Zangiota tumani hokimligi
3.76K subscribers
43.4K photos
3.2K videos
48 files
14.8K links
Zangiota tumani hokimligi rasmiy kanali
Download Telegram
#Зангиота_тумани

Янги маҳалла идораси фойдаланишга топширилди.

❇️Зангиота тумани 2-сектор ҳудудида "Ойбек" маҳалласининг янги идораси қурилиб, фойдаланишга топширилди. Маҳалла тадбиркорлари кўмагида қурилган маҳалла идорасининг куни кеча очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда маҳалла фаоллари ва туман депутатлари иштирок этишди.

YouTube | Instagram | Telegram
#Зангиота_тумани
#Инсон қадри учун
3-сектор

Президентимизнинг аҳолига байрам совғалари етказилмоқда.

🇺🇿Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг «Аҳолининг кам таъминланган қатламларини қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий ҳимоясини янада кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига асосан бугун
- 2021 йил давомида «Темир дафтар» рўйхатида бўлган оилаларга;
- 18 ёшга тўлмаган фарзандлари бор боқувчисини йўқотганлик пенсияси ёки нафақасини олувчи оилаларга;
- 18 ёшгача болалар учун ногиронлик нафақасини олувчи оилаларга 800 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам пуллари тарқатилиши бошланди.

Бундан ташқари Президентимизнинг Янги йил табрикномаси, ногиронлиги бўлган болаларга Президент совғаси ҳамда ижтимоий ҳимояга мухтож болажонлар учун туман ҳокимлигининг совғалари ҳам топширилмоқда.

YouTube | Instagram | Telegram
#Зангиота_тумани
#Инсон қадри учун
2-сектор

Президентимизнинг аҳолига байрам совғалари етказилмоқда.

🇺🇿 Президентимиз қарорига асосан аҳолининг айрим қатламларига берилаётган пул мукофоти, Янги йил табрикномаси, ногиронлиги бўлган болаларга Президент совғаси ҳамда ижтимоий ҳимояга мухтож болажонлар учун туман ҳокимлигининг совғаларини етказиб бериш барча маҳаллаларда амалга оширилмоқда.

👉Бундай хайрли ишларда туман ҳокимлиги мутасаддилари, банк ҳодимлари, маҳалла раислари ва асосан янги ҳоким ёрдамчилари фаоллик кўрсатишмоқда.

YouTube | Instagram | Telegram