Zangiota tumani hokimligi
3.46K subscribers
41K photos
2.95K videos
47 files
13.8K links
Zangiota tumani hokimligi rasmiy kanali
Download Telegram
Бугун Зангиота тумани ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари С. Носиров, Зангиота туман мактабгача таълим бўлими мудираси У. Ашрапова ва соҳа мутасаддилари билан биргаликда туман ҳудудида жойлашган мактабгача таълим муассасалари фаолиятини ўрганишди. Жойлардаги муаммоларга эътибор қаратилиб, уларни ҳал этиш борасида масъулларга керакли топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

👉Каналга уланиш учун:

https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimligi
Ўзбекистон ва Россия Президентларининг телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.
Давлат раҳбарлари Ўзбекистон-Россия стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларининг жорий ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилдилар.
Яқинда Қозоғистонда рўй берган воқеалар нуқтаи назаридан Марказий Осиёдаги вазият юзасидан ҳам фикр алмашилди.
Қозоғистон раҳбарияти томонидан ушбу мамлакатда тинчлик ва осойишталикни тиклаш, вазиятни барқарорлаштириш борасида кўрилаётган чора-тадбирлар қўллаб-қувватланди.

Состоялся телефонный разговор между Президентами Узбекистана и России.
Обсуждены текущее состояние и перспективы узбекско-российских отношений стратегического партнерства и союзничества.
Состоялся также обмен мнениями о ситуации в Центральной Азии в свете последних событий в Казахстане.
Выражена поддержка предпринимаемым руководством Казахстана мерам по восстановлению мира и спокойствия, стабилизации ситуации в стране.

#Mirziyoyev #muloqot #Rossiya #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ўзбекистон Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош қўмондони Шавкат Мирзиёев раислигида Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши бошланди.

“Ватан ҳимоячилари куни арафасида Қуролли Кучларимиз ва ҳарбий-маъмурий секторлар фаолияти самарадорлигини таҳлилий кўриб чиқиш ва келгусидаги долзарб вазифаларни белгилаб олиш яхши анъанага айланган.

Ушбу мажлис улуғ сана – Ўзбекистон Қуролли Кучлари ташкил этилганининг шонли 30 йиллиги арафасида ўтказилмоқда”, деди давлатимиз раҳбари ҳамда йиғилганларни, Қуролли Кучларимиз сафларида хизмат қилаётган барча ҳарбийларимиз ва соҳа фахрийларини байрам билан самимий табриклади.
Президент Шавкат Мирзиёев айни пайтда давом этаётган Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида Қозоғистондаги воқеаларга муносабат билдирди:

"Сўнгги кунларда биз учун яқин қўшни ва қардош бўлган Қозоғистон Республикасида содир бўлган воқеалар ҳаммамизни жиддий ташвишга солди.

Биз минг йиллар давомида қозоқ халқи билан яқин қўшни бўлиб, биргаликда ёнма-ён яшаб келганмиз. Бизни умумий тарих, урф-одат ва маданият боғлаб туради. Келажагимиз ҳам ўзаро чамбарчас боғлиқдир.

Шу кунларда мен Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев билан бир неча бор телефон орқали мулоқот қилдим. Ўзбекистон халқи номидан бутун Қозоғистон эли ва раҳбарига барқарорлик ҳамда фаровонликни таъминлаш борасидаги барча саъй-ҳаракатларини қатъий қўллаб-қувватлашимизни билдирдим.

Фурсатдан фойдаланиб, ушбу воқеаларда қурбон бўлганларнинг оила аъзолари ва барча яқинларига яна бир бор чуқур таъзия ва ҳамдардлик изҳор қиламан. Жабрланган инсонлар ҳам тез орада соғайиб кетишига тилакдошман.

Яратганга шукрки, қўшни мамлакатдаги вазият аста-секин ўз изига тушиб бормоқда, давлат тузилмалари ва ижтимоий муассасалар ўз фаолиятини қайта тикламоқда, одамлар осойишта ҳаётга қайтмоқда.

Ўз ўтмишида кўплаб мураккаб синовларни бошидан кечирган донишманд қозоқ халқи бу оғир кунларни ҳам тез орада мардона енгиб ўтишига ҳамда янада якдил ва ҳамжиҳат бўлишига ишонаман", деди давлатимиз раҳбари.
Зангиота тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Ф. Закиров, туман ҳокимининг ёшлар сиёсати ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари С. Носиров ва ҳоким ёрдамчилари бугун Ўзбекистон Республикаси қуролли кучлари ташкил этилганлигининг 30 йиллиги ҳамда 14 январь — Ватан ҳимиоячилари куни муносабати билан Зангиота туманида хизмат вазифасини бажариш вақтида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг оилаларини йўқладилар.

👉Каналга уланиш учун:

https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimligi
Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёев Мудофаани бошқариш миллий марказини бориб кўрди.
Ушбу марказ барча куч тузилмалари фаолиятини мувофиқлаштириб боришга ихтисослашган.
Олий Бош Қўмондон ушбу марказда яратилган шароитлар ва техник имкониятлар билан танишди. Мутасаддиларга унинг фаолиятини самарали йўлга қўйиш, мудофаа тизимига тезлик билан интеграция қилиш бўйича кўрсатмалар берди.

Президент Республики Узбекистан, Верховный Главнокомандующий Вооруженными Силами Шавкат Мирзиёев посетил Национальный центр управления обороной.
Центр предназначен для координации деятельности всех силовых структур страны.
Верховный Главнокомандующий ознакомился с созданными в центре условиями и возможностями, дал указания по налаживанию его эффективного функционирования и скорейшей его интеграции в оборонную систему.

#Mirziyoyev #tanishuv #mudofaa #milliymarkaz

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Бугун Зангиота тумани ҳокимлигида туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Ф. Закиров, туман ҳокими ўринбосари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Ш.Умархўжаева, Республика ишчи гуруҳи вакиллари, соҳа масъуллари томонидан "Аёллар дафтари" билан ишлаш тизими борасида бажарилган ишлар ўрганилди. Жойлардаги муаммоларга эътибор қаратилиб, уларни ҳал этиш борасида масъулларга керакли топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

👉Каналга уланиш учун:

https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimligi
#Дайжест

❗️13 - январь : БУГУН ВИЛОЯТДА

*Олмалиқ шаҳри.
Халқ ва армия бир тан-у, бир жондир!

*Янгийўл шаҳри.
"Олтинобод" маҳалла фаоллари билан учрашув

*Бўка тумани.
Аҳоли мурожаатлари ўрганилмоқда

*Чирчиқ шаҳри.
Ҳоким ёрдамчилари ўз фаолиятларини бошлади

*Чиноз тумани.
Хотин - қизлар доимо эътиборимизда

*Юқори Чирчиқ тумани.
Ҳоким ёрдамчилари номзодлари расман туман ҳокимининг қарорига асосан тайинланди

*Бекобод тумани.
Халқ ва армия бир тан-у, бир жондир!

*Оҳангарон тумани.
Ҳоким ёрдамчилари аллақачон ўрганиш ишларини бошлаб юборишди

*Қибрай тумани.
Аҳолини турли кўнгилсизликлардан асраш борасида амалий ишлар давом этмоқда

*Бўстонлиқ тумани.
Туманда туризм салоҳияти ошмоқда

*Зангиота тумани.
Аёллар доимо эътиборда

*Нурафшон шаҳри.
Ёшлар мурожаатлари тингланди

*Тошкент тумани.
Янги лойиҳалар самарадорлиги кўздан кечирилди

*Ўрта Чирчиқ тумани.
Томорқадан катта даромад топаётганлар

*Оққўрғон тумани. "
Ишга марҳамат" Мономаркази битирувчиларига махсус сертификатлар топширилди

*Янгийўл тумани.
Асалари ёрдамида шифо топиш маскани бизда ҳам бор!

*Паркент тумани.“
Рахбар ва ёшлар” учрашуви ташкил этилди

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 30 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати биланҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида

О награждении группы военнослужащих и сотрудников правоохранительных органов в связи с 30-летием Вооруженных Сил Республики Узбекистан и Днем защитников Родины

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Бугун "Аёллар дафтари" бўйича Тошкент вилояти штаби раҳбари У. Муҳаммедов, Тошкент вилояти хотин-қизлар масалалари бўйича ҳоким маслаҳатчиси О. Парпибоева, Тошкент вилояти касаба уюшмалари кенгаши раиси М. Носиров, туман ҳокими ўринбосари - Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Ш.Умархўжаева, Республика ишчи гуруҳи вакиллари, соҳа масъуллари томонидан тумандаги 1-сектор фаолияти, "Аёллар дафтари" билан ишлаш тизими борасида бажарилган ишлар ўрганилди. Жойлардаги муаммоларга эътибор қаратилиб, уларни ҳал этиш борасида масъулларга керакли топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

👉Каналга уланиш учун:
https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimligi