, изланувчанлик, ташаббускорлик табиийки, ҳоким ёрдамчилари учун келгусида ўзининг нафини беради. Аҳолини тадбиркорлик билан шуғулланишга тарғиб этиш, ишларни бошлашда бундай тажриба орттириш қўл келиши шубҳасиз.

👉Каналга уланиш учун:

https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimligi
Бепул тиббий кўрик

Бугун Зангиота туманида жойлашган "Рамадон" МФЙ аҳолисининг барча ёш қатламлари тўлиқ бепул тиббий кўрикдан ўтказилди. Тиббиёт ходимлари, врачлар аҳолини қизиқтирган саволларга жавоблар қайтаришди. Бундай хайрли ишлар бошқа маҳаллаларда ҳам ташкил этилиши режалаштирилган.

👉Каналга уланиш учун:

https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimligi
#Дайжест

❗️19 - январь : БУГУН ВИЛОЯТДА

*Бекобод тумани.
Куч-воситалар шай ҳолатда

*Оҳангарон тумани. "
Номер"ингиз ўтмади, админ!

*Қибрай тумани. "
Жомий"да ободонлаштириш-бунёдкорлик ишлари қизғин давом этмоқда

*Пискент тумани.
Қаҳратон бағрида ухлайди баҳор

*Ангрен шаҳри.
Олис ҳудудда ободончилик ишлари бошланди

*Зангиота тумани.
Ҳудудлар янада обод бўлади

*Нурафшон шаҳри. “
Раҳбар ва ёшлар” учрашуви ташкил этилди

*Тошкент тумани.
Ҳоким ёрдамчиси нималар билан банд?

*Ўрта Чирчиқ тумани.
Ёши улуғ инсонлар эъзозда

*Оққўрғон тумани.
Маҳаллалар қиёфаси ўзгармоқда...

*Янгийўл тумани.
Янгиланишлар даври

*Паркент тумани.
Паркент туман ҳокими "Шабнам Элегант" корхонасига ташриф буюрди

*Олмалиқ шаҳри.
Ковид19 бўйича шаҳарда вазият қандай?

*Қуйи Чирчиқ тумани. "
Маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари ишларини қандай амалга оширмоқда ?"

*Янгийўл шаҳри. “
Боғбон” маҳалласида кенг кўламда ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда

*Чирчиқ шаҳри.
Ҳудудда амалга оширилаётган ишлар кўздан кечирилди

*Юқори Чирчиқ тумани.
Халқ розилиги йўлида...

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кеча дунё бўйича коронавирусга чалиниш ҳолатлари сезиларли даражада ошди. Яъни бир кун ичида 3,22 миллион кишида COVID-19 инфекцияси аниқланди. Бу 18 январга қиёслаганда қарийб 600 мингта кўп кўрсаткичдир.

Барча юртдошларимиздан дунёдаги мураккаб пандемик ҳолатдан тўғри хулоса чиқарган ҳолда карантин қоидаларига қатъий риоя қилиб, касалликка қарши тўлиқ эмланишларини сўраб қоламиз.

Cанитария-эпидeмиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати Зангиота туман бўлими
ходимлари томонидан туман ҳудудида жойлашган, аҳоли кўп тўпланадиган бозорлар, ташкилотлар, уйларни дизенфекция қилиш ишлари олиб борилмоқда. Шунингдек, турли ташкилотлар ходимлари, аҳолидан доимий равишда коронавирус тести олинмоқда.

👉Каналга уланиш учун:

https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimli
Секторлар фаолияти

Зангиота тумани 4-сектор раҳбари, Зангиота тумани ДСИ бошлиғи Ш.Нафасов,
ўринбосари Д.Сулаймонов сектор тасарруфидаги "Ўрикзор" МФЙ раиси, фаоллар билан суҳбат ўтказиб, маҳаллабай йўналишда ижро этилиши белгиланган вазифаларни муддати ва сифатли ташкил этиш, "Обод маҳалла" дастурига киритилган ушбу маҳаллада газ, сув, электр, асфальт ётқизиш ва бошқа режа асосида бажариладиган ишларнинг амалга оширилишида МФЙ раҳбарияти, кўча бошилари фаол бўлиши, ҳар бир хонадон эгаси ҳам ўз уйларининг ташқи ва ички ҳудудларини тартибга келтириш кераклиги хусусида тегишли кўрсатма, топшириқлар берилди.

👉Каналга уланиш учун:
https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimli
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси Президенти Администрацияси раҳбарининг ўринбосари Дмитрий Козакни қабул қилди.
Учрашув аввалида Дмитрий Козак Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг самимий саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.
Давлатимиз раҳбари Ўзбекистон билан Россия ўртасидаги кенг кўламли ҳамкорликни янада ривожлантириш ва унинг салоҳиятини рўёбга чиқариш муҳим эканини қайд этди.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев принял заместителя руководителя Администрации Президента Российской Федерации Дмитрия Козака.
В начале встречи Дмитрий Козак передал искренние приветствия и наилучшие пожелания от Президента Российской Федерации Владимира Путина.
Глава нашего государства подчеркнул важность дальнейшего развития и раскрытия потенциала полномасштабного сотрудничества между Узбекистаном и Россией.

#Mirziyoyev #qabul #Rossiya #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Президент Қарори билан мактаблардаги ёшлар етакчилари штат бирликлари ўрнига ҳар бир маҳаллада ёшлар етакчиси лавозими жорий этилди

«Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарорига асосан мактабларидаги ёшлар етакчилари штат бирликлари қисқартирилиб, ҳар бир маҳаллада ёшлар етакчиси лавозими жорий этилди.

Ёшлар етакчисининг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланди:

“Ёшлар баланси”ни шакллантириш, ёшлар тўғрисидаги зарур маълумотларни “Ёшлар дафтари” ва “Ёшлар портали” электрон платформаларига киритиб бориш, улар билан самарали иш ташкил қилиш;

маҳаллаларда ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, миллий халқ ўйинлари ва спорт турларини ёшлар орасида оммалаштириш, Беш муҳим ташаббус лойиҳалари, ёшлар фестиваллари ва бошқа маданий-маърифий тадбирларни амалга ошириш;

ёшларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, иқтидори, истеъдоди ва ташаббусларини рағбатлантириш ҳамда ҳаётда ўз ўрнини топишларига кўмаклашиш;

ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳамда уларнинг интеллектуал жиҳатдан камол топишини ва маънавий ривожланишини таъминлаш;

ҳуқуқбузарлик содир этишга мойиллиги бўлган ёшлар билан тизимли ишлаш, жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган, ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасаларидан қайтиб келган ёшларнинг ижтимоий-педагогик реабилитация қилиниши ва мослашувига кўмаклашиш.

👉Каналга уланиш учун:
https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimligi
Зангиота зиёратгоҳи ўтмиши: Aмир Темур асос солиб, мустабид тузумда омборхонага айлантирилган мажмуа

Маълумотларга
кўра, Тошкент шаҳридан 16 чақирим ғарбда, Самарқандга ўтадиган қадимий карвон йўлида, Чирчиқ дарёсининг ўнг соҳилида, Зангиота қишлоғининг марказида қад ростлаган Зангиота мажмуаси Aмир Темур томонидан қурилган.

Маълумки, Занги ота ҳазратлари Марказий Осиё минтақасида ІХ–ХІІ асрларда юз берган биринчи илмий-маданий юксалиш, яъни илк Шарқ Уйғониш даврининг намояндаси, ўз замонида ҳикмат ва маънавият, дин ва тасаввуф ривожига катта ҳисса қўшган мутасаввиф ва авлиё боболаримиздандир.

👉Каналга уланиш учун:
https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimligi
Бунёдкорлик ишлари муҳокамаси

Бугун Зангиота тумани ҳокими А. Тамикаев раҳбарлигида, туман ҳокими ўринбосарлари, сектор раҳбарлари, барча соҳалар масъуллари, ҳоким ёрдамчилари ва маҳалла фаоллари, аҳоли иштирокида "Ўрикзор" МФЙда йиғилиш ўтказилди.

2620 нафар фуқаро
истиқомат қиладиган "Ўрикзор" МФЙда "Обод қишлоқ дастури" бўйича амалга ошириладиган бунёдкорлик ишлари, қуриладиган, таъмирланадиган бинолар, спорт иншоотлари, асфальт қилинадиган кўчалар ва бошқа ишлар юзасидан муҳокамалар бўлиб ўтди.

Туман ҳокими халқ билан мулоқот қилиб, уларни қизиқтираётган масалаларни тубдан ўрганди. Муаммоларга эътибор қаратилиб, уларни ҳал этиш борасида масъулларга керакли топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

👉Каналга уланиш учун:
https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimligi
Ҳоким ёрдамчиси аҳоли билан мулоқотда

Зангиота туманининг 2-секторида жойлашган "Наъмуна" МФЙда ҳоким ёрдамчиси
хонадонма хонадон юриб, аҳолининг муаммолари, уларни қизитираётган масалаларни ўрганмоқда. Муаммоларга иложи борича жойида амалий ечимлар берилмоқда.

👉Каналга уланиш учун:
https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimligi