Zangiota tumani hokimligi
3.76K subscribers
41.3K photos
2.97K videos
47 files
13.9K links
Zangiota tumani hokimligi rasmiy kanali
Download Telegram
#Зангиота тумани
#тезкор штаб

📣 Зангиота туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятини тизимли ташкил этиш юзасидан тезкор ШТАБ фаолият юритмоқда. Зангиота тумани Ички ишлар бўлимида ташкил этилган “Тезкор штаб” аъзоларига тегишли кўрсатмалар бермоқдалар. Кунлик келиб тушган мурожаатлар тегилши мутасаддилар томонидан таҳлил қилиниб, мурожаатлар зудлик билан бартараф этилмоқда.

📌 Штабнинг асосий вазифаси – аҳолидан келиб тушадиган мурожаатларни тезкор (оператив) равишда бартараф этиш чораларини белгилаш ва амалга оширишдан иборат. Мурожаатлар 24/7 форматида, ҳафтанинг 7 куни, 24 соат узлуксиз равишда қабул қилинади.

📞 Мурожаат учун телефон:
☎️ 70 975 20 04

👉Каналга уланиш учун:

https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimligi
Юртимизда кексаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, уларни доимо эъзозлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Зангиота туманида бугунги кунда ёлғиз кексалар 31 нафарни ташкил этади. "Аччисой", "Боғзор", "Ўрта", "Амир Темур" маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи 7 нафар ижтимоий фаол кексаларга Зангиота тумани Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими, туман Нуронийлар жамоатчилик кенгаши ҳамда туман Ижтимоий таъминот бўлими ходимлари томонидан мавсумий кийим кечаклар тарқатилди.

👉Каналга уланиш учун:
https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimligi
Зангиота туманида ҳудуд тозалигига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ариқларни барча мавсумларда тоза сақлаш масаласи ҳам муҳим масалалардан бири ҳисобланади. Бугун "Тоза ҳудуд" туман бўлими ходимлари томонидан М34 автомагистрали бўйидаги ариқларда тозалаш ишлари олиб борилди. Бундай ишлар доимий равишда ташкил этилмоқда.

👉Каналга уланиш учун:

https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimligi
Аёллар эътиборда

"Эшонгузар" МФЙда "Аёллар дафтари"
бўйича сўровнома тўлдирилиб, маҳаллада истиқомат қилаётган хотин-қизларнинг муаммолари ўрганилмоқда. Уларни қизиқтирган саволларга жавоблар берилмоқда.

👉Каналга уланиш учун:

https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimligi
Секторлар фаолияти

Зангиота тумани ҳокимлигида туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Ф. Закиров бошчилигида, турли соҳалар масъуллари билан биргаликда тумандаги секторлар фаолияти доимий равишда ўрганиб борилмоқда. Бугун ҳам шундай ўрганиш олиб борилди. Шунингдек, мутасаддиларга ишларни тизимли ташкил этиш борасида топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

👉Каналга уланиш учун:

https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimligi
Бугун Зангиота тумани ҳокимининг ўринбосари — Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Ш. Умархўжаева ва мутасаддилар иштирокида йиғилиш ўтказилди. Унда 1-2-секторларда "Аёллар дафтари" сўровномаларини хонадонма хонадон юриб тўлдирилишида олиб борилаётган ишлар, секторлар қошида ташкил этилган ишчи гуруҳлар фаолиятини мувофиқлаштириш муҳокама қилиниб, галдаги вазифалар белгилаб олинди.

👉Каналга уланиш учун:
https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimligi
#Дайжест

❗️11 - январь : БУГУН ВИЛОЯТДА

*Янгийўл тумани.
Аёллар саломатлиги келажак пойдевори

*Паркент тумани.
Паркент туман ҳокими ўринбосари “UZTEX GROUP” қўшма корхонасига ташриф буюрди

*Олмалиқ шаҳри.
Сектор раҳбарлари ёшлар билан мулоқотда

*Янгийўл шаҳри.
Маҳалла фаоллари билан учрашув ўтказилди

*Бўка тумани.
Янги йилга янги йўллар билан

*Чирчиқ шаҳри. "
Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили" тадбири бўлиб ўтди

*Чиноз тумани.
Уч авлод учрашуви

*Юқори Чирчиқ тумани.
Аёллар дафтарининг 3-босқичига рўйхатга олиш ишлари бошланди

*Бекобод тумани.
Уйма-уй юриб муаммолар бартарафт этилмоқда

*Оҳангарон тумани.
Нуронийларга эҳтиром кўрсатилди

*Бўстонлиқ тумани.
Миллий таомлар – экспортга

*Пискент тумани.
Сайёр кассалар фуқароларга қулайлик яратади

*Ангрен шаҳри.
Кийим-кечаклар тарқатилди

*Зангиота тумани.
Халқ билан мулоқот

*Тошкент тумани.
Сешанба – ҳоким секторида фуқаролар қабули

*Ўрта Чирчиқ тумани.
Қишда ҳам қулупнай етиштирилмоқда

*Оққўрғон тумани.
Махсус сертификатлар топширилди

*Қибрай тумани. Аҳолининг кўмаги билан табиатга етказилган зарар ундирилди

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
Тайинлов

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирининг тегишли буйруғига асосан Зангиота туман мактабгача таълим бўлими мудири лавозимига Ашрапова Умида Анваровна тайинланди.

У. Ашрапова Низомий номидаги Тошкент Давлат педагогика институтини тамомлаган. Узоқ йиллар мобайнида мактабгача таълим тизимида ишлаб, катта тажриба тўплаган. Тайинловга қадар Зангиота туманидаги 4-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти директори лавозимида ишлаган.

Зангиота тумани ҳокимлиги Умида Анваровнага келгуси фаолиятида улкан муваффақиятлар тилайди.

👉Каналга уланиш учун:
https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimligi