Zangiota tumani hokimligi
3.46K subscribers
41K photos
2.95K videos
47 files
13.8K links
Zangiota tumani hokimligi rasmiy kanali
Download Telegram
Халқ билан мулоқот

Зангиота тумани ҳокимлигида туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Ф. Закиров бошчилигида, турли соҳалар масъуллари билан биргаликда аҳоли билан мулоқот қилдилар. Уларни қизиқтирган саволларга жавоб берилиб, ечимини кутаётган масалаларни ижобий ҳал этиш мақсадида мутасаддиларга топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

👉Каналга уланиш учун:
https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimligi
Аёллар эътиборда

"Токзор" МФЙда "Аёллар дафтари"
бўйича сўровнома тўлдирилиб, маҳаллада истиқомат қилаётган хотин-қизларнинг муаммолари ўрганилмоқда. Уларни қизиқтирган саволларга жавоблар берилмоқда.

Каналга уланиш учун:
https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimligi
Гўшт, картошка, ўсимлик ёғи каби маҳсулотлар импортига берилган ҚҚС имтиёзлари 2022 йил 30 апрелга қадар узайтирилди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 11 январь кунги мажлисида «Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 483-моддасига асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари барқарорлигини таъминлашга қаратилган ўзгартиш киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда қабул қилинди.

Қайд этилишича, 2022 йил 30 апрелга қадар қуйидагилар ҚҚСдан озод қилинади:

Ўзбекистон Республикаси ҳудудига ўсимлик ёғи, кунгабоқар ва зиғир уруғи, шунингдек, соя данагини олиб кириш;
ўсимлик ёғини (пахта ёғидан ташқари) ишлаб чиқариш ва (ёки) реализация қилиш бўйича айланма;
гўшт (мол, қўй, товуқ), тирик ҳайвонлар (қорамол ва парранда) ва уларни сўйишдан олинган маҳсулотларни, картошкани ҳамда музлатилган балиқни реализация қилиш бўйича айланма, шунингдек, уларни мамлакат ҳудудига олиб кириш.

👉Каналга уланиш учун:

https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimligi
Forwarded from MTRK ǀ Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тараққиёт формуласи | Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси лойиҳаси муҳокамада
#11jan #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv
Юртимизда карантин қоидалари яна кучайтирилаётгани сабабли, Зангиота туманида жойлашган аҳоли уйларини дизенфекция қилиш ишлари олиб борилмоқда. Шунингдек, аҳолини қизиқтираётган саволларга тиббиёт ходимлари томонидан жавоблар берилмоқда.

👉Каналга уланиш учун:
https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimligi
#Зангиота тумани
#тезкор штаб

📣 Зангиота туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятини тизимли ташкил этиш юзасидан тезкор ШТАБ фаолият юритмоқда. Зангиота тумани Ички ишлар бўлимида ташкил этилган “Тезкор штаб” аъзоларига тегишли кўрсатмалар бермоқдалар. Кунлик келиб тушган мурожаатлар тегилши мутасаддилар томонидан таҳлил қилиниб, мурожаатлар зудлик билан бартараф этилмоқда.

📌 Штабнинг асосий вазифаси – аҳолидан келиб тушадиган мурожаатларни тезкор (оператив) равишда бартараф этиш чораларини белгилаш ва амалга оширишдан иборат. Мурожаатлар 24/7 форматида, ҳафтанинг 7 куни, 24 соат узлуксиз равишда қабул қилинади.

📞 Мурожаат учун телефон:
☎️ 70 975 20 04

👉Каналга уланиш учун:

https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimligi
Юртимизда кексаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, уларни доимо эъзозлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Зангиота туманида бугунги кунда ёлғиз кексалар 31 нафарни ташкил этади. "Аччисой", "Боғзор", "Ўрта", "Амир Темур" маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи 7 нафар ижтимоий фаол кексаларга Зангиота тумани Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими, туман Нуронийлар жамоатчилик кенгаши ҳамда туман Ижтимоий таъминот бўлими ходимлари томонидан мавсумий кийим кечаклар тарқатилди.

👉Каналга уланиш учун:
https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimligi
Зангиота туманида ҳудуд тозалигига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ариқларни барча мавсумларда тоза сақлаш масаласи ҳам муҳим масалалардан бири ҳисобланади. Бугун "Тоза ҳудуд" туман бўлими ходимлари томонидан М34 автомагистрали бўйидаги ариқларда тозалаш ишлари олиб борилди. Бундай ишлар доимий равишда ташкил этилмоқда.

👉Каналга уланиш учун:

https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimligi
Аёллар эътиборда

"Эшонгузар" МФЙда "Аёллар дафтари"
бўйича сўровнома тўлдирилиб, маҳаллада истиқомат қилаётган хотин-қизларнинг муаммолари ўрганилмоқда. Уларни қизиқтирган саволларга жавоблар берилмоқда.

👉Каналга уланиш учун:

https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimligi